• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Саломатлик

    Камҳаракат ҳаёт тарзи ҳатто спорт билан шуғулланадиган одамларда ҳам юрак касалликлари хавфини ошириши аниқланди

    Халқаро олимлар гуруҳи томонидан камҳаракат ҳаёт тарзи, хусусан, стулда узоқ вақт ўтириш юрак-қон томирлари касалликлари ҳамда бевақт ўлим хавфини ошириши аниқланди. Ачинарлиси, бўш вақтда ҳатто маълум жисмоний ҳаракатлар билан шуғулланиш ҳам фойда бермаслиги мумкин. Бу ҳақда янги тадқиқот натижаларига таяниб CNN хабар бермоқда.

    Фото: Sharp Healthcare
    “Ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, кундалик жисмоний фаол бўлиш ёки бўлмасликдан қатъи назар, ҳаддан ташқари кўп ўтириш жиддий муаммо эканлигини яна бир бор тасдиқлайди”, дейди тадқиқот муаллифларидан бири, Бостондаги Brigham and Women’s шифохонасининг кардиология бўлими илмий ходими доктор Эзим Аджуфо.

    “Узоқ ўтиришнинг соғлиққа зарари ҳақида аввал ҳам кўплаб илмий мақолалар ёзилган, бироқ мазкур мавзу юзасидан қўшимча ва батафсил маълумотлар олиш учун яна бир нечта тадқиқотлар ўтказиш зарур”, дейди Колумбия университети Тиббиёт марказининг хулқ-атвор тиббиёти кафедраси доценти доктор Кит Диас. У тадқиқотда иштирок этмаган.

    Америка кардиология коллежи журналида эълон қилинган тадқиқотда айтилишича, олимлар бир ҳафта акселерометр тақиб юрган қарийб 90 минг иштирокчининг маълумотларини ўрганди. Улар тажриба иштирокчиларининг ўтирган ва фаол ҳолатда ўтказган вақтларини кейинги йилларда аниқланган инсульт, юрак хуружлари ва юрак етишмовчилиги каби касалликлар билан таққослаб чиқди. Тадқиқотга кўра, кам ҳаракатли турмуш тарзи нафақат юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади, балки ортиқча ўтиришнинг муайян зарарлари ҳақида умумий тасаввур беради.

    “Биз одамларга кунига имкон қадар 10,6 соатдан ортиқ ўтирмасликни қатъий тавсия қиламиз. Бу қатъий чегара эмас, лекин буни жамоат саломатлиги учун биринчи оқилона қадам деб ҳисоблаймиз”, деди Ажуфо.

    Нега ўтиришнинг зиёни жуда кўп?

    Фото: CNN

    Тадқиқотда фойдаланилган маълумотларда айрим чекловлар мавжуд. Улар Буюк Британиянинг Биобанк маълумотларидан ҳам олинган. У йирик биотиббиёт маълумотлари базаси бўлиб, унда узоқ муддат давомида одамларни кузатиб борадиган тадқиқот ресурслари мавжуд. Аджуфонинг айтишича, танланма асосан оқ танли ва келиб чиқиши европалик бўлган одамлардан иборат эди, шунинг учун у Осиё ёки Америка аҳолисини тўлиқ акс эттирмайди.

    Аммо кун давомида ҳаддан ташқари узоқ вақт ўтириш салбий оқибатларга олиб келиши ҳақиқат. Чунки мушаклар қондаги шакар ва ёғ миқдорини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди. Улар ўз вазифасини яхши бажариши учун эса ҳаракат зарур.

    “Компьютер қаршисидаги ишдан бўш вақтни жисмоний фаоллик билан ўтказиш мушакларга ўз вазифасини бажариш учун зарур рағбатни беради, бунинг учун кўп куч сарфлаш шарт эмас”, деди Диас.

    Ҳаракатни нимадан бошлаш керак?

