2025 йил 14 июндан 13 июлга қадар АҚШнинг 11 та шаҳрида ўтказиладиган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олдидан, Opta нашри турнирга оид ўз тахминларини эълон қилди.

Суперкомпьютер томонидан 10 мингта симуляция асосида тайёрланган башоратга кўра, мусобақанинг асосий фаворити “ПСЖ” ҳисобланади. Клубнинг турнирда ғалаба қозониш эҳтимоли 18,5 фоиз деб баҳоланган. Иккинчи поғонадан Англиянинг “Манчестер Сити” клуби жой олди — 17,8 фоиз. Кучли учликка 12,8 фоизлик натижа билан “Бавария” якун ясаган.
Чемпионлар Лигаси финалчиси “Интер” 4-ўринда қайд этилган бўлса, “Реал” 5-поғонадан жой олди.
Даъвогарлар рўйхати қуйидагича (топ-10):
- “ПСЖ” — 18,5 фоиз
- “Манчестер Сити” — 17,8 фоиз
- “Бавария” — 12,8 фоиз
- “Интер” — 12,3 фоиз
- “Реал Мадрид” — 9,8 фоиз
- “Челси” — 8,4 фоиз
- “Боруссия Дортмунд” — 5,4 фоиз
- “Атлетико Мадрид” — 5,1 фоиз
- “Ювентус” — 3,6 фоиз
- “Бенфика” — 3,3 фоиз
Эслатиб ўтамиз, “ПСЖ” 2024/25 йилги мавсумда ажойиб мавсум ўтказди. Клуб бир мавсумда тўртта соврин — Франция чемпионати, Кубоги, Суперкубоги ва Европа Чемпионлар Лигаси — ғолиби бўлди.
Изоҳ (0)