Кўпчилик булғор қалампири ичига солинган «начинка»ли таомни хуш кўради. Қўзиқорин ва пишлоқ солинган мазали картошкалар ҳам дастурхонни безатади, ҳам оила аъзоларга маъқул келади.
Керакли маҳсулотлар:
- Картошка − 3-5 дона;
- Қўзиқорин − 5-7 дона;
- Пишлоқ − 100 грамм;
- Қаймоқ − 100-150 мл;
- Пиёз − 1 дона;
- Саримсоқ − 2 бўлак;
- Зайтун ёғи, сариёғ, туз ва зираворлар.
Маҳсулотлар ажратиб олинади.
Қолип ёғланади, картошкалар ювилиб, сўнгра туз сепилади. Картошкалар қиздирилган печда пишириб олинади.
Бу вақтда майда тўғралган пиёз товада қовурилади.
Устидан тўғралган қўзиқорин ва саримсоқ қўшиб қовурилади ва қаймоқ қуйилади.
Печдан олинган картошка совиганидан сўнг ичидаги пюреси ажратиб олинади ва сариёғ билан аралаштирилади.
Картошка «қайиқча»ларига пюре, устидан қўзиқоринли аралашма солинади.
Устидан пишлоқ қирғичдан ўтказиб, сепилади ва печга пишлоқ эригунига қадар қўйилади. Тайёр бўлганидан сўнг дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)