• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Маслаҳатлар Саломатлик

    Гилос соғлиқ учун фойдами ёки зарар?

    Гилос нафақат мазали, балки организм учун жуда фойдали, шу билан бирга паст калорияга эга мевадир. Қушларнинг бу резаворга бўлган муҳаббати туфайли гилосни қуш гилоси деб ҳам аташади.

    Фото: Kp.ru

    Озиқ-овқат сифатида гилоснинг пайдо бўлиш тарихи

    Гилос эрамиздан тахминан 8000 йил олдин Европада машҳур бўлган. Номнинг келиб чиқиши римликлар билан боғлиқ. Улар Керасунт шаҳри яқинида гилосни топган ва резаворни “керасунт меваси” — cerasi деб атадилар. Кейинчалик бошқа тилларда товуш жиҳатдан ўхшаш ҳосилалар, жумладан, инглизча cherry ва русча “черешня” пайдо бўлди.

    Бу резавор меванинг уруғида ёғ бўлиб, у саноатда ишлатилади, эфир мойи эса ликёрлар ва парфюмерия композицияларини тайёрлашда қўлланилади. Дарахт пўстлоғи ва илдизидан мато ҳамда жунни бўяшда фойдаланилган.

    Фото: Kp.ru

    Гилоснинг таркиби ва калорияси

    Гилос олчага қараганда ширинроқ туюлса-да, унда калория камроқ. Резавор мева таркибида қанд, органик кислоталар, кўплаб витаминлар (C, А, B1, B2, E, ПП), шунингдек, флавоноидлар мавжуд.

    100 г учун калория миқдори 52 ккал:

    • оқсиллар 1,1 г
    • ёғлар 0,4 г
    • углеводлар 10,6 г
    • Гилоснинг фойдаси

    Гилосда C витамини юқори — атиги 100 грамм бу резавор организмнинг кунлик эҳтиёжининг 20 фоизини қоплайди. Гилос баргларида C витамини янада кўпроқ бўлиб, улар қўшилган чой шамоллашда фойдали бўлади.

    Гилос таркибидаги клетчатка овқат ҳазм қилишга ёрдам беради, фойдали бактерияларни озиқлантиради, шу билан бирга микрофлорани нормаллаштиради ва ич қотишига қарши курашади. Клетчатка миқдори бўйича гилос анъанавий равишда етакчи ҳисобланган ўрикдан олдинда туради. Гилос вазнини назорат қилувчилар учун қоматга катта зарар етказмайди, чунки у нисбатан паст калорияга эга.

    Фото: Kp.ru

    Гилосда флавоноидлар — антоцианлар кўп. Бу моддалар ўсимликларга қизил ва кўк ранг беради, гилос улар билан жуда тўйинган. Антоцианлар ўсимликларни ултрабинафша нурлардан ҳимоя қилиш учун зарур, кўп миқдорда антоцианларни истеъмол қилиш эса сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфини камайтиради. Шунингдек, улар ҳужайраларни эркин радикаллардан ҳимоя қилиш орқали ҳужайраларнинг оксидланиш стрессига қарши курашади.

    Гилос таркибида калий кўп бўлиб, у юрак мушакларини мустаҳкамлайди, томир уришини меъёрлаштиради. Ушбу резавор таркибидаги кумаринлар қон ивишига тўсқинлик қилади ва тромбоз хавфини камайтиради.

    Гилоснинг зарари

    — Гилос жуда фойдали маҳсулот, шунга қарамай, унга аллергияси бўлганлар эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишлари керак. Қандли диабет ва гастрит зўрайган беморларга гилос истеъмол қилишдан воз кечиш тавсия этилади.

    Гилоснинг пазандаликда қўлланилиши

    Бу резавор майин ширин таъмга эга бўлиб, янги ва қайта ишланган ҳолда турли хил таомлар учун жуда мос келади. Гилос олча каби хушбўй бўлмаса-да, у каттароқ ва шаклини яхшироқ сақлайди.

    Гилосли тоблама

    Фото: Kp.ru

    Ёзги енгил кечки овқат сифатида дастурхонга тортиш мумкин.

    Гилос (данакциз)

    400 г

    Творог

    600 г

    Тухуми

    2 та катта ёки 3 та кичик

    Шакар

    90 г

    Туз

    таъбга қараб

    Сметана

    100 г

    Маккажўхори крахмали

    30 г

    Бунинг учун кичикроқ (20 см) ёки шиша ва сопол қолипдан фойдаланиш мумкин (шунда тагига пергамент тўшалади).

    Творог, тухум, шакар ва тузни блендерда ёки қўлда бир хил масса бўлгунча аралаштиринг. Данакларидан тозаланган гилосни крахмал билан аралаштириб, ёғ суртилган қолипга яримта творог, кейин яримта гилос солинади. Устига қолган творог, яна гилос ва сметана солинади.

    180 даражада қиздирилган газ печида 40-50 дақиқа давомида пишириб олинг. Совитиб, музлатгичга қўйинг ва бир неча соатдан кейин дастурхонга тортилади.

    Гилосли галета

    Фото: Kp.ru

    Қарсилдоқ урвоқли хамир ва кўп миқдорда ширали начинка

    Сариёғ

    100 г

    Сув

    150 мл

    Ун

    300-350 г

    Юмшатгич

    1 кичик қошиқ

    Туз

    1 кичик қошиқ

    Шакар

    55 г

    Гилос

    500 г

    Сариёғ эритилади. Ун билан шакар (25 г), туз, қабартма аралаштирилади. Сўнг сув қайнатилади, ун солинади, ёғ қўшилади ва тезда хамир қорилади. Агар қўлга ёпишса, яна озгина ун қўшинг. Шар шаклида ўраб, совутгичга қўямиз. Бу вақтда гилос данагидан тозаланади.

