Кам масаллиқлар эвазига уй шароитида ҳам ажойиб таъмга эга кесадилья тайёрлаб кўришни тавсия қиламиз.
Керакли масаллиқлар:
- Қийма гўшти − 100-150 грамм;
- Помидор − 1-2 дона;
- Пишлоқ (қирғичдан ўтказилган) − 100 грамм;
- Саримсоқ − 1 бўлак;
- Лаваш хамири − 1 дона;
- Шакар − 1/2 чой қошиқ.
Маҳсулотлар ажратилади.
Майда қилиб тўғралган пиёз товада қовуриб олинади.
Қийма солиб, қизаргунча қовурилади.
Устидан помидор ва туз, зираворлар солинади.
Лаваш хамири иккига бўлиниб, аввал пишлоқ кейин қиймали аралашма жойлаштириб чиқилади.
Махсус қиздиргичга кесадиля қўйилади.
Лаваш хамири қизариб, пишлоқ эригунга қадар 1-2 дақиқага мослама ёпилади.
Тайёр бўлган кесадильяни соус ва сметана билан истеъмол қилиш мумкин. Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)