• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    Барибир йиғлатади: севги, оила ва ўзликни англаш ҳақидаги энг таъсирли фильмлар

    Агар кайфиятингиз тушиб кетган бўлсаю, кўнглингизни бўшатиб олишни истасангиз, бундай вақтда севги, оила ва ўзликни топиш ҳақидаги таъсирли фильмлар томоша қилишни тавсия қиламиз.

    “Никоҳ тарихи” (2019)

    • Жанр: драма, мелодрама
    • Режиссёр: Ноа Баумбак
    • Ролларда: Скарлетт Йоханссон, Адам Драйвер, Лаура Дерн, Алан Алда, Рей Лиотта

    Ажойиб оиланинг қулаши тарихи: Чарли Барбер (Адам Драйвер) ва унинг рафиқаси Никол (Скарлетт Йоханссон) ажрашади. Бироқ розилик асосида ажралиш икки мағлубнинг шиддатли жангига айланади.

    “Рома” (2018)

    • Жанр: драма
    • Режиссёр: Алфонсо Куарон
    • Ролларда: Ялица Апарисио, Марина Де Тавира, Диэго Кортина Отри, Карлос Пералта, Марко Граф

    2019 йилда ушбу фильм учун “Оскар”ни қўлга киритган Алфонсо Куарон мексикалик хизматчи Клеонинг Мехиконинг бой ҳудудлардан бири бўлган Романинг бадавлат уйларидан биридаги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. У Антонио ва Софияга тўрт фарзандини катта қилишда ёрдам беради. Тўсатдан оила бошлиғи Антонио маъшуқаси билан қочиб кетади, айни пайтда йигити ташлаб кетган Клео ҳам ҳомиладорлигини билиб қолади. Умумий қайғу билан бирлашган аёллар болалар билан саёҳатга чиқади. Улар хотиралар ва ички оғриқларга дош бериб, ҳаётларини давом эттиришга ҳаракат қилишади.

    “Хонқизи” (2017)

    • Жанр: драма, комедия
    • Режиссёр: Грета Гервиг
    • Ролларда: Сирша Ронан, Лори Меткаф, Трейси Летц, Лукас Ҳежес, Тимоти Шаламе

    Грета Гервигнинг оиласидан уни “хонқизи” деб аташларини талаб қиладиган қайсар, аммо мафтункор ўспирин қиз ҳақидаги таъсирчан драмаси. Гервигнинг режиссёрлик дебюти болалик ва катталик ўртасидаги даврда ота-оналар ва болалар ўртасидаги зиддиятни мукаммал тарзда акс эттиради. Бир ярим соат давом этадиган таъсирчан, бир оз қайғули ва бир оз кулгили фильм.

    “90 йилларнинг ўрталари” (2018)

    • Жанр: драма, комедия
    • Режиссёр: Жона Ҳилл
    • Ролларда: Санни Сулжик, Кетрин Уотерстон, Лукас Хежес, На-кел Смит, Олан Пренатт

    Бу онасининг эътиборидан маҳрум ва дўстлар топишга интилаётган, баджаҳл акаси билан яшайдиган ёлғиз боланинг ҳикояси. Бир пайт у скейтчилар тўдасига қабул қилинади — кунларини чекиш ва скейт учиш билан ўтказадиган катта ёшли йигитлар гуруҳи. 13 ёшли Стивининг скейтбордингни ўзлаштиришга бўлган уринишлари жароҳатларга олиб келганидек, унинг аслидек бўлишга уринишлари ҳам бир қатор даҳшатли оқибатларга олиб келади.

    “Ширин бола” (2019)

    • Жанр: драма
    • Режиссёр: Алма Харел
    • Ролларда: Шая Лабаф, Лукас Ҳежес, Ноа Жуп, Байрон Бауэрс, Лора Сан Жакомо

    Бош қаҳрамон — ўзини ўлдиришга мойил бўлган машҳур актёр бўлиб, у реабилитация марказига тушади. У ерда психотерапевт актёрга столга ўтиришни ва бутун ғазабини қоғозга тўкишни маслаҳат беради. Қаҳрамон ўтмишни эслай бошлайди ва болалигига қайтади: у 12 ёшда, ўғлининг эрта муваффақиятидан қўрққан ёки ғазабланган отаси билан яшайдиган ёш актёр. Ота ролини Шая Лабаф ўйнайди ва ўғил ролини кичик актёр Ноа Жуп ижро этади. Лабаф реабилитация даврида “Ширин бола” (актёрнинг болаликдаги лақаби) сценарийсини ёзган ва бу матн ҳақиқатан ҳам у учун терапиянинг бир қисмига айланган.

    “Севги бу — касаллик” (2017)

    • Жанр:драма, мелодрама, комедия
    • Режиссёр: Майкл Шовалтер
    • Ролларда: Кумаил Нанжиани, Зоэ Казан, Холли Хантер, Рей Романо, Анупам Кҳер

    Покистонлик комик Кумаил Нанжиани ва унинг рафиқаси Эмилининг ярим автобиографик ҳикояси. Биринчи навбатда бу ирқлараро муносабатлар ва маданиятлар тўқнашуви муаммолари ҳақидаги фильм. Лекин уни сентиментал ва мафтункор севги ҳикояси дейиш ҳам мумкин.

