• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    Моргдан цирккача: Голливуд юлдузларининг 7 та кутилмаган касби

    Голливуд юлдузлари бутун дунё уларни танишидан анча олдин энг ғайриоддий касбларда ўзларини синаб кўрган. Уларнинг ҳикоялари муваффақиятга эришиш йўли ҳеч қачон осон бўлмаслигини исботлайди. Қуйида актёрларнинг шуҳрат қозонишидан олдинги ғайриоддий иш жойлари ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Фото: Кино

    Дэнни ДеVito — сартарош

    Фото: Кино

    Дэнни ДеVito сартарошлик касбига жиддий ёндашди. У Уилфред сартарошлик академиясини тамомлаган ва ўсмирлик чоғида синглиси очган салонда ишлай бошлаган. Кейинчалик бу тажриба унга кинода ҳам жуда қўл келганини айтди. Доимий равишда одамлар билан ишлаш орқали бўлажак актёр атрофдагиларни қандай қилиб кулдиришни ва дам олишга ёрдам беришни ўрганди.

    1975 йил унинг ҳаётида бурилиш нуқтаси бўлди, ўшанда ДеVito Милош Форман режиссёрлигидаги “Какку уяси узра парвоз” драмасида пайдо бўлди. Бу унга катта кинематография эшикларини очди, у қора комедиядан тортиб оилавий киногача бўлган турли жанрларда ўзини аъло даражада намоён қилди. Актёр ҳатто “Жиноятни фош қилиш” ва бошқа ҳитларни ишлаб чиқарган ўзининг Жерсей Фильмс компаниясига асос солди.

    Вупи Голдберг — моргдаги гримёр

    Фото: Кино

    Ёшлигида Вупи Голдберг визажист касбини ўрганган. Малака олгач, у гўзаллик салонига ишга жойлашиши мумкин эди, лекин негадир у Калифорния моргини афзал кўрди. У ерда ўликларга дафн маросимлари учун муносиб кўриниш берди: макияж қилди, сочларини турмаклади.

    Бир куни у билан ҳақиқатан ҳам даҳшатли воқеа содир бўлди. Бошлиқ Вупини “мустаҳкамликда синашга” қарор қилди. У жасадлар учун мўлжалланган совиткич қутисига яширинди ва ҳеч нарсадан гумон қилмаган ходим олдида тўсатдан “тирилди”. Қиз қўрқиб қочишга уринди, лекин йиқилиб бошини қаттиқ уриб олди.

    Ушбу воқеадан сўнг Голдберг бу ишни ташлади ва 1985 йилда Элис Уокернинг “Бинафшаранг дала гуллари” эпик романининг экранлаштирилган фильмида дебют қилди.

    Ҳаррисон Форд — дурадгор

    Фото: Кино

    Бўлажак Голливуд актёри саккиз йил давомида буюртма асосида мебел ясади. Шу билан бирга, у кинокастингларга борди ва баъзан кичик ролларни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Улардан бири режиссёр Жорж Лукаснинг “Америкалик граффитилар” фильми эди. Айнан шу фильмдаги ижро кўп жиҳатдан тақдирни ҳал қилувчи бўлди — режессёр Лукас харизматик дурадгорни эслаб қолди.

    Шундай қилиб Голливуд афсонаси Ҳаррисон Форд пайдо бўлди. Форд космик контрабандачи Хан Соло ролини ўйнади ва сайёрадаги энг машҳур одамлардан бирига айланди. Тирик афсона бўлган Форд ўша йиллардаги дурадгорлик асбобларини ҳанузгача уйида сақлайди.

    Стив Бушеми — ўт ўчирувчи

    Фото: Кино

    Шаҳар тозалаш хизмати ходимининг оиласида ўсган Стив Бушеми ёшлигидан оғир меҳнатнинг қадрини тушунган. 1980 йилда у энг хавфли касблардан бири — ўт ўчирувчиликни танлади. Тўрт йил давомида йигит оловга қарши курашди ва инсонлар ҳаётини қутқарди, кейин ўз тақдирини кескин ўзгартиришга қарор қилди.

    Унга биринчи марта катта шуҳрат “Ғазабланган итлар” фильми туфайли келди. Квентин Тарантинонинг олти нафар нотаниш қароқчи ҳақидаги дебют фильмида актёр Жаноб Пушти ролида пайдо бўлди. Бу унинг учун ҳақиқий ютуқ бўлди ва унинг қаҳрамонининг чой пули ҳақидаги монологи ҳанузгача эсланади.

    2001 йил 11 сентябрь терактларидан сўнг Бушеми, аллақачон машҳур актёр бўлгани ҳолда, фожиа олдидан шунчаки ўтиб кета олмади. У ўзининг собиқ ўт ўчириш қисмига вайроналарни тозалаш ва бедарак йўқолганларни қидириш учун қайтиб келди. Бир неча йил ўтгач, Бушеми яна ўт ўчирувчи формасини кийиб олди. Бу сафар кино учун — “Чак ва Ларри: ўт ўчирувчиларнинг тўйи” комедиясида рол ижро этди.

