Мадриднинг “Реал” клуби бразилиялик вингер Родриго Гоэсни сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда Испаниянинг Cadena SER нашрига таяниб Championat хабар бермоқда.

Клуб 24 ёшли футболчи учун камида 90 миллион евро миқдорида таклиф тушишини кутмоқда. Ушбу маблағ бош мураббий Хаби Алонсонинг талабига биноан ярим ҳимоячини харид қилиш учун сарфланиши режалаштирилган.
Родригога ҳозирда Лондоннинг “Арсенал” клуби жиддий қизиқиш билдирган. Бироқ футболчининг ўзи бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқмоқчи. Бундан ташқари, унинг атрофидаги вазиятни Англиянинг бошқа клуби — “Манчестер Сити” ҳам кузатиб бормоқда.
Ўтган мавсумда Родриго барча мусобақалар доирасида 51 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 10 та ассист ёздириб қўйган. Унинг “Реал” билан шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг қиймати 90 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)