• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Саломатлик

    Эркаклар ўқисин: Қорин чиқишининг оддий, аммо кутилмаган 4 та сабаби

    Агар севимли шимингиз тўсатдан тор келиб қолиб, бел айланаси соғлиқ учун хавфли чегарага яқинлашаётганини ҳис қилсангиз, қорин нима сабабдан катталашаётганини аниқлаш керак. Қуйида бел ўлчамлари ортишига сабаб бўладиган олтита ҳолатни санаб ўтамиз ва бу жараённи тўхтатиш учун қандай чоралар кўриш лозимлигини тушунтирамиз.

    1. Ортиқча калория ва жисмоний фаоллик етишмаслиги

    Почему растёт живот и что с этим делать

    Қорин катталашишининг энг аниқ сабаби — бел соҳасида ортиқча ёғ тўпланишидир. Кўпинча бу ҳолат овқатланишдаги ортиқча калория ва кам ҳаракатли турмуш тарзи туфайли юзага келади.

    Ёғли овқат истеъмол қилганингизда, ёғлар ингичка ичакда сўрилиб, оқсиллар билан бириккан ҳолда аввал лимфага, сўнгра қонга ўтади. Кейин улар бутун тана бўйлаб тарқалиб, ёғ ҳужайралари — адипоцитларда тўпланади. Оқсил ва ёғдан ташкил топган бирикмалар липопротеинлар деб аталади ва улар турли хил бўлади. Ёғларни ичакдан ташиш асосан катта хиломикронлар ва жуда паст зичликдаги кичик липопротеинлар зиммасига тушади.

    Олимлар тахмин қилишича, инсон бир вақтнинг ўзида кўп ёғли овқат истеъмол қилганда, ичаклар катта хиломикронларни ишлаб чиқаради. Уларнинг катталиги туфайли қон оқимига кириши қийинлашади. Натижада улар лимфа томирларида узоқроқ қолиб, ичак шиллиқ қаватида тўпланади ва виссерал ёғ йиғилишини келтириб чиқаради. Эркаклар рациони калорияси юқорироқ бўлгани ва кўпинча ёғли таомларни афзал кўргани сабабли уларда хиломикронлар аёлларга қараганда одатда йирикроқ бўлади.

    Любой уровень физической активности лучше, чем ее отсутствие — советы  врачей – ИА Камчатка

    Қоринда ёғ тўпланишига сабаб бўладиган маҳсулотлар:

    • Ёғ ва шакарга бой маҳсулотлар. Бундай озиқ-овқатларга, масалан, фастфуд ва кўплаб қандолат маҳсулотлари киради.
    • Спиртли ичимликлар. Спиртли ичимликлар калорияга бой бўлиб, кўпинча ёғли газаклар билан бирга истеъмол қилинади.
    • Порция ҳажмини тўғри аниқлай олмаслик — у одатда тўйиш учун зарур бўлганидан каттароқ бўлади.
    • Шакарли чой, газли ёки энергетик ичимликлар каби ширин ичимликларга ўчлик.
    • Стресс ҳолатида овқатланиш. Баъзи одамлар тўйиш учун эмас, балки асабийликни енгиш учун овқатланишади. Бу қоринда эса қоринда ёғ тўпланиши ва вазн ортишига ҳам олиб келиши мумкин.

    Бундан ташқари, ёғ бутун танада бўлгани каби нафақат тери остида, балки ички органлар атрофида, қорин мушаклари ортида ҳам тўпланиши мумкин. Бундай ёғ виссерал ёғ деб аталади ва у қанча кўп бўлса, гипертония, қандли диабет ва юрак-қон томир касалликлари хавфи шунча юқори бўлади.

    Қизиғи шундаки, эркаклар қорин бўшлиғидаги семиришга кўпроқ мойил бўлади. Кичик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, уларда ўзлаштирилган ёғларнинг тахминан 21 фоизи қорин бўшлиғида сақланади, аёлларда эса атиги 5 фоизи, қолгани эса тери ости захираларига ўтади.

    Бундай пайтда нима қилиш керак?

