FIFA расмий Instagram саҳифаси орқали Ўзбекистон терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги дебюти билан табриклаб, ўзбекистонлик футболчи тарих ёзишда давом этаётганини эътироф этди.

Ташкилот ўзининг саҳифасида Ҳусанов мусобақада дебют қилган илк ўзбекистонлик футболчи эканлигини таъкидлади.
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўйнаган илк ўзбекистонлик футболчи. Абдуқодир Ҳусанов тарих ёзишда давом этмоқда, дейилган хабарда.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” 2-тур доирасидаги “Ал-Айн”га қарши баҳсда йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик ҳимоячи ўйинни асосий таркибда бошлаб, 61-дақиқада захирага олинди.
“Шаҳарликлар”нинг мусобақадаги кейинги учрашуви 27 июнь куни “Ювентус”га қарши бўлиб ўтади. Учрашув Ўзбекистон вақти билан 00:00 да бошланади.
Изоҳ (0)