    Хамирни олиб, пергамент варағига жуда юпқа қилиб ёямиз. Айлананинг ўртасига четидан 5-10 см узоқликда гилос қўйилади. Мевага бир қошиқ шакар сепилади, четлари ўралади, гилоснинг бир қисми ёпилади. Ўртаси очиқ қолади. 180 даражада 35 дақиқа давомида пиширилади.

    Гилосни қандай танлаш ва сақлаш мумкин

    Фото: Kp.ru

    Гилосни маҳсулотларнинг лаборатория назорати ўтказиладиган йирик бозорлардан сотиб олган маъқул. Яхши гилоснинг пўсти силлиқ, ялтироқ, доғсиз бўлади. Хиралик, эзилган жойлар ва аччиқ ҳид резаворнинг эскириб қолганидан дарак беради. Меваларнинг яшил бандлари сақланиб қолгани маъқул — бундай гилос янги бўлади ва узоқ сақланади.

    Гилос ранги, навига қараб ҳар хил — сариқ, пушти ва тўқ қизил бўлади. Иккинчиси одатда энг ширин ва тўйимли таъмга эга. Гилос мавсуми май ойининг охири июнь ойининг ўрталари бўлиб, бу вақтда резаворлар энг фойдали ва мазали бўлади.

    Гилос музлатгичда банди олиб ташланмаган ҳолда, қоғоз халтачада 10 кунгача сақланиб, фақат бевосита истеъмол қилишдан олдин ювилади.

    Оммабоп савол-жавоблар

    Фото: Kp.ru

    Бир кунда қанча гилос ейиш мумкин?

    Истеъмол қилишнинг энг яхши варианти дарахтдан олинган янги резаворлардир, лекин улар албатта олдиндан ювилган бўлиши керак. Гилос — биринчи навбатда десерт, шунинг учун уни овқатдан кейин еган маъқул.

    Optimaл миқдор — кунига 200-300 грамм резавор мева. Гилосни кўп истеъмол қилсангиз, диарея ва ичакларда газ пайдо бўлиши каби муаммолар юзага келиши мумкин.

    Гилос нимаси билан хавфли бўлиши мумкин?

    Калорияси кам бўлишига қарамай, гилосда шакар жуда кўп, шунинг учун диабетга чалинганлар ундан эҳтиёт бўлишлари керак.
    Ҳомиладор ва эмизикли оналар гилос истеъмолини бир оз чеклашлари керак: кунига 100-150 грамм гилос етарли бўлиб, аллергия хавфини камайтиради. Акс ҳолда аллергик реакция юзага келиши эҳтимоли бор.

    Оч қоринга гилос ейиш мумкинми?

    Бу меваларни оч қоринга ейиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки нонушта тўлақонли ва оқсиллар, ёғлар ҳамда углеводлардан иборат бўлиши керак. Гилос нонуштага кичик қўшимча бўлиши мумкин. Масалан таомланиш пайтида, творог билан бирга, озгина гилос соғлом одамларга зарар қилмайди.

    2 июн, 16:48   Изоҳ (0)   860
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Гилос#Фойда ва зарар#Рецептлар#Мевалар#Таомланиш#Калория

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғоналик тадбиркорлар нега «Ўзагроэкспорт»дан норози бўлмоқда?

    09.05.2018, 09:39

    Юз ва танадаги шишларни бартараф этадиган 9 маҳсулот

    18.10.2020, 21:50

    Ортиқча сув: Юз ва танадаги шишни бартараф этадиган 9 та маҳсулот 

    08.02.2023, 19:47

    Юз ва танадаги шишларни бартараф этадиган 9 маҳсулот

    03.11.2023, 11:48

    Ҳар куни гилос истеъмол қилиш мумкинми? Унинг кунлик меъёри қанча? 

    04.06.2024, 12:10

    Ортиқча вазндан халос бўлишга тўсқинлик қиладиган мевалар

    09.08.2024, 09:15

    Янги лойиҳа мажмуасини қураётган компания ҳудуддаги барча дарахтларни сақлаб қолишга ваъда берди

    28.08.2024, 18:45

    “Яратиб берилаётган шароитлар ҳисобига вилоятда камбағал оилалар қолишининг ўзи уят” — президент

    15.10.2024, 17:36

    Президент Андижонда аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди

    18.11.2024, 21:33

    Президент иш тўғри ташкил қилинмагани учун мева-сабзавот экспорти ҳажмида катта ўзгариш сезилмаётганини айтди

    28.11.2024, 17:36

    Банклар балансидаги иссиқхона ва музлаткичли омборлар тадбиркорларга уч йилга берилиши мумкин

    28.11.2024, 18:44

    Баҳорда “Ёшлар яшил боғлари” ташкил этилиб, 300 мингта дарахт кўчатлари экилади

    27 феврал, 20:20

    “Ҳаловат”. Унутилган дардлар ҳақида ҳикоя

    4 март, 16:55

    Хитойда жойлашган дунёдаги энг йирик сакура боғига саёҳат (видео)

    13 март, 19:55

    Ҳиндистонда жала ва дўл туфайли беш киши ҳалок бўлди 

    22 май, 19:20

    Эрта ҳосил ва қиммат нарх: Ўзбекистонда олча мавсуми бошланди

    25 май, 12:15

    Дўкондан сотиб олгандан кўра ўзингиз қилсангиз арзонга тушадиган 5 нарса

    27 май, 18:25
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.