Қозоғистоннинг Атирау вилоятида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган Lada Largus автомобилида ёнғин чиқди.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 8 июнь куни соат 11:45 да Атирау вилояти, Макат тумани ҳудудидан ўтувчи Атирау-Ақтўбе республика аҳамиятига эга автомобиль йўлининг 31-километрида содир бўлган.
Россия—Ўзбекистон йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Ўзбекистон давлат рақамига эга бўлган Lada Largus русумли автомашинада содир бўлган ёнғин соат 12:50 да тўлиқ бартараф этилган.
Автомобиль ичида уч нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Ёнғин оқибатида Lada Largus машинаси ҳайдовчиси жароҳат олмаган, қолган икки нафар йўловчи ҳар хил даражадаги куйиш жароҳати билан Атирау вилоят касалхонасига ётқизилган.
Ҳайдовчи ва жароҳат олганларнинг шахсларига аниқлик киритилган ва улар билан доимий алоқа ўрнатилган. Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олинган.
Изоҳ (0)