• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    Жаҳон киноси тарихидаги энг гўзал актрисалар рейтинги (фото)

    ListChallenges портали дунёдаги энг гўзал актрисалар рўйхатини тузди. Йигирматаликка нафақат ўз иқтидори, балки жозибали ташқи кўриниши билан бутун дунёдаги мухлислар ҳурмат ва эътиборини забт этган юлдузлар киритилди.

    Энг гўзал актрисалар рейтингида 20-ўринни Сальма Ҳайек эгаллади. 57 ёшли актриса Мексикада туғилган ва карьерасини ўз ватанида бошлаган. У “Тереза” ва “Қурбон бўлган муҳаббат” теленовеллаларида роль ўйнаганидан кейин машҳурлик чўққисига чиқди.

    Фото: Giant Freakin Robot

    Иккинчи фильм унга BAFTA’нинг ўзига хос мексикача эквиваленти — Ариэл мукофотини олиб келди. Аммо юлдуз бундан ҳам кўпроғини хоҳларди, таваккал қилишга тайёр эди. Шу тариқа у 1991 йилда Голливудга йўл олди.

    Бир нечта эпизодик роллардан сўнг, актриса ўзининг биринчи асосий ролини олади: Антонио Бандерас билан бирга “Умидсиз” фильмида роль ўйнайди. Шундан кейин Жорж Клуни, Уилл Смит ва Пенелопа Круз каби бошқа юлдузлар иштирокидаги лойиҳаларда иштирок этди. Ҳайек “Фрида” фильмидаги бош роли учун “Оскар” мукофотига номзод бўлган.

    Фото: Red online

    Рўйхатнинг кейинги ўринларига 2011 йилда 79 ёшида вафот этган актриса Элизабет Тейлор киритилди. У Голливуднинг энг гўзал актрисаларидан бири ҳисобланган ва икки карра “Оскар”ни қўлга киритган. Элизабет ўн ёшида фильмларда роль ўйнай бошлаган.

    Фото: Кveller

    1956 йилда у Жеймс Дин билан биргаликда “Гигант” фильмида роль ижро этди. Тейлорга “Клеопатра” фильми энг катта муваффақиятни олиб келди. Актриса 79 ёшида юрак етишмовчилигидан вафот этган.

    Фото: The Telegraph

    Грэйс Келли ҳам кучли йигирматаликка киритилди. У 1929 йилда бадавлат оилада туғилган ва болалигидан актёрлик фаолиятини бошлаган. 1955 йилда Келли “Қишлоқлик қиз” драмасидаги роли учун “Оскар”га сазовор бўлди.

    Фото: Screen Rant

    1956 йилда эса у Монако князи Ренье III билан турмуш қургач, Грэйс Келли кинодаги фаолиятига якун ясади. У 1982 йил 13 сентябрда автоҳалокатда вафот этди.

    Фото: Screen Rant

    Француз кино юлдузи Брижит Бардо ҳам энг латофатли актрисалар рўйхатидан ўрин олди.

    Фото: Allure

    У 1956 йилда суратга олинган “Ва Худо аёлни яратди” фильмида суратга тушганидан сўнг жаҳон миқёсида шуҳрат қозонган. Актриса ҳозир 89 ёшда бўлиб, 1973 йилда актёрлик фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.

    Фото: Allure

    Рейтингда кейинги ўринни “Зорро ниқоби” ва “Тузоқ” каби фильмлар орқали машҳур бўлган актриса Кетрин Зета-Жонс эгаллади. У “Чикаго” мюзиклидаги роли учун “Оскар”га, шунингдек, “Тунги мусиқа” фильмидаги ижроси учун “Тони” мукофотига сазовор бўлган.

    Фото: Allure

    2004 йилда Зета-Жонс Том Ҳэнкс билан биргаликда Стивен Спилбергнинг “Терминал” фильмида роль ўйнаган, шунингдек, Жорж Клуни ва Брэд Питт билан “Оушеннинг ўн икки дугонаси” криминал комедиясида суратга тушган.

    Фото: Closer Weekly

    25 ёш фарққа қарамай Кетрин Зет-Жонс 1998 йилда актёр Майкл Дуглас билан турмуш қурди. Ҳозирда жуфтликнинг икки нафар фарзанди бор.

    Фото: People

    Гўзал актрисалар рейтингида “Жеймс Бонднинг қаллиғи” ҳам ўрин олди. Швейцариялик киноактриса Урсула Андресс Жеймс Бонд ҳақидаги биринчи фильм бўлган “Доктор Но” фильмида Агент 007 нинг севгилиси ролини ижро этди. Бу роль Урсула карьерасининг чўққиси бўлиб қолди, чунки кейинги йиллар давомида у фильмларда камроқ чиқа бошлади. Ҳозирда модел ва актриса 88 ёшда, у оиласи билан Европада яшайди.

    Фото: Wikipedia

    Энг гўзал ва мафтункор актрисалар бешталигида 2023 йилда 82 ёшида вафот этган Ракел Уэлч ҳам бор. Турмуш ўртоғи билан ажрашгач, у икки фарзанди билан ёлғиз қолди ва мода кўргазмаларида модел сифатида қатнашиб, тирикчилик қила бошлади.