    Аввало, овқатланиш тартибингизни қайта кўриб чиқинг ва кундалик режангизга жисмоний фаолликни қўшинг. Кейин қуйидаги қоидаларга амал қилинг:

    Названы болезни, при которых растёт живот: Здоровье — Секрет фирмы

    1. Рацион калориясини оширманг. Кунлик зарур энергия миқдорини ҳисоблаб чиқинг ва ундан ортиқ овқатланмасликка ҳаракат қилинг.
    2. Овқатланишни соғломлаштиришга эътибор қаратинг. Кунига камида 400 грамм сабзавот ва мева истеъмол қилишга интилинг, шакар миқдорини чекланг, айниқса ширин ичимликлар таркибидаги шакарни. Шунингдек, парҳездаги ёғлар фоизини назорат қилинг. У рацион умумий калориясининг 30 фоизидан ошмаслиги лозим. Яъни кунлик энергия истеъмоли 2000 ккал бўлса, ёғлар 600 ккалдан ошмаслиги керак. Бу тахминан 66 грамм ёғга тенг.
    3. Жисмоний фаолликни оширинг. ЖСТ мутахассислари соғлом вазнни сақлаб қолиш учун ҳафтасига 150 дақиқа енгил ҳаракат ёки 75 дақиқа шиддатли машқларни тавсия этади. Енгил ҳаракатларга пиёда юриш, хотиржам велосипед ҳайдаш, уй ишлари, болалар билан ўйнаш, рақсга тушиш ва бошқа ҳар қандай юклама киради, бунда бемалол суҳбатлаша оласиз ва нафасингиз қисилмайди. Шиддатли машқларга эса югуриш, жамоавий спорт турлари, айланма кардио машқлар киради. Бундан ташқари, ЖССТ экспертлари барчага ҳафтасига икки марта асосий мушак гуруҳлари учун куч машғулотларини ўтказишни маслаҳат беради. Бу, айниқса, виссерал ёғ билан курашаётганлар учун муҳимдир.

    2. Қорин дам бўлиши

    Почему растет пивной живот, как убрать большой живот мужчине | Комментарии  Украина

    Соғлом одам ичагида доим маълум миқдорда газ бўлиши табиий ҳол ҳисобланади. Асосан, бактериялар дуккакли ўсимликлардан олинган фруктоза, клетчатка, стахиоза ва рафиноза, сорбитол ёки мураккаб углеводлар билан озиқланганида газ ишлаб чиқаради. Шу сабабли нўхат ёки олма каби айрим маҳсулотлар баъзи кишиларда кўпроқ газ ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.

    Одатда овқатланишдан сўнг ичакдаги газлар ҳажми ортади, аммо бу ҳаво тез чиқиб кетади, чунки ошқозон ва ингичка ичаклар овқатни силжитиш учун қисқаради.

    Бироқ баъзи ҳолларда газ ҳаддан зиёд кўпайиб, қоринни шиширади, бел айланасини кенгайтиради ва нохуш ҳолатларни келтириб чиқаради. Одам ичидан ёрилиб кетаётгандек ҳис қилади, ўзини оғир ва ноқулай сезади.

    Қорин дам бўлишининг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Масалан, бу ҳолат кўпинча қабзият, овқатга нисбатан тоқатсизлик, ичак таъсирланиш синдроми, функсионал диспепсия каби ҳолатларда кузатилади.

    Бундай пайтда нима қилиш керак?
    • Мунтазам жисмоний машқлар бажаринг. Фаоллик овқат ҳазм қилишни яхшилайди ва агар қорингиз шишган бўлса, газ чиқишига ёрдам беради.
    • Ҳаво ютмаслик учун оғзингизни ёпиб чайнанг.
    • Сув ичишни унутманг.
    • Қабзият ҳолатида ич келиши тартибини яхшилаш учун рационингизда клетчатка миқдорини оширинг.
    • Тез-тез ва оз миқдорда овқатланинг.
    • Газ тезроқ чиқиши учун қоринни ўнгдан чапга қараб уқаланг.
    • Ширин ичимликлар ва спиртли ичимликлардан воз кечинг.
    • Қайси маҳсулотлардан сўнг қорингиз дам бўлишини кузатинг ва уларни рационингиздан чиқаринг.
    • Ширин, аччиқ ва ёғли таомлар миқдорини камайтиринг.
    • Кечқурун меъёридан ортиқ овқатланманг.

