• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    У шунчаки омадли эмас. Зинедин Зидан қандай қилиб 1 йил аввал расво ўйин кўрсатган «Реал»ни чемпионга айлантиргани ҳақида

    Зинедин Зидан қўл остидаги «Реал» жамоаси Ла Лига 2019/20 йилги мавсуми чемпионлигини қўлга киритди. Россиялик журналист Вадим Лукомски франциялик даҳонинг жорий мавсумдаги услубини таҳлил қилиб чиқди. «Дарё» ушбу мақолани ўзбек тилида тақдим этади.

    Фото: Ла Лига

    Фото: Ла Лига

    Зинедин Зиданнинг чемпионлик қўлга киритилгандан кейинги илк реакцияси: «Бу фаолиятимдаги энг яхши кунлардан бири. Чемпионлар Лигаси — бу Чемпионлар Лигаси, бироқ мана бу соврин учун кўпроқ хурсандман, чунки Ла Лига бу — ажойиб».

    Мураббийлик давридаги тўрт мавсум давомида Зидан 11 та соврин ютиб олди (учта Чемпионлар Лигаси, иккитадан Европа Суперкубоги, Испания Суперкубоги, клублар ўртасидаги ЖЧ ва Ла Лига). Аммо сўнгги совриннинг ўрни умуман бошқача. Журналист қуйида нима учун Ла Лига 2019/20 йилги мавсуми франциялик мураббий учун фаолиятининг чўққиси экани ҳақида фикр юритади.

    1. Зизунинг «Реал» бошқарувида илк бор пайдо бўлиши жуда катта муваффақият келтирганди. У ажойиб ишлар қилганди, бироқ ҳозиргисидан буткул бошқача эди. Зидан дастлабки «Реал»да макроменежмент эди — майдондаги майда деталлар жамоанинг ўзини ўзи бошқариши орқали ҳал қилинарди.

    Ўша вақтдаги «Реал» ўзини ўзи бошқара олишининг исботи сифатида Серхио Рамоснинг Хулен Лопетеги истеъфосидан кейинги гапларидан ҳам билиб олиш мумкин. Испаниялик футболчи жамоага Антонио Контенинг олиб келиниши борасидаги хабарларга қуйидагича жавоб берганди: «Ҳурмат ўрнатилмайди, аксинча, қозонилади. Биз барча мусобақаларда ғолиб чиқдик, турли мураббийлар қўл остида ўйнадик — «Реал»да мураббийлик билимларидан кўра кийиниш хонасидаги бошқарув муҳимроқ».

    Кескин, аммо ҳақиқатга яқин. Нима демоқчи экани аён: «Реал» ўйинчилари футболни етарли даражада чуқур англайди, ўйинларни ўқий олади ва ўзларига нима керак эканини билади — айрим жабҳаларда улар ҳеч бир мураббийнинг фикрига қўшилмайди. Зидан айнан шундай жамоа билан муваффақият қозонганди. Мураббий мазкур тактик формулаларни яхши тушунар ва футболчиларнинг алоҳида салоҳияти эвазига умумий концепцияни ривожлантирарди.

    Бунга яхши мисол сифатида Каземиронинг таркибга бириктирилишини кўрсатиш мумкин (Массимилиано Аллегрининг фикрича, Зиданнинг ютуғи ҳам айнан шунда). Бу таркибни балансга келтирди. Мазкур йўлда мураббийнинг фалсафаси иккинчи планга ўтади, ҳар бир футболчига қулай шароит яратиш муҳим вазифага айланади. Эшитилишидан оддий туюлса-да, бироқ барча юлдузларга асосий таркибдан жой топиб бериш анча қийин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳамма ҳам буни тактик иш услубига киритмайди (Зиданнинг иқтидори тан олинмаслигига сабаблардан бири), бироқ бу ҳақиқий мураббийлик санъати (буни қандай номлаш ва қайси категорияга киритишнинг фарқи йўқ). Мазкур услубнинг ҳақиқий устаси — Карло Анчелотти. Унда чизгилар ўзгариб туради (айрим вақтларда у аралаш-қуралаш бўлиб кетади), бироқ ҳар сафар юлдузлар очиб берилади — айнан шунинг учун италиялик мутахассис Чемпионлар Лигасида кўплаб муваффақиятларга эришган. У ерда кўпинча натижани ўйин тузилишидан кўра, юлдузлар ва эпизодлар ҳал қилади.

    2020 йилга қайтамиз. Рамос ҳамон ўз жойида ва муҳим вазифани бажаради, бироқ жамоанинг ўзини ўзи бошқариш тизими тугаган (ёки жамоа камида бу тизим сеҳрига ишонмай қўйган). Зидандан ўйиндан ўйинга буткул бошқача иш кўлами талаб қилинди. Франциялик мутахассис эса рақибларини мукаммал таҳлил қила олди.