    Фото: Дзен

    Сўнг у ўзини Голливудда синашга қарор қилди ва “Фантастик саёҳат” ҳамда “Милоддан аввалги бир миллион йил” фильмларида иштирок этди. Мазкур лойиҳалар актрисага катта муваффақият ва молиявий барқарорлик олиб келди. 1975 йилда Ракел “Уч мушкетёр” фильмидаги роли учун “Олтин глобус” мукофотини қўлга киритди.

    Фото: Legion Media

    Рейтингдаги кучли учталикни актриса Анжелина Жоли очиб берди. “Оскар” мукофоти совриндори, шунингдек, уч карра “Олтин глобус” мукофоти ва икки марта кино гилдияси мукофоти совриндори бўлган Анжелина Жоли БМТнинг эзгу ният элчиси ҳамдир.

    Фото: People

    Унинг жаҳон миқёсидаги муваффақиятига “Жаноб Смит ва Смит хоним” фильми сабаб бўлди. Лойиҳада у Брэд Питт билан танишди ва бир неча йиллардан сўнг жуфтлик оила қурди. Ҳозирда улар расман ажрашган.

    Фото: “Жаноб Смит ва Смит хоним” фильмидан лавҳа

    Иккинчи ўринни 1947 йилда намойиш этилган “Жазда фақат қизлар” мусиқий фильмида роль ўйнаган Мэрилин Монро эгаллади. 1950 йилда Мэрилин “Асфалтли чангалзор” фильмида кичик роль ўйнайди.

    Фото: History Extra

    Кейин у “Тундаги тўқнашув”, “Қандай қилиб миллионерга турмушга чиқиш керак” каби фильмларда иштирок этади. Аммо ҳақиқий машҳурлик унга “Жентльменларга малласочлар ёқади” лентаси чиққандан кейингина насиб этди.

    Фото: History Extra

    ListChallenges портали рейтингининг натижаларига кўра, барча даврларнинг энг гўзал ва иқтидорлик актрисаси Моника Беллуччидир. 59 ёшли юлдуз Италияда таваллуд топган ва болалигидан ҳуқуқшунос бўлишни орзу қилган, аммо соҳибжамоллиги эътибордан четда қолмаган Белуччи 16 ёшиданоқ моделлик оламига қадам қўйди. Охир-оқибат у судларда қатнашишдан кўра, халқаро подиумларда чиқишни афзал билди.

    Фото: Дзен
    Фото: Дзен

    1996 йилда Моника Беллуччи кино оламида ўзининг илк муваффақиятига эришди: “Квартира” фильмидаги роли учун Моника Сезар мукофотига сазовор бўлди. Актриса икки карра “Олтин глобус” ҳамда “Кумуш тасма” мукофотини қўлга киритган. Беллуччининг яна бир омадли роли Жузеппе Торнаторенинг “Малена” драмасидаги ижроси бўлган.

    Фото: People
    Фото: People
    25.07.2024, 13:40   Изоҳ (0)   114889
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Брижит Бардо Қозоғистон президентига мамлакатдаги ҳайвонларга шафқатсиз муносабат сабабли хат йўллади

    17.12.2019, 23:57

    Моника Беллуччи, Сальма Хайек ва ҳеч қачон пластик операцияга мурожаат қилмаган машҳурлар (фото)

    01.11.2021, 18:55

    Элвис Пресли, Мэрилин Монро ва бошқа Голливуд юлдузлари қандай уйларда яшаган?

    23.03.2024, 13:20

    Болливуд Барбисининг фожиаси: ҳинд актрисаси Парвин Баби қандай қилиб машҳурлиги ва гўзаллигидан айрилган? (фото) 

    17.05.2024, 17:45

    Корейс актрисалари ёш кўринишининг сири нимада?

    13.06.2024, 15:38

    Миллионерларнинг энг чиройли ва жамоат фаоли бўлган рафиқалари (фото)

    11.06.2024, 17:35

    Жаҳон киноси юлдузлари Майкл Дуглас ва Кетрин Зета-Жонснинг 12 миллион долларлик уйига саёҳат (фото)

    20.06.2024, 16:57

    Пол Маккартни Тейлор Свифт концертида унинг мухлислари билан рақсга тушди (видео)

    01.07.2024, 13:31

    Шоколадга аллергияси бор, саккизоёқ боқади: жаҳон юлдузлари ҳақида ишониш қийин бўлган қизиқарли фактлар

    19.07.2024, 21:10

    Турк актрисаси Ҳанде Эрчел 2024 йилнинг энг чиройли мусулмон аёли деб топилди (фото)

    15.07.2024, 13:39

    “Эмми—2024” мукофотига номзодларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинди

    19.07.2024, 14:50

    Бадавлат оилада вояга етган машҳурлар (фото)

    21.07.2024, 17:55

    “Ўғлимнинг вазнидан уялмайман”: дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади? (фото)

    22.07.2024, 17:53

    “Гўшт ва бананга хушим йўқ”: Голливуд юлдузлари ёқтирмайдиган маҳсулотлар

    24.07.2024, 19:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.