Жазоир терма жамоаси ва “Вулверҳемтон” клуби ҳимоячиси Райан Аит-Нури “Манчестер Сити” билан шартнома имзолади. Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, “шаҳарликлар” 24 ёшли чап қанот ҳимоячиси билан 5 йиллик шартнома имзоланган.

Аввалроқ, “Манчестер Сити” ва Аит-Нурининг собиқ жамоаси “Вулверхҳмптон” трансфер борасида 40 миллион евро эвазига келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу Пеп Гвардиола учун ёзги трансфер ойнасидаги илк йирик харидга айланди. Клуб ўтган мавсумдаги омадсиз натижалардан сўнг таркибни тубдан янгилашга қарор қилган.
Ёзги трансфер ойнаси ҳали бошида бўлишига қарамай, “шаҳарликлар” фаол ҳаракат қилмоқда. Бу эса уларга Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишни таъминлайди.

Райан Аит-Нури: “Манчестер Сити сафига қўшилганим – орзунинг ушалишидир”
“Манчестер Сити” билан шартнома имзолаганидан сўнг ҳимоячи ўз таассуротлари билан бўлишди:
Манчестер Сити”га қўшилганимдан ниҳоятда бахтиёрман ва фахрланаман. Бу дунёдаги энг йирик клублардан бири ва бу жамоада ўйнаш имконияти — мен учун орзунинг рўёбга чиқишидир. Пеп Гвардиола ва унинг мураббийлар штаби билан ишлаш, улардан сабоқ олиш ҳамда жаҳонга машҳур футболчилар билан бир жамоада машғулот ўтказиш ва ўйнаш – бу менга улкан мотивация беради. Энди имкон қадар тезроқ ишга киришишни ва мухлисларимиз қаршисида майдонга тушишни интиқлик билан кутяпман.
Маълумот учун, Райан Аит-Нури 2024/25 йилги мавсум “Вулверҳэмптон” сафида барча турнирлар доирасида 41 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)