Машҳур спорт портали ТNТ Sports 2025 йилги “Олтин тўп” мукофотига асосий номзодлар рейтингини эълон қилди. Сўнгги ойлар ичида илк бор рейтинг етакчиси ўзгарди. Бу сафар рўйхатнинг юқори поғонасида “Пари Сен-Жермен” (“ПСЖ”) клуби ва Португалия терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Витиня жой олди.

Витиня 2024/25 йилги мавсумда “ПСЖ” билан “квадрупл” (тўрт карра чемпионлик) – Лига 1, Франция кубоги, Лига Кубоги ва УЕФА Чемпионлар Лигаси ғалабаларини қўлга киритган. Шунингдек, у Португалия терма жамоаси билан УЕФА Миллатлар Лигасини ҳам ютди. Бу муваффақиятлар уни мукофот учун асосий даъвогарга айлантирди.
Иккинчи ўринни яна бир “ПСЖ” вакили, франциялик футболчи Усмон Дембеле эгаллаган. Кучли учликка “Барселона” ва Испания терма жамоасининг иқтидорли ҳужумчиси Ламин Ямал якун ясади.
Тўлиқ рейтинг (ТNТ Sports талқини бўйича):
- Витиня (“ПСЖ”, Португалия)
- Усмон Дембеле (“ПСЖ”, Франция)
- Ламин Ямал (“Барселона”, Испания)
- Рафинья Диас (“Барселона”, Бразилия)
- Нуну Мендеш (“ПСЖ”, Португалия)
- Ашраф Ҳакими (“ПСЖ”, Марокаш)
- Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”, Миср)
- Жанлуижи Доннарумма (“ПСЖ”, Италия)
- Килиан Мбаппе (“Реал Мадрид”, Франция)
- Хвича Кварацхелия (“ПСЖ”, Грузия).
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги “Олтин тўп” мукофотини “Манчестер Сити” клуби ва Испания терма жамоасининг марказий ярим ҳимоячиси Родри қўлга киритган эди.
Изоҳ (0)