• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Ҳар куни бир пиёла қаҳва ичиш қариганда соғлом бўлиш эҳтимолини оширади — 30 йиллик тадқиқот

    Америкалик олимлар кенг кўламли ва узоқ муддатли тадқиқот ўтказиб, қаҳванинг аёллар саломатлигига таъсирини ўрганди. Натижалар шуни кўрсатдики, ҳар куни эрталаб ичиладиган бир пиёла қаҳва аёлларни нафақат тетиклантиради, балки соғлом қариш жараёнига ҳам ёрдам беради.

    Foto: Shutterstock
    Фото: Shutterstock

    Тадқиқот доирасида 30 йил давомида қарийб 50 минг аёлнинг ҳаёти кузатиб борилди. Олимлар уларнинг овқатланиш одатлари ва турмуш тарзини тўлиқ ўрганиб, ҳар тўрт йилда маълумотларни янгилаб келди. Қаҳва, чой ва газли ичимликлар орқали олинадиган кофеин миқдори махсус сўровномалар жавоби асосида баҳоланди.

    Тадқиқот шуни кўрсатдики, ўрта ёшда (тахминан 45–60 ёш оралиғида) кофеинли қаҳвани мунтазам ичган аёллар қариганда ҳам жисмоний, ҳам ақлий салоҳиятини яхши сақлаб қолган. Таркибида кофеини бор бошқа ичимликлар — чой ва кола кабилар бундай ижобий таъсир кўрсатмади.

    Таҳлил учун иштирокчилар ҳар куни истеъмол қиладиган ҳар 80 миллиграмм кофеин кўриб чиқилди. Бунда тана вазни, чекиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, жисмоний фаоллик, таълим даражаси ва рациондаги оқсил каби бошқа омиллар ҳам ҳисобга олинди.

    Foto: Shutterstock
    Фото: Shutterstock

    Маълумотлар 1984 йилдан бошлаб тўпланган. 2016 йилга келиб 3706 нафар аёл соғлом қариш мезонларига жавоб берган. Ўрта ёшда улар кунига ўртача 315 миллиграмм кофеин истеъмол қилган — бу тахминан учта кичик ёки бир ярим катта финжон қаҳвага тенг. Кофеиннинг 80 фоиздан ортиғи айнан қаҳва орқали олинган.

    Қаҳванинг ҳар бир қўшимча пиёласи соғлом қариш эҳтимолини 2–5 фоизга оширган. Шундай қилиб, кунига беш кичик ёки тахминан икки ярим катта финжон қаҳва истеъмол қилиш кексаликда соғлом бўлиш эҳтимоли юқорилиги билан боғлиқ бўлган.

    Соғлом қариш тушунчаси деганда 70 ёшдан ошгач ҳам соғлом ҳаёт кечириш, яъни сурункали касалликлардан холи бўлиш, жисмоний фаолликни сақлаб қолиш, ақлий ва руҳий жиҳатдан барқарор бўлиш ҳамда хотира билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаслик тушунилади.

    5 июн, 09:32   Изоҳ (0)   548
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саломатлик#қаҳва#умр#тадқиқот#кексайиш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қаҳвадан воз кечинг, ялангоёқ юринг. Миллиардер Стив Жобснинг дунёқарашингизни ўзгартириб юборадиган одатлари

    27.11.2024, 14:57

    Мазали, аммо хавфли: рациондан чиқариб ташлаш керак бўлган 5 та маҳсулот

    1 январ, 12:10

    Эрталаб қаҳва ичиш умрни узайтириши аниқланди

    12 январ, 10:35

    Уларни ҳар куни истеъмол қиласиз: семизликка олиб келадиган маҳсулотлар

    20 январ, 16:49

    Нима учун кечалари қон босими кўтарилади ва бунга қандай чора кўриш лозим?

    21 январ, 18:35

    Стресс, линза ва дорилар: кўз нурини қисман ёки бутунлай зарарлайдиган омиллар 

    1 феврал, 14:50

    Ақлий заифликдан қутқаради: Эрталабки қаҳва ўрнига кўк чой ичиш учун муҳим сабаблар

    7 феврал, 13:52

    Уйқусизлик жазоси: ўз вақтида дам олмаслик тана вазнига қандай таъсир қилади?

    22 март, 14:55

    Ҳар куни қаҳва ичиш жигар фаолиятига қандай таъсир кўрсатади?  

    26 март, 12:45

    Ширин ичимликларни истеъмол қилиш депрессия хавфини оширади

    8 апрел, 19:30

    Эрталаб чарчаб уйғонишнинг 5 та сабаби

    15 апрел, 08:53

    Тонг сеҳри: Женнифер Лопес, Опра Уинфри ва бошқа машҳурлар нега соат 5 да туради?

    10 май, 08:30

    Газли ичимликдан озиш мумкинми: пуфакчали сувнинг ножўя таъсирлари

    14 май, 21:20

    Овқатдан кейинги кўнгил айниши ва ҳолсизликка қарши қандай чора кўриш мумкин?

    29 май, 09:19

    Систит — бу уят эмас!

    29 май, 21:00

    Кир ювиш кукунига аллергия: сабаби, дастлабки белгилари ва олдини олиш чораси

    31 май, 21:35

    Коллаген озишга ёрдам берадими? Олимлар жавоб берди

    2 июн, 17:30

    TikTok ташхис қўймоқда: ChatGPT ва ижтимоий тармоқлардаги тиббий маслаҳатларга қанчалик ишонса бўлади?

    31 май, 10:30

    Шампун саратонни келтириб чиқариши мумкинми?

    2 июн, 17:05

    Гилос соғлиқ учун фойдами ёки зарар?

    2 июн, 16:48

    Ҳиндистонда антибиотик танқислиги сабабли касалликлар кескин кўпайди

    2 июн, 11:39

    Қўрқинчли тушлар инсон соғлиғи ҳақида нималарни айтиб бера олади?

    2 июн, 13:34

    Оҳак, бўр, бўёқ каби нарсаларни ейиш одати қандай касалликдан далолат беради?

    2 июн, 18:57

    Метаболизмни тезлаштирувчи ва саратондан ҳимоя қилувчи 3 маҳсулот

    3 июн, 11:26

    Эътиборли бўлинг: ушбу тунги симптомлар юқори қон босимидан дарак беради

    2 июн, 20:50

    Жазирамада терламасликка ёрдам берадиган лайфҳаклар

    3 июн, 12:07

    Танада туз миқдори ошиб кетганининг 5 та яширин белгиси

    3 июн, 13:20

    Нега музлаткичга магнитлар ёпиштириш мумкин эмас?

    3 июн, 16:25

    Қовоқчани пиширмай, хом ҳолатда истеъмол қилса бўладими? 

    4 июн, 11:01

    Японияда барчага тушадиган сунъий қон яратилди

    4 июн, 14:13
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.