“Охиригача ёмон йигитлар” (“Bad Boys to the End”) фильмини томоша қилганлар Уилл Смит қаҳрамонининг кадрда қаттиқ тарсаки еганини сезмай қолишмади. Кўпчилик буни Оскар маросимида Крис Рок билан бўлган воқеага ишора деб ўйлашди.
Жамоатчилик ва томошабинлар олдида комикнинг калтакланиши, Уиллнинг обрўсига тузатиб бўлмайдиган путур етказган бўлса, бошқа бир зарба уни том маънода эзиб ташлади.
“Hot Ones” шоусида Уилл Смит афсонавий боксчи Али ролини ижро этгандаги хотиралари билан ўртоқлашди. Суратга олиш вақтида у мураббийининг кўрсатмаларига бўйсунмаганлиги ҳамкасби Майкл Бенттдан жиддий зарба олишига сабаб бўлган.
“Бошим умуртқа поғонамга ёпишиб қолгандек эди. Мен иккала қўлимнинг тирсакларигача ток урганини ҳис қилдим. Машинамнинг калити қаерда бўлса? Нимагадир ўшанда хаёлимга келган ягона фикр шу бўлди”, — дейди Смит.
Актёр ҳозирда “Мен афсонаман” фильмининг давомини ишламоқда. Бу фильмда таниқли баскетболчи Майкл Б. Жордан ҳам иштирок этади.
Изоҳ (0)