    Никол Кидман — массажчи

    Фото: Кино

    Голливуд юлдузи Никол Кидман болалигидаёқ саҳнани орзу қилган. Ёшлигидан у балет билан шуғулланган ва мактаб спектаклларида рол ўйнаган. 15 ёшида у экранда дебют қилди ва “Бушдаги Рождество” фильмида суратга тушди. Шундан сўнг у ўқишни ҳам, актёрликни ҳам кескин тўхтатишга мажбур бўлди.

    Қиз 17 ёшга тўлганда, унинг оиласи катта синовга дуч келди — Кидманнинг онасида саратон касаллиги аниқланди. Яқинларига ёрдам бериш учун у тезлаштирилган массаж курсларида ўқиди ва шаҳар касалхонасига ишга кирди. У деярли танаффуссиз онаси ва бошқа беморларга даволанишга ёрдам берди.

    Хайриятки, онасининг касали енгиллашди ва Никол массажчилик касбидан воз кечди. У ўқишга қайтди ва шуҳрат томон янги йўллар очилди. 2003 йилда у “Соатлар” фильмидаги роли учун “Оскар” мукофотига сазовор бўлди.

    Кристофер Уокен — шерлар учун дрессировкачи

    Фото: Кино

    Ушбу танловда энг хавфли иш билан, шубҳасиз, “Устаси фаранг” фильмида Катта Фрэнк Эбегнейл ролини ижро этган Кристофер Уокен шуғулланган. Уокенни актёрлик фаолиятига болалигидан тайёрлашган. 10 ёшида у саҳнада ўйнаган, 16 ёшида эса Бродвейда тўлиқ чиқиш қила бошлаган.

    Аммо шуҳратга эришиш йўлида унинг кино билан боғлиқ бўлмаган ишлари ҳам бор эди. Шундай қилиб, 16 ёшида йигит ўзини циркда топди. Ўсмирлар учун одатий бўлган ширин пахта сотиш каби вазифалар ўрнига, уни ҳақиқатан ҳам экстремал иш кутаётган эди — шерлар дрессировкачисининг ёрдамчиси лавозими. Ёшлигига ва тажрибасизлигига қарамай, Уокенга шер билан мустақил чиқиш қилиш ишониб топширилди, у ҳар сафар йиртқичнинг қафасига кирганда ҳаётини хавф остига қўяр эди.

    Циркдан сўнг Уокен мусиқий театрларда чиқиш қила бошлади. У 1971 йил “Андерсон тасмалари” фильмида ўз дебютини қилди. Етти йил ўтгач, “Кийик овчиси” ҳарбий драмасидаги роли унга шон-шуҳрат келтирди. Чимино картинасидаги роли учун Уокен “Оскар” мукофотига сазовор бўлди.

    Адам Драйвер — денгиз пиёда аскари

    Фото: Кино

    Адам Драйвер АҚШ денгиз пиёдаларида деярли уч йил хизмат қилди. Унинг ўзини бундай қийин ишга бағишлаш қарорига 11-сентябрь воқеалари таъсир кўрсатди. Қўмондон унинг сезиларли ютуқларига аҳамият берди ва уни Ироққа жўнатишга тайёрлади. Бироқ, велосипед автоҳалокатида олинган кўкрак қафаси жароҳати унинг ҳарбий карьерасига чек қўйди.

    Бу Драйверни болаликдаги кино орзусига қайтишга мажбур қилди. Ҳарбийликдан сўнг у қисқа вақт ичида Индианаполисда ўқиди. Кейин Нью Йоркдаги Жуиллиард мактабининг драма бўлимига ўқишга кирди.

    Бундай нуфузли муассасани тугатгандан сўнг, Драйвер Бродвейда чиқиш қила бошлади. Унинг карьерасига “Қизлар” сериалидаги роли туртки бўлди, у ерда Адам бош қаҳрамон Ханнанинг унутилмас севгилиси образини яратди.

    Қисқа вақт ичида, актёр ўзини кўп қиррали ижрочи сифатида кўрсатишга муваффақ бўлди. У “Патерсон” фильмидаги автобус ҳайдовчиси ва “Гуччи уйи” фильмидаги эксцентрик Маурицио образлари бн шуҳрат қозонди.

    Шу билан бирга, Драйвер ўзининг ҳарбий ўтмишини ҳеч қачон унутмади.

    Голливудда муваффақиятга эришгач, у деярли 20 йилдан бери ҳарбий хизматчиларни санъатга жалб қилишга ёрдам бериб келаётган Қуролли кучлардаги Санъат ташкилотига асос солди.

    28 май, 17:41   Изоҳ (0)   1290
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд юлдузлари#Актёрлар#Никол Кидман#Харрисон Форд#Вупи Голдберг#энг ғайриоддий касблар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ишониш қийин: 2022 йилда 60 ёшни қарши оладиган жаҳон юлдузлари (фото)

    10.03.2022, 19:57

    Машҳур инсонларнинг ҳайратда қолдирадиган ғалати одатлари (фото)

    30.03.2022, 20:56

    Турли фильмларда муваффақиятли тандем яратганини кўпчилик пайқамаган жаҳон киноси юлдузлари (фото)

    10.06.2022, 10:51

    Ажойиб суратлар: Анжелина Жоли, Жони Депп, Киану Ривз ва бошқа машҳурлар биринчи ролини ижро этганда қандай кўринишда бўлган?

