Чой дунё бўйлаб энг кўп истеъмол қилинадиган ичимликлардан бири саналади. Унинг юзлаб турлари ва ичиш услублари мавжуд: кимдир уни сут билан ичади, бошқаси шакар солади, баъзилар эса фақат баргли чойни афзал кўради. Аммо шакарли чой нафақат таъм жиҳатидан ёқимли, балки соғлиқ учун ҳам фойдали бўлиши мумкин, дея таъкидлайди чой бўйича эксперт Наталя Ларионова.

Нега чойга шакар қўшиш тавсия этилади?
Мутахассис айтишича, ширин чой танани тезда тетиклаштиради. Бу қон таркибида глюкоза даражасининг ошиши билан боғлиқ бўлиб, унинг таъсири қисқа муддатли бўлса-да, айни пайтда фойдалидир. Шу боис, организмда кучсизлик ёки бош айланиши каби ҳолатлар кузатилганда, айнан шакарли чойни ичиш тавсия этилади. Бундай вазиятларда оддий, шакар қўшилмаган чой етарли даражада ёрдам бера олмайди.
Бундан ташқари, шакар чойнинг таъм хусусиятларига ҳам муайян таъсир кўрсатади. Енгил дамланган чойда у таъм ва ҳидни кучайтиради, кучлироқ ва таннинларга бой навларда эса шакар аччиқ мазани камайтириб, юмшоқроқ таъм беради.
Маълумот ўрнида: айрим инсонларда кучли дамланган қора чойни истеъмол қилишни хуш кўради, бу одат кўз босими баланд бўлганларга салбий таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун бу гуруҳдаги инсонларга аччиқ чойни эҳтиёткорлик билан ичиш тавсия этилади.
Шунингдек, чойни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш тананинг сувсизланишига олиб келиши мумкин. Бунга чойнинг сийдик ҳайдовчи хусусияти сабаб бўлади. Сут қўшилганда бу таъсир янада кучаяди. Шу сабабли айниқса иссиқ об-ҳавода, чой ичилгач, танадаги суюқлик йўқотилишини қоплаш учун албатта бир стакан оддий сув ичиш тавсия этилади.
Изоҳ (0)