    Агар бу чоралар ёрдам бермаса ва қорингиз барибир шишгандек туюлса, гастроэнтерологга мурожаат қилинг. Шифокор қорин дам бўлишининг сабабини аниқлаб, тегишли даволаш усулини тавсия этади.

    3. Гипотиреоз

    Гипотиреоз | Клиника La Salute

    Агар қорин катталашишидан ташқари, тирноқ, сочларингиз қуруқ ва мўртлигини, доимий чарчоқ, кайфиятингиз ёмонлигини сезаётган, тез-тез совқотаётган, диққатингизни жамлашда қийналаётган бўлсангиз, бу қалқонсимон безда муаммо борлигидан далолат бериши мумкин.

    Бўйиннинг олд қисмида жойлашган бу кичик аъзо тироксин (Т4) ва триёдтиронин (Т3) гормонларини ишлаб чиқаради. Бу гормонлар асосий метаболизм, углеводлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинуви, кислород истеъмоли ва иссиқлик ишлаб чиқариш, шунингдек, юрак-қон томир тизимининг ишлашига таъсир кўрсатади.

    Қалқонсимон без етарли миқдорда гормон ишлаб чиқара олмаса, бу ҳолат гипотиреоз деб аталади.

    Бундай пайтда нима қилиш керак?

    Агар ўзингизда гипотиреоз аломатларини сезсангиз, терапевтга мурожаат қилинг. У сизга зарур таҳлилларни буюради ва тегишли даволанишни тавсия этади.

    4. Дори қабул қилиш

    6 правил приема лекарств

    Баъзи дори воситалари тана вазнининг бир неча килограммдан 10 фоизигача ортишига сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ёғ тўқималарининг қайта тақсимланишига таъсир қиладиган дорилар ҳам мавжуд — улар виссерал ва териости ёғ қатламларининг кўпайиши ҳисобига бел айланасини кенгайтириши мумкин.

    Қуйидаги гуруҳларга мансуб дори воситалари вазн ортишига сабаб бўлиши мумкин:

    • Антипсихотик ва кайфият барқарорлаштирувчи дорилар.
    • Эпилепсияга қарши тутқаноқни олдини олувчи препаратлар.
    • Айрим турдаги антидепрессантлар.
    • Қандли диабетни даволашда қўлланиладиган дорилар - инсулин ва инсулин ажралишини кучайтирувчи стимуляторлар, шунингдек, бу гормонга таъсирчанликни оширувчи воситалар.
    • Қон босимини пасайтирувчи дорилар - айрим бета-блокаторлар ва кальций каналлари блокаторлари.
    • Кортикостероидлар - астма, тери касалликлари ёки яллиғланиш жараёнлари, шунингдек ревматик ва аутоиммун касалликларни даволашда қўлланилиши мумкин бўлган препаратлар.
    • ОИВ инфекциясини даволаш учун антиретровирус дорилар.

    Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу гуруҳлардаги барча дорилар ҳам вазн ортиши ва бел атрофида ёғ тўпланишига олиб келавермайди. Бундан ташқари, ҳар бир одам ўзига хос бўлиб, агар кимдир маълум бир доридан жуда семирган бўлса, бу сиз билан ҳам шундай бўлади дегани эмас. Шу сабабли семириб кетишдан қўрқиб даволанишдан воз кечиш мутлақо нотўғри.

    Диетологи назвали продукты, от которых растет живот

    Бундай пайтда нима қилиш керак?

    Агар юқоридаги рўйхатдаги дорилардан бирортаси буюрилганидан сўнг қорнингиз катталаша бошлаганини сезсангиз, даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг ва бу ҳақда унга хабар беринг.

    Кўпчилик дориларни ортиқча вазн ортишига олиб келмайдиган самарали муқобил препаратлар билан алмаштириш мумкин.

    16 июн, 20:20   Изоҳ (0)   3114
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саломатлик#семириш#жисмоний фаоллик#ёғли овқат#диета

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Деярли ҳеч нарса емасам ҳам, озмаяпман». Эндокринолог муаммо нимада эканлигига изоҳ берди

    05.03.2021, 18:59

    Қон босимининг ошишига қандай омиллар таъсир қилади?