    Лука Модричнинг топ-савияга чиқиши — мана шу ишнинг натижаси. Модрич камроқ ўйнай бошлади (тетикликни сақлаган ҳолда), Зидан эса ундан максимал даражада фойда келадиган ўйинларда (прессингда ўйнайдиган жамоаларга қарши) фойдаланди. Аксинча рақибни прессингда синдириш керак бўлган вақтларда Феде Вальверде пайдо бўлди. Иккиси ҳам юқори «планка»ни ушлаб турди. Баракалла, аммо айнан Зизу улар учун қулай шароитли ўйинлар топа олди.

    Мавзуга доир: «Реал»да Кроос-Модрич жуфтлигини парчалаган «митти қушча» ҳақида

    Худди шундай принцип асосида Марсело ва Ферлан Мендини ҳам ротация қилди (бири — ҳужум қуроли, бошқаси — ишонч). Ёки янги мисоллардан бири: Родриго ва Марко Асенио сўнгги учрашувларда ўнақай — чапда, чапақай — ўнгда ва бунинг акси бўлган ўйин услубида ҳаракат қилди. Биринчи вариант қанотларни кучайтиришга қаратилган бўлса, бошқаси таянч зонасини мустаҳкамлайди.

    Бу жуда кичик деталлар ва «Реал»нинг ҳар бир ўйинини кузатиб бормайдиганлар учун тушунарсиз, бироқ унинг самарадорлиги жуда катта устунлик берди. Зиданнинг микроменежменти ажойиб бўлди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2. Зиданнинг Ла Лигага бўлган муносабатини инобатга олиш муҳим. Унинг учун бу соврин — биринчи ўринда. Ва гап Еврокубоклардаги муваффақиятлардан тўйиб қолишда эмас. Совринга қадар франциялик мутахассис шу ўйларини тушунтирганди: «Мен учун Ла Лига — энг муҳим ва энг қийин мусобақа. Чемпионлар Лигасида бор-йўғи 12 ўйин бор, Ла Лигада эса — 38 та.

    Зиданнинг мантиғи янгилик эмас: узун мавсумда тасодифлар кам бўлади, катта эҳтимол билан энг яхши жамоа ғалаба қозонади — айнан мана шундай мусобақа мураббий иши ва жамоа эволюциясини баҳолашда қўл келади. Чемпионлар Лигасида ҳам тасодифий ғалабалар деярли йўқ, аммо унда катта эҳтимол билан энг яхши жамоа эмас, балки, мусобақа давомида омади чопган кучлилардан бири зафар қучади.

    Мавзуга доир: Зидан «Реал» бошқарувидаги 11-совринга эга чиқди. У ҳар 19 ўйинда битта соврин ютмоқда

    Албатта, бу фикрга қарши аргументлар ҳам бор (масалан, кучли жамоалар йиғилган Чемпионлар Лигасидаги рақобат савияси), бироқ бу ҳолатда Зиданнинг позицияси муҳимроқ саналади. У Ла Лигага алоҳида эътибор қараётганини тан олиши ҳурматга лойиқ.

    Ҳозирда Зиданда иккита чемпионлик соврини бор. Уларни қўлга киритишдаги қийинчиликлар турлича бўлган, бу сафар у керагидан ортиқ бўлди.

    Биринчидан, жамоа мавсумига 30+ гол урадиган Криштиану Роналдунинг ўрнини тўлдира олмади («Реал» ўтган галги чемпионлик мавсумида 106 та гол урган, бунисида эса — 70 та).

    Иккинчидан, мавсум стартида Зидан жамоанинг янги етакчиси сифатида Эден Азарни қабул қилиб олди, бироқ жароҳатлар ва индивидуал муаммолар сабаб бельгиялик футболчи етакчилик ролига яқин ҳам кела олмади. Ҳаммасини йўлма-йўл қайта қуришга тўғри келди.

    Бу янги футболчилар билан бойитилган бошқа позицияларга ҳам тааллуқли. Лука Йович — мутлақ омадсиз трансфер. Эдер Милитао — бирор фикр билдириш қийин (марказий ҳимоядаги рақобатни инобатга олиш керак, балки бразилиялик футболчи ўзини кўрсатар), бироқ ҳозирча муваффақиятли деб бўлмайди. Фақат Ферлан Менди муносиб ўйнай олди. Родриго ҳам бор, бироқ у бу ёшида етакчилик ролига даъвогарлардан эмасди.

    Буни чемпионлик трансферлари деб бўлмасди. Зизу сўнгги ўн йил ичида энг ёмон мавсумни ўтказган «Реал»дан янги жамоа тузиши керак эди. Айнан бир йил аввал расво ўйин намойиш қилган футболчилар билан (харид қилиганлар билан эмас), муваффақиятга пойдевор ясади.

    Фото: «Реал Мадрид»

    Фото: «Реал Мадрид»

    3. «Реал»да қолганларидан устун турадиган услуб йўқ, бироқ у исталган вазиятда ўзини кўрсата олади. Бу жамоани бошқа топ-клублардан ажратиб туради.

