Голливуд юлдузи Уилл Смит санъаткорлик фаолиятига қайтмоқда. Актёр ёзда Буюк Британияда илк катта мусиқий гастрол сафарини бошлайди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Гастрол доирасида Смит бир нечта шаҳарларда чиқиш қилиши режалаштирилган. Концертлардан бири Лондоннинг жанубий туманида жойлашган Брикстонда бўлиб ўтади. Тадбир чипталари $80 дан бошланади.
Энг қиммат тўплам — Ultimate Will Smith VIP Experience $1 740 туради. Унга саҳна бўйлаб экскурсия, шахсий суратга тушиш, овоз созлаш машғулоти (соунд чеcк), автограф, ҳамда коллексион постери бор рамка киради.
Мухлислар учун яна бир вариант — $550 турадиган гуруҳ билан суратга тушиш имкониятини берувчи хизмат ҳам мавжуд.

Уилл Смитнинг мусиқий сафари 24 август куни Скаарборо шаҳар театридаги чиқиш билан бошланади.
Шунингдек, 28 март куни актёр сўнгги 20 йил ичидаги илк альбоми — Based on a Story’ни тақдим этди. Гастрол давомида у ушбу янги альбомдан қўшиқлар ижро этади ҳамда мухлисларига Lost and Found альбомидаги машҳур композицияларни қайта куйлайди.
Изоҳ (0)