Мазаси оғзингизда қолиши, оила аъзоларингиз эса қайта пишириб беришингизни илтимос қилиши аниқ.
Керакли маҳсулотлар:
- Сариёғ — (эритилган) 3 ош қошиқ;
- Жигар гўшти — 500 гр;
- Пиёз (иложи бўлса, қизилидан фойдаланинг) 2 дона;
- Петрушка;
- Туз, мурч;
- Тимян (зиравор).
- Жигар гўштини юпқа қалинликда тўғранг.
- Товада сариёғни эритиб олинг.
- Эриган сариёғга жигарни солиб, ҳар икки тарафини 2 дақиқадан қизартириб олинг.
- Қовурилган жигарга туз ва хушбўй зираворларни қўшинг.
- Пиёзни ўртасидан бўлиб, узунасига тўғранг ва туз сепинг.
- Петрушкани ҳам майдалаб тўғранг ва пиёзга қўшиб аралаштиринг.
- Ликопчага пишган жигар гўшти ва унинг олдига пиёзли аралашмани солинг.
- Таъбга кўра гуруч пишириб, гарнир сифатида жигар билан қўшиб истеъмол қилишингиз ҳам мумкин.
Мавзуга доир:
- Ўз қўлингиз билан туркча донер кабоб тайёрлаб кўринг
- Макаронга қийма ва қўзиқорин қўшиб италянча «тимбал» пишириб кўринг
- Товуқ филесига сабзавот ва пишлоқ қўшиб, тушлик учун таом тайёрлаймиз
- Тушликка ўз қўлингиз билан нон кабоб тайёрланг
- Кечки овқатга уйғурча бешбармоқ пиширинг
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Озарбайжонча қатиқли таом — довға пишириб кўринг
- Мазаси оғизда эрийдиган товуқли лағмон пиширамиз
- Сметанали соусда қовоқча ва помидор қўшиб — паприкаш тайёрлаб кўринг
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт
Изоҳ (0)