    10.07.2022, 15:35

    Камерон Диас, Бен Аффлек, Леди Гага, Роберт Паттинсон ва мактабда синфдош бўлган бошқа машҳурлар (фото)

    02.09.2022, 15:15

    Голливуд актрисалари фильмдаги қаҳрамонлари билан бир хил ёшда қандай кўринишда бўлган? (фото)

    20.10.2022, 13:03

    Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото)

    26.11.2022, 11:45

    Мусиқий чартларни «портлатган» альбом, 4-фарзандини кутаётган оила ва 3 марта турмушга чиққан Бритни Спирс: 2022 йилда Голливуд юлдузлари ҳаётида содир бўлган қуво...

    28.11.2022, 18:45

    Грим ортида қолган ёшлик: Кинодаги роллари учун «кексайган» машҳур актёр ва актрисалар (фото)

    19.12.2022, 11:52

    Мисли кўрилмаган бойлик: Дунёнинг энг бадавлат актёрлари 20 талиги (фото)

    13.09.2023, 14:50

    Ролларига киришиб кетиш туфайли саломатлигига зарар етказган Голливуд юлдузлари (фото) 

    02.11.2023, 15:31

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    Ўз амплуасидан чиқа олган: Турли образларни маҳорат билан гавдалантира олишини исботлаган кино юлдузлари (фото)

    13.12.2024, 10:40

    Актёрлар режиссёр ва продюсерлар олдига қўйган кутилмаган ноодатий шартлар

    20.12.2024, 09:58

    Голливуднинг афсонавий юлдузлари ўрнини босиши кутилаётган ёш актёрлар (фото) 

    11 январ, 11:25

    Леонардо Ди Каприо, Том Круз ва машҳур фильмларни суратга олиш вақтида жароҳат олган Голливуд актёрлари

    28 январ, 17:42

    Машҳурлик чўққисига етганда кинони тарк этган жаҳон юлдузлари 

    31 январ, 18:51

    Киану Ривз Голливуддаги энг меҳрибон ва камтар актёр эканини исботловчи ҳолатлар

    15 феврал, 10:15

    Болаларнинг сўнгги тилагини амалга оширган, уйсизларга ёрдам берган ва бошқа инсонийлик фазилатлари билан танилган Голливуд актёрлари

    18 феврал, 15:02

    Голливудда суратга тушган кореялик актёрлар

    4 март, 17:35

    Ёшлигида попкорн сотган, Голливуд таклифини рад этган ва “юлдузлик касаллиги”га чалинган Нургул Ешилчай 49 ёшда

    27 март, 16:55

    Леонардо Ди Каприо, Меган Маркл ва бошқа киноюлдузларининг ноодатий ҳоббилари 

    14 апрел, 13:12

    Мукаммал қоматга эришиш йўлида анорексияга дучор бўлган жаҳон юлдузлари

    9 апрел, 20:15

    Машҳурларнинг гўзал қизлари: Голливуд юлдузларининг фарзандлари қандай кўринишда?

    4 апрел, 07:46

    Кинога тасодифан кириб келган ва оламшумул машҳурликка эришган Голливуд юлдузлари

    11 апрел, 17:01

    Жоли асалари билан, Бекҳэм саҳрода: фотосессияларга миллионлаб доллар сарфлайдиган машҳурлар

    11 апрел, 09:59

    Хитойнинг энг бой актрисалари топ-7 талиги: Дилраба Дилмурат эса охирги ўринда

    14 апрел, 16:40

    Актёрликдан ташқари бизнесда ҳам муваффақият қозонган Голливуд юлдузлари

    8 май, 00:00

    Фарзандларининг актёр бўлишини хоҳламайдиган Голливуд юлдузлари

    11 май, 12:30

    Ҳазиллардан “Оскар”гача: карьерасини стендап билан бошлаган Голливуд юлдузлари

    17 май, 10:50

    Ҳам санъатда, ҳам бизнесда омади чопган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    21 май, 13:08

    Бетмандан Цукерберггача: энг тежамкор машҳурлар рўйхати тузилди

    21 май, 17:40

    Instagram: Юлдуз Усмонованинг Instagram’даги рекламаси қанча? Жамбул Муҳаммедов қимматбаҳо автомобиль харид қилди, Озода Нурсаидованинг концертдаги образлари қанча...

    21 май, 19:25

    Киану Ривз, Энн Ҳетеуэй ва Флоренс Уэлч: омма эътиборида бўлишни ёқтирмайдиган Голливуд юлдузлари

    23 май, 08:29
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:50

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43

    Ўзбекистонда уй-жойлар асл нархидан 17 фоиз қимматлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 11:16

    Трамп Германияга рус гази ўрнига Американикини таклиф қилди

    Дунё | 7 июн, 11:05

    Бир соатга ҳам етмайди: атир ифори узоқ сақланмаслигига 4 та сабаб

    Аёллар саҳифаси | 7 июн, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.