    “Капитан Фантастик” (2016)

    • Жанр: драма
    • Режиссёр: Метт Росс
    • Ролларда: Вигго Мортенсен, Жорж Маккай, Саманта Ислер, Анналиса Бассо, Николас Хемилтон

    Фильм Вашингтон штати чўлининг ўртасида, технология ва транспортдан узоқда олти фарзанди билан яшайдиган эр-хотин ҳақида. Улар капитализм идеалларидан ҳафсаласи пир бўлгач, ҳаётни ўз қўлларига олишга ва болаларга омон қолиш кўникмаларини ўргатишга қарор қилишади - масалан, улар ов қилишни ва қуролдан фойдаланишни билади. Бироқ оила ҳаётида фожиа юз беради — Бен (Вигго Мортенсен)нинг рафиқаси Лесли вафот этади. Бу уни ҳаёт тарзини қайта кўриб чиқишга ва катта дунёга чиқишга мажбур қилади.

    “Ота” (2020)

    • Жанр: драма
    • Режиссёр: Флориан Зеллер
    • Ролларда: Энтони Хопкинс, Оливия Колман, Руфус Сюелл, Оливия Уильямс, Марк Гатисс

    Лондондаги ҳашаматли уйида вайсақи қария Энтони аста-секин қаримоқда. У ҳали ҳам кучли эканлигига ва ҳамма нарсани ўзи ҳал қила олишига ишонади, лекин ундан ташвишланган қизи (Оливиа Колман) унга ёрдамчи ёлламоқчи. Ўжар Энтони барча номзодларни рад этади, бу орада унинг квартирасида ғалати воқеалар содир бўла бошлайди. Деменцияга чалинган одамни ажойиб тарзда ўйнаган учун Хопкинс иккинчи марта “Оскар” олади.

    “Катта юмилган кўзлар билан” (1999)

    • Жанр: триллер, драма, детектив
    • Режиссёр: Стенли Кубрик
    • Ролларда: Том Круз, Никол Кидман, Сидней Поллак, Мария Ричардсон, Раде Сербедзия

    Стенли Кубрикнинг ушбу фильми — Том Круз ва Никол Кидман биргаликда суратга тушган охирги фильмдир. Бу турмуш қурганларнинг ҳикояси: жуфтлик шаҳвоний истаклари орқали бир-бирлари ҳақида қоронғи ҳақиқатларни кашф этадилар.

    “Хайр, Кристофер Робин” (2017)

    • Жанр: драма, оилавий, биография
    • Режиссёр: Саймон Кертис
    • Бош ролларда: Донал Глисон, Марго Робби, Келли Макдоналд, Вики Pepperдин, Уилл Тилстон

    Ёзувчи Алан Милн (Донал Глисон) — Биринчи жаҳон уруши қатнашчиси. Уйга қайтгач, Милн травмадан кейинги стресс бузилишини бошдан кечиради ва бир сатр ҳам ёза олмайди. Шунинг учун у хотини ва ўғли билан Лондон марказидан ўрмонга кўчиб ўтади. Доимий қабуллар ва ижтимоий ҳаётга ўрганган рафиқаси (Марго Робби) тез орада пойтахтга қайтади ва ёзувчини кичкина ўғли Кристофер Робин билан ёлғиз қолдиради. Шу пайтдан бошлаб Винни Пуҳ исмли айиқчанинг ҳикояси бошланади.

    “Ўлик шоирлар жамияти” (1989)

    • Жанр: драма
    • Режиссёр: Питер Уир
    • Ролларда: Робин Уильямс, Роберт Шон Леонард, Этҳан Хок, Жош Чарльз, Гейл Хансен

    Жон Китинг (Робин Уильямс) хусусий ўғил болалар мактабига ишга келган ўриндош ўқитувчи. Ўсмирлар таъсирчан болалардир, шунинг учун улар тезда янги ўқитувчига ўрганиб қолишади. Китинг айни дамдан завқланиб яшаш ғоясини тарғиб қилади, бу эса ўқувчиларнинг ота-оналарига ёқмайди. Тез орада севимли машғулот сифатида очилган тўгарак яширин жамиятга айланади ва ўқитувчи катта муаммоларга дуч кела бошлайди.

    “Тунги тингловчи” (2006)

    • Жанр: детектив, драма, триллер
    • Режиссёр: Патрик Стеттнер
    • Ролларда: Тони Коллетт, Робин Уильямс, Жо Мортон, Бобби Каннавал, Рори Калкин

    Радиостанциялардан бирида ўзининг ижтимоий шоусини олиб борадиган таниқли ёзувчи ва радио бошловчиси Габриэль Нуна (Робин Уильямс) ҳақидаги Питер Стеттнернинг психологик драмаси. Ҳар оқшом Габриэль қийин ҳаётий вазиятларга тушиб қолган одамлар ҳақида ҳикоя қилади. Бир куни Пит (Рори Калкин) исмли ўсмирнинг ҳикояси унинг қўлига тушиб қолади: бола оғир касал бўлиб, асраб олган онаси (Тони Коллетт) ўғлини биологик ота-онасидан яширади. Габриэль нимадир нотўғри эканлигини сезади ва Питни қутқариш учун бунинг изига тушади.

    22.06.2024, 20:00   Изоҳ (0)   15392
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Буғу боласи”, “Безори”, “Каскадёрлар”: ғайриоддий сюжетга эга фильм ва телесериаллар

    16.06.2024, 18:30

    “Гарри Поттер”нинг сирли оламидаги ғайритабиий, ҳатто сеҳр ёрдамида ҳам тушунтириб бўлмайдиган ҳолатлар

    19.06.2024, 11:45

    Олқиш ёки танқид: турли актёрлар томонидан ижро этилган машҳур образлар (фото)

    19.06.2024, 09:40

    Идеал жуфтлик: Ҳанде Эрчел яна бир машҳур актёр билан янги сериалда суратга тушади

    22.06.2024, 19:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.