• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Уилл Смит миллионлаб долларларини нимага сарфлайди: машҳур актёрнинг 10 та асосий харажати

    Уилл Смит — киноактёр, продюсер, қўшиқлар муаллифи ва рэпер — қандай қилиб пул ишлашни билади: унинг бойлиги 300 миллион долларга баҳоланади. Смит империяси ва унинг оиласи гуллаб-яшнаши ажабланарли эмас. Бироқ бу одам нафақат катта пул топишни, балки уни катта миқёсда сарфлашни ҳам яхши кўради.

    1. Орзудаги уй

    Уилл Смит ва Жада Пинкетт Смит барчага ҳақиқий орзудаги уйи қандай бўлишини кўрсатди. Уларнинг Калифорниянинг Калабасас шаҳридаги 42 миллион долларлик саройи шунчалик улканки, уйнинг почта индекси бор. Ҳудудда баскетбол ва теннис кортлари, голф майдони, сузиш ҳавзаси, кўл бор. Уйда, бошқа нарсалар қаторида, катта уй кинотеатри, медитация хонаси ва Жаданинг ток-шоусини суратга олиш учун студия ҳам мавжуд.

    2.Автомобильлар коллекцияси

    Экранда Уилл Смит тез-тез фантастик автомобилларини ҳайдаб кўришига қарамай, реал ҳаётда у классикаларни ва автомобиль коллекциясига сармоя киритишни яхши кўради. Унда 1965 йилда ишлаб чиқарилган Cadillac Escalade, Bentley Azure ва қизил Ford Mustang кабриолет, Mercedes Benz GL450, Maybach 57, Ford Taurus ва бошқа маркалар мавжуд.

    3. Ғилдирак устидаги уй

    Кўчма уйлар ва уларнинг кичик сиғимлари ҳақида аввалги нарсаларни унутинг. Уилл Смит 2,5 миллион долларга 130 квадрат метрли мобил уй сотиб олган. Автомобиль-уй энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган ва бутун оила қулай яшаши учун зарур бўлган ҳамма нарсага эга. Уйда телевизорнинг ўзидан 14 та бор, қолганини тасаввур қилаверинг. Баъзан актёр бу уйни ҳафтасига 9000 долларга ижарага беради.

    4. Хайрия

    Уилл ва унинг рафиқаси кам таъминланган болаларга ёрдам бериш, ёшлар учун таълим лойиҳаларини молиялаштириш ва шаҳар ичидаги жамоаларни ривожлантириш учун “Оила” жамғармасини яратган. 2017 йилда улар Кариб денгизидаги довулдан жабрланган оилаларга ёрдам беришган. Уилл Смит, шунингдек, қийин пайтларда дўстларига кўмак бериши билан танилган.

    5. Болалари учун совғалар

    Уилл Смит ҳам бошқа меҳрибон ота-оналардан фарқ қилмайди: у учта фарзандини яхши кўради ва уларга тез-тез қимматбаҳо совғалар олиб беради. Мисол учун, Уиллоу Смит отасининг уйларидан бирида яшайди ва шунингдек, совға сифатида Porsche Cayenne Turbo олган. Жайденга отаси Tesla Моdel Х ва бир нечта дизайнерлик кийимларини совға қилган. Айтиш мумкинки, Трей Смит ҳам бу борада қуруқ қолмайди. Аммо Смитнинг болалари отасининг пулини совурадиган текинхўр эмас. Уларнинг барчаси актёр ва ўзлари аллақачон яхшигина пул топишади.

    6. Хусусий самолёт ижараси

    Уилл Смит эконом-классда учишни ёқтирмайди – у ер тор ва таомлари унчалик мазали эмас. Шундай қилиб, агар биринчи классда учиш имкони бўлмаса, у муаммога дуч келмаслик учун шахсий самолёт ижарага олади. Мисол учун, 2011 йилда у Дубльиндан Манчестерга 50 дақиқалик парвоз учун самолёт ижарага олади. Бу кичик ҳашамат учун у тахминан 12 000 доллар сарфлайди.

    7. Баскетбол жамоаси

    2011 йилда Смит NBAнинг “Филадельфия Севент Сиксерс” жамоасининг бир қисмини сотиб олади. Айтганча, Филаделфия унинг туғилган шаҳри. Битим миқдори ошкор этилмаган.

    8. Теlepool компанияси

    2018 йилда Уилл Смит ва директор Марк Форстер Германиянинг Group Telepool компаниясини сотиб олади. Ҳамкорлар келишув миқдорини ошкор қилишмайди, бироқ гап Европадаги энг қадимги ва энг йирик кино лицензиялаш компанияларидан бири ҳақида кетаётгани учун унинг нархи паст бўлиши мумкин эмас. “Марк ва мен Telepool’ни диққат билан кўриб чиқдик ва ақл бовар қилмайдиган обрўга ва катта салоҳиятга эга компания топдик, — дейди Уилл Смит. — Биз Telepool жамоаси билан бизнесни стратегик ривожлантириш учун ноёб имкониятлар ва контент яратиш учун ҳамкорлик қилиш ва ишлашни интиқлик билан кутамиз”.

    9. Шахсий киностудия

    Уилл Смит сон-саноқсиз блокбастерларда рол ўйнаган, лекин айни пайтда ўзининг фильм ишлаб чиқаришига сармоя киритган. 1997 йилда Жада Смит ва Жеймс Ласситер билан ҳамкорликда Overbrook Entertainment компаниясига асос солган. Компания томонидан “Хитч методи”, “Бахт ортидан қувиб”, “Мен афсонаман”, “Ҳенкок” ва “Асаларнинг сирли ҳаёти” каби фильмлар ишлаб чиқарилган. Бу фильмларнинг деярли барчасида Смит бош ролни ўйнайди.

    10. Ёш тадбиркорларга ёрдам

    Актёр Dream венчур капитал фондига эгалик қилади ва ўзи ишонган лойиҳаларга ёрдам бериш учун стартапларга сармоя киритади. Бу йил, масалан, у ўсмирларга анъанавий банк тўловларини тўламасдан пул жўнатиш ва қабул қилиш имконини берувчи Step онлайн банкига сармоя киритди. Сармоя миқдори ошкор этилмаган, бироқ Step 22 миллион доллар йиғишга муваффақ бўлгани маълум.

    12.07.2024, 09:40   Изоҳ (0)   9631
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Қаттиққўл хоним” фильмининг давоми суратга олинади

    11.07.2024, 17:40

    55 ёшли Голливуд актёри Уилл Смит тўртинчи бор ота бўлади 

    11.07.2024, 16:50

    Истироҳат боғи, стадион, томорқа: машҳур жуфтликлар ёзни қандай ўтказмоқда?

    11.07.2024, 15:40

    Ўзчивитлар Бодрумдаги вилласини таъмирламоқда, Алина Боз фарзанд кутмоқда, Ҳанде Эрчелнинг бахт сири: Турк киноси янгиликлари (фото)

    11.07.2024, 14:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.