    У «Бавария» ёки «Манчестер Сити» каби позицион ҳужум қилмайди, «Ливерпуль» каби ҳудудий прессинг ёки «Аталанта»га ўхшаб персонал прессинг ишлатмайди, «Атлетико» савиясида позицион ҳимояланмайди, қарши ҳужумларда «Лацио» каби ҳаракат қилмайди (ҳа, ҳозирда Симоне Инзаги жамоаси бу борада — топ даражада) ва ўйинни Лионель Месси каби даҳо атрофида қурмайди.

    Прессинг айрим вақтда бошқаларидан ажралиб турадигандек бўлди. Алоҳида ўйинларда «Реал» босим амалга оширишда ажойиб ҳаракат қилди, унда асосий юлдуз Федерико Вальверде бўлди. Бироқ «Реал» прессинг-машина бўла олмади. Зидан ғоялардан қачон воз кечишни биларди — тиғиз тақвимда бундай ўйин услуби билан кетма-кет 10 марта ғалаба қозониб бўлмасди. Франциялик мутахассис бу шароитга ажойиб мослашди — «Реал» сўнгги ўйинларда рақибни ўзига чорлаган ҳолда қарши ҳужумда ҳаракат қилди. Шунингдек, Зизу ўйин вақтида ҳар сафар вазиятдан келиб чиқиб тўғри қарорлар чиқарди.

    Мавзуга доир: Рамосдан Зидангача. «Реал»ни Испания чемпиони қилган 7 инсон ҳақида

    Бундай адаптация — «Реал»нинг муваффақияти сири. Бирор услубни муқим ушламаган, бироқ деярли барча ҳолатда кучли жамоа мураббийнинг нозик индивидуал юришларисиз ғалаба қозона олмайди. Айнан у керакли йўлни танлайди. Зидан жуда кўп вазиятда нишонни тўғри кўзлай олди.

    ***

    Шу ўринда Зидан билан «Ювентус»да бирга ўйнаган ва ўшандан бери қалин дўстига айланган Алессандро дел Пьеронинг сўзларини келтириш тўғри бўлади: «Мен Зидан билан мураббийлик касби ҳақида гаплашдим. У бу соҳада фаолият олиб бориш учун кўп нарсаларни ўрганиш кераклиги, Франция ва Испанияга бориб жамоаларни кузатгани ва бошқа мураббийларни кузатиб боргани ҳақида гапирди. Бироқ, ўйлашимча, мураббийлик ишида унга Италия кучли таъсир қилган. Анчелотти ва Липпи унга улкан таъсир ўтказган».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Зиданнинг биринчи «Реал»и — бу Анчелоттининг ниқоби. Жорий мавсум биз буткул бошқача жамоани кўрдик — бу Липпининг ниқоби. Зидан ҳеч кимнинг услубидан тўлиқ нусха кўчириб олмайди — у услубларни ўзига мослаштиради ва улардан қандай моҳирлик билан фойдаланишини барчамиз биламиз.

    Зидан — бир-бирига буткул тескари бўлган италиялик топ-мураббийларнинг идеал мутаносиблиги. Ҳа, айтганча, франциялик мутахассис фаолиятининг аввалида Марсело Бьелса ва Пеп Гвардиолага шогирд тушганини унутмаслик лозим.

    Балки, Зизу дунёнинг энг яхши мураббийи эмасдир (барибир Клоппнинг «Ливерпуль»даги ёки Гасперинининг «Аталанта»даги иши — жуда кучли), бироқ турфа хиллик борасида аниқ топ-мураббий. У ҳар бир ниқобда мукаммал. Дунёдаги ҳеч бир мураббийнинг ривожланиши уники каби қизиқарли эмас.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    21.07.2020, 23:59   Изоҳ (0)   35122
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пеп Гвардиола Премьер Лигада Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади

    21.07.2020, 23:31

    Роналду «Олтин бутса» учун курашда Левандовски билан орадаги фарқни қисқартирди. Яна 5 та гол Криштиануни ғолибга айлантиради

    21.07.2020, 22:52

    УЕФА президенти: Ҳатто Иккинчи жаҳон уруши вақтида ҳам футбол тўхтаб қолмаган эди

    21.07.2020, 22:03

    «Реал» Зинедин Зиданга муддати чегараланмаган шартнома таклиф қилади

    21.07.2020, 21:17

    Конор Макгрегор Монако маликаси билан сув велосипедида 180 километрлик турда қатнашади

    21.07.2020, 20:39

    «Уфа» Остон Ўруновни сотишга қарор қилди. Унга Самвел Бабаян бошқараётган клуб ҳам даъвогар

    21.07.2020, 20:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)

    Ўзбекистон | 20 май, 00:04

    Тошкентда 1,6 млрд сўмлик “свет”ни талон-тарож қилган бошқарув сервис компанияси аниқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 23:45

    “Россия ва Украина дарҳол ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни бошлайди” — Трамп

    Дунё | 19 май, 23:25

    Токсикомания нимаси билан хавфли: нега айнан болалар ва ўсмирлар унинг тузоғига илинмоқда? (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 23:20

    Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади 

    Ўзбекистон | 19 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 19 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 май, 22:55

    Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот икки соатдан ортиқ давом этди

    Дунё | 19 май, 22:46

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.