Жапан Аирлинес (ЖАЛ) авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Токиодаги Ханеда халқаро аэропортига қўнаётганда ёниб кетди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.
367 нафар йўловчи ва экипаж аъзоларининг барчаси ёнаётган лайнердан эвакуация қилинди.
ЖАЛ йўловчи самолёти Япония қирғоқ хавфсизлик хизмати самолёти билан тўқнашиб кетган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Kyodo ўт ўчирувчиларга таяниб. Қирғоқ хавфсизлик хизмати самолёти бортидаги беш экипаж аъзосининг аҳволи номаълум.
ЖАЛ самолёти бортида 300 дан ортиқ йўловчи бўлган, дея маълум қилди авиакомпания Reuters агентлигига. Самолёт Хоккайдодаги Титосе аэропортидан Токиога учиб келган эди.
Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги тергов ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)