Россияда инглиз тилидан IELTS тестини топшириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Мамлакат бош прокуратураси тестни ташкиллаштирувчи British Cоuncil’ни “номақбул” ташкилот деб топди.

Россия прокуратураси даъвосига кўра, British Cоuncil “таълим ва маданий фаолият”, яъни маърифий тадбирлар ва инглиз тилини ўқитиш “ниқоби остида” узоқ муддатли “Британия манфаатлари ва қадриятларини” илгари суради. Шу жумладан, ЛГБТни тарғиб қилади.
British Cоuncil ва 2021 йилда “номақбул” деб топилган Oxford Russia Fund фонди “бузғунчилик ишлари”да айбланган. Федерал Хавфсизлик хизмати россияликларни ушбу хорижий ташкилотлар фаолиятида “иштирок этиш” оқибатидан огоҳлантирмоқда
Бундай ҳамкорлик Россиянинг маъмурий ва жиноий жавобгарлигига тортилишга олиб келади, дея огоҳлантирган ФХХ.
Шу сабабдан эндиликда россияликлар IELTS имтиҳонларини топшириши, жумладан, чет элда ҳам “номақбул” ташкилотни молиялаштириш сифатида баҳоланиши мумкин (ЖК 284.1-моддаси), дейди халқаро ҳуқуқшунос Артем Клига.
Бунинг учун максимал жазо беш йилга озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади. British Cоuncil’га оид ҳаволалар ва материалларни оммавий равишда жойлаштириш “номақбул” ташкилот фаолиятида иштирок этиш деб ҳисобланиши мумкин (Россия Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг 20.33-моддаси).
Бунинг учун жисмоний шахсларга 15 минг рублгача (190 доллар), юридик шахсларга эса 100 минг (1262 доллар) рублгача жарима солиниши мумкин, дейди “Ковчег” лойиҳаси асосчиси, юрист Анастасия Буракова.
Изоҳ (0)