Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ушбу тансиқ егуликка кўп маҳсулот кетмайди ва тез тайёр бўлади. Уни қовурилган товуқ қанотлари ёки бошқа таом ёнига гарнир сифатида тайёрлаш мумкин.

Фото: «Гастроном»

Фото: «Гастроном»

Керакли маҳсулотлар:

  • Гуруч — 150 гр;
  • Пишлоқ — 50 гр;
  • Қуритилган помидор — 1 дона;
  • Петрушка;
  • Исмалоқ;
  • Зайтун (қўшмаса ҳам бўлади);
  • Кунжут, туз ва мурч.
Тайёрланиш жараёни:
  • Қайнаган сувга туз солиб, гуруч пишириб олинг;
  • Помидор, петрушка ва зайтунни майда қилиб тўғранг;
  • Ўсимлик ёғи солинган товада исмалоқни қовуринг;
  • Қуруқ товада кунжутни қиздириб олинг;
  • Гуручга қирғичдан чиқарилган пишлоқ қўшинг;
  • Бошқа маҳсулотларни ҳам қўшиб аралаштиринг;
  • Туз ва мурч қўшинг;
  • Аралашмадан йигирматага яқин шарча ясаш мумкин;
  • Гуручли шарчани сметанали ёки томатли соус билан қўшиб истеъмол қилса бўлади.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар