• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12646.56
    • RUB160.88
    • EUR14461.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Ширинликдан ўзни тия олмаслик: бу орқали организм қандай сигнал беради?

    Шакар ва ширин маҳсулотлар чекиш ва спиртли ичимликлар каби зарарлидир. Ҳаддан ортиқ миқдорда шакарни истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет ва семиришга олиб келади. Шакар тез қаритади, юзга барвақт ажин туширади, сочларни оқартириб юборади. Организмга тушган паразитлар, кандидалар ва бошқа бактериялар айнан шакар билан озиқланади ва турли касалликлар ривожланишига олиб келади.

    Foto: Shutterstock
    Фото: Shutterstock

    Ширинликка бўлган иштиёқ эса шунчаки инсон характерига хос жиҳат эмас. Кўпинча бу организмдаги ёки руҳий ҳолатдаги яширин жараёнларнинг белгиси ҳисобланади. Агар бу сигналларга эътибор қилсангиз, нафақат шакар қарамлигидан халос бўлиш, балки умумий саломатликни яхшилаш мумкин бўлади.

    Ширин таомларга қарамликнинг энг кенг тарқалган сабаби бу қондаги шакар миқдорининг ўзгарувчан бўлишидир. Доимий нонушта ёки тушликни ўтказиб юбориш, носоғлом ёки тез ҳазм бўладиган углеводларни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш оқибатида глюкоза даражаси кескин тушиб кетади. Организм бу ҳолатни таҳдид сифатида қабул қилади ва зудлик билан “ёқилғи” талаб қилади. Бунда тана иложи борича тез ҳазм бўладиган маҳсулот, яъни ширин таомларни тусай бошлайди.

    Foto: Shutterstock
    Фото: Shutterstock

    Баъзида ширинликка бўлган талаб муайян моддаларнинг танқислигидан ҳам дарак беради. Масалан, организмда магний, хром, рух ёки B гуруҳи витаминлари етишмовчилиги шоколад, пишириқ ёки конфетга бўлган иштиёқни кучайтиради. Бу айниқса, чарчоқ, стресс ёки ҳаддан ташқари зўриқиш пайтида яққолроқ сезилади.

    Яна бир муҳим омил бу руҳий ҳолатдир. Ширинликлар мия томонидан “бахт гормонлари” бўлган дофамин ва серотонин ишлаб чиқарилишини фаоллаштиради. Шу боис, зериккан, хавотирланган, ёлғиз ёки тушкун ҳолатда бўлганимизда мия шакарни тезда кайфиятни кўтарувчи восита сифатида талаб қилади. Вақт ўтиши билан бу одат онгли амал эмас, автоматик одатга айланиб қолади.

    Уйқусизлик омилини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Агар сиз етарлича ухламасангиз, организм энергияни тезда тиклаш йўлларини излайди. Бундай вақтда ширинликлар куч-қувват манбаи сифатида идрок қилинади, ҳолбуки улар аслида чарчоқни янада кучайтиради.

    Foto: Shutterstock
    Фото: Shutterstock

    Бундан ташқари, ширинликка бўлган доимий талаб диеталар ва доимий чекловлар оқибати ҳам бўлиши мумкин. Агар сиз ўзингизни мунтазам равишда чекласангиз, углеводлардан бутунлай воз кечсангиз, организм бу ўзгаришларга ўрганиб қолади ва ширинликни янада кучлироқ талаб қилади.

    Ширинликка бўлган қарамликни камайтириш учун шакар истеъмолини тўлиқ тўхтатиш шарт эмас. Муҳими, овқатланиш одатини мувозанатга келтириш, уйқуни тартибга солиш, ҳиссиётлар ва танага эътиборли бўлишдир. Баъзида тонгни фойдали нонушта билан бошлаш ва рационга бир оз табиий ширинликлар қўшишнинг ўзиёқ организм устидан назоратни қайтаришга ёрдам беради.

    11 июн, 13:41   Изоҳ (0)   531
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саломатлик#шакар#ширинлик#қарамлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунёдаги энг қиммат ёнғоқлардан бири — макадамия нимаси билан фойдали?

    14 май, 14:04

    Тез-тез шамоллаш, ҳолсизлик, асабийлашиш: остеопатия қандай муаммоларни ечишга ёрдам беради?

    12 май, 19:30

    Мияни заҳарлайди: хотирани сусайтирадиган ва фикрлаш тиниқлигини йўқотадиган маҳсулотлар ҳақида огоҳлантириш берилди

    17 май, 21:25

    Болангизга витаминли мармеладлар берасизми? Ота-оналар билиши керак бўлган ҳақиқатлар 

    17 май, 19:39

    Уй шароитида кўриш қобилиятини яхшилаш учун 5 самарали усул

    21 май, 09:52

    Нега тўсатдан фастфуд ва ширинликларга кучли иштиёқ пайдо бўлади?

    24 май, 19:50

    Дўкондан сотиб олгандан кўра ўзингиз қилсангиз арзонга тушадиган 5 нарса

    27 май, 18:25

    Онколог саратон хавфини икки баравар оширадиган маҳсулотларни санаб ўтди

    30 май, 12:40

    Болаликданоқ тишларга зарар етказадиган 6 та маҳсулот

    30 май, 16:43

    Коллаген озишга ёрдам берадими? Олимлар жавоб берди

    2 июн, 17:30

    Гилос соғлиқ учун фойдами ёки зарар?

    2 июн, 16:48

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    5 июн, 10:30

    Қовоқчани пиширмай, хом ҳолатда истеъмол қилса бўладими? 

    4 июн, 11:01

    Ортиқча ёғлардан халос бўлиш учун қандай нонушта қилиш керак? Мутахассислар маслаҳати

    5 июн, 10:37

    Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

    5 июн, 17:51

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

    5 июн, 18:13

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    5 июн, 23:16

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    6 июн, 15:25

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    6 июн, 17:46

    Европада қизамиқдан касалланиш ҳолатлари тез суръатда кўпаймоқда

    9 июн, 13:22

    Зиғир уруғининг фойдали томонлари ва уни қандай истеъмол қилиш яхшироқ?

    9 июн, 15:55

    Мутахассис эрийдиган қаҳванинг зарари ва ундан кимлар воз кечиши кераклиги тўғрисида огоҳлантирди

    9 июн, 17:58

    Эндокринолог ҳолсизлик хавфли белги бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

    10 июн, 12:00

    Сарвқоматлик сири: биргина оддий қоида ортиқча вазндан халос этади

    10 июн, 11:25

    Психолог ҳаётимизни барбод қиладиган 3 та одатни санаб ўтди

    10 июн, 14:35

    Пластик идишдаги овқат юрак касалликларига қандай таъсир қилади

    10 июн, 21:30

    БМТ ҳисоботи: Туғилишнинг пасайиши яшаш даражаси ошиши ва келажак ташвиши билан боғлиқ

    10 июн, 23:45
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Миллиардлаб сўмлик зарар: Бухородаги завод мансабдорлари фаолияти текширув остида

    Ўзбекистон | 12 июн, 22:40

    “Ким ўйлабди дейсиз” — Трамп Украинадаги можарога оид янги баёнот берди

    Дунё | 12 июн, 22:30

    Ҳиндистонда фирибгар аёл уч йил ичида 15 марта турмушга чиқди. У эркакларни алдаб, уларнинг пул ва тақинчоқларини ўғирлаган

    Лайфстайл | 12 июн, 22:25

    Кўпайдими ёки камайди? Ўзбекистонда кўп болали оилалар улуши очиқланди

    Ўзбекистон | 12 июн, 22:20

    АҚШдаги заводда кимёвий моддалар сизиб чиқиши оқибатида минглаб аҳоли эвакуация қилинди

    Дунё | 12 июн, 22:10

    Туркияга ишлашга кетган ўзбекистонлик аёл автоҳалокатга учради

    Ўзбекистон | 12 июн, 22:00

    Том Круз ва унинг ақл бовар қилмас трюклари: нега актёр жарликдан сакрайди ва самолётларда осилиб туради?

    Лайфстайл | 12 июн, 21:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.