    20.04.2021, 14:45

    Иммунитет пасайишининг сабаби ва белгилари

    10.10.2021, 09:45

    Юрак саломатлигини мустаҳкамлаш учун амал қилиш керак бўлган 8 та муҳим қоида

    23.01.2022, 23:47

    Ортиқча вазн камаймаса, қалқонсимон безни текширтириш керакми? Эндокринолог жавоб беради

    06.10.2022, 10:46

    Энергетик ичимликлар ҳақиқатан ҳам соғлиқ учун зарарлими?

    28.08.2023, 10:58

    Ёлғизлик инсон саломатлиги учун глобал таҳдид — ЖССТ

    17.11.2023, 10:31

    Қон босимининг ошишига қандай омиллар таъсир қилади?

    06.02.2024, 10:50

    Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик тури қайси эканлигини аниқлади

    24.04.2024, 16:55

    Шакар ўрнига асалдан фойдаланиш саломатликка қандай таъсир кўрсатади? 

    13.05.2024, 17:50

    Сут билан аралаштирманг: гречкани қайси маҳсулотлар билан истеъмол қилиб бўлмайди?

    13.05.2024, 15:50

    Холестерин миқдорини туширувчи энг яхши егулик қайси эканлигини биласизми?

    20.05.2024, 18:30

    Тарвуз еб семириш мумкинми? Диетолог изоҳи 

    02.07.2024, 17:55

    Гарвард олимлари колбаса истеъмоли ва деменция касаллиги ўртасида боғлиқликни аниқлади

    05.08.2024, 18:34

    Диета ва спортсиз ҳам озиш мумкин: тез озишга ёрдам берадиган 5 та витамин

    08.08.2024, 12:20

    Қайси гормонлар озишга ёрдам беради ва уларни қандай қилиб фаоллаштириш мумкин?

    10.10.2024, 17:38

    “Ҳаммаси ширинликни кўп ейишдан”. Қандли диабет ҳақида тиббиёт инкор этадиган хато фикрлар

    15.10.2024, 13:35

    Ҳар куни сули ёрмаси истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 

    04.11.2024, 09:25

    Тилсиз қотил: Нима учун 30 ёшлилар ҳам қон босимини назорат қилиши керак?

    25 феврал, 12:26

    Уйланган эркакларда турмуш қурган аёллардан кўра семириш хавфи кўпроқ — тадқиқот 

    13 март, 19:00

    Газли ичимликдан озиш мумкинми: пуфакчали сувнинг ножўя таъсирлари

    14 май, 21:20

    Инсон инсультни бошдан кечирганини сезмаслиги мумкинми?

    12 июн, 19:35

    Жазирама ҳавода юқори қон босимидан қандай ҳимояланиш мумкин?

    12 июн, 21:25

    “Ўтириб ишлаш Альцгеймер касаллигига чалиниш эҳтимолини оширади” — олимлар

    13 июн, 12:55

    Стоматолог огоҳлантирди: тиш муаммолари ортиқча вазнни келтириб чиқаради

    12 июн, 23:50

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31

    Хитойда кунига 200 марта “отжимания” қилаётган 92 ёшли аёл барчани ҳайратга солмоқда

    12 июн, 23:20

    Иссиқда муздек ичимлик ичиш тишлардаги пломбалар ҳолатига қандай таъсир кўрсатади?

    13 июн, 18:32

    Кўзойнак танлашда эътибор қаратиш лозим бўлган 7 та жиҳат

    16 июн, 10:10

    Нега баъзан хонага нима мақсадда кирганимизни унутиб қўямиз?

    16 июн, 11:50

    Инсоннинг ўзи бўлган ҳаддан зиёд талабчанлиги қандай муаммоларни келтириб чиқаради?

    14 июн, 17:15

    Кўкрак сути бези саратони ҳақидаги саволларга жавоблар

    15 июн, 08:54

    Чемпионлар одати: саломатлик ва ички хотиржамлик учун профессионал спортчилардан тавсиялар

    16 июн, 14:40
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.