Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Клаудио Эчеверри Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасидаги “Ал-Айн”га қарши баҳсда (6:0) жароҳат олди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола маълум қилди.

Испаниялик мутахассиснинг айтишича, футболчи 2-3 ҳафтага сафдан чиққан:
“У оёғининг тўпиқ қисмидан жароҳат олди. Афсуски, Клаудио 2-3 ҳафтага сафдан чиқди. Бу мен учун ачинарли ҳолат. Умид қиламанки, у тезроқ сафга қайтади,” — деди Гвардиола “Ювентус”га қарши баҳс олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Эчеверри “Сити”га 2024 йил январь ойида “Ривер Плейт” клубидан қўшилган эди. У “шаҳарликлар” сафида 3 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ёздириб қўйган.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида икки учрашув ўтказиб, 6 очко билан 2-поғонани эгаллаб турибди. “Шаҳарликлар” 3-тур баҳсини 26 июндан 27 июнга ўтар кечаси ўтказади. Учрашув Ўзбекистон вақти билан 00:00 да бошланади.
Изоҳ (0)