    Фото: iStock

    Агар кун бўйи офисда ўтирсангиз ва асосий ҳаракатланиш ишга бориб-келишдан иборат бўлса, ўтиришнинг чегараси 10 ярим соатлик вақтга тезда етиб олишингиз мумкин.

    “Тик туриб ишлайдиган стол сотиб олиш муаммонинг ечими бўлмайди. Бир жойда қимирламасдан туриш мушакларга шакар ва ёғларни самарали парчалаш учун зарур бўлган ҳаракатни таъминламайди”, дея қўшимча қилди Диас

    Мутахассиснинг айтишича, велосипед ёки югуриш йўлакчаси ўрнатилган иш столи фойда бериши мумкин. Айрим учрашувларни сайр қилиш тарзида ўтказишни ҳам синаб кўриш мумкин. Ҳар ярим-бир соатда бир неча дақиқа туриб юришни ёки бир вазифани тугатгач, кейингисига ўтишдан олдин қисқа танаффус қилиш ҳам фойда беради.

    “Узоқ вақт ўтириш турмуш тарзига амал қилсангиз ҳам, юқорида таъкидланган тартиб ва йўллар орқали машқ қилсангиз, кун бўйи ўтириб, спорт билан шуғулланмаган одамга қараганда анча соғломроқ бўласиз”, дейди мутахассис.
    25.11.2024, 10:40   Изоҳ (0)   4468
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #камҳаракат#ўтириш#юрак

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Камҳаракат яшаш тарзи бевақт ўлим хавфини оширади

    30.10.2017, 00:16

    Олимлар бевақт ўлимнинг кутилмаган сабабини аниқлади

    24.07.2020, 13:28

    Флеболог тавсияси: варикознинг олдини олиш ва даволаш чоралари

    24.04.2024, 14:51

    Ўт пуфагида тош борлигини англатувчи симптомлар

    11.05.2024, 13:50

    Ҳиндистонлик тадбиркор биргина одатини ўзгартириб, уч ойда 23 кг ортиқча вазндан халос бўлди

    05.06.2024, 14:50

    Кеч ухлашнинг ўсмирлар саломатлигига яна бир зарарли томони аниқланди

    13.06.2024, 10:54

    Африкадан келтирилган жирафа ва зебралар, “Наврўз” лақабли йўлбарс, режадаги “Капалаклар уйи”. Ҳайвонот боғи ёзги жазирама учун тайёрми?

    14.06.2024, 17:51

    Acıbadem шифохоналари тармоғида умуртқа соғломлиги ва сколиозни даволашнинг янги усуллари

    24.06.2024, 09:00

    Аёлларга 45 ёшдан кейин қоринни йўқотишга ёрдам берадиган 12 та табиий маҳсулот

    25.06.2024, 16:25

    Моддалар алмашинувини тезлаштирувчи фойдали тонгги одатлар 

    30.07.2024, 11:20

    Тадқиқотчилар офис ходимлари ўртасида сурункали касалликлар хавфини камайтириш бўйича тавсия берди 

    10.08.2024, 18:50

    Кўп ўтиришнинг 5 та хавфли оқибати

    03.10.2024, 13:45

    Кечалари тез-тез қон босими кўтарилса, нима қилиш лозим?

    04.10.2024, 11:50

    “Ҳаммаси ширинликни кўп ейишдан”. Қандли диабет ҳақида тиббиёт инкор этадиган хато фикрлар

    15.10.2024, 13:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Турк сериаллари суратга олинадиган жойларга саёҳат: қайси ҳудудда машҳур актёрларни учратиш мумкин?

    Кино | 18 июл, 16:30

    Form компанияси сузувчилар учун Smart Swim 2 номли “ақлли” кўзойнакларни тақдим этди (фото)

    Технологиялар | 18 июл, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 600 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 18 июл, 16:14

    Польша Венгрия билан дипломатик алоқаларни қисқартирди

    Дунё | 18 июл, 16:12

    Британиялик олимлар Антарктиданинг 1,5 млн йиллик муз бўлагини эритишга киришди

    Дунё | 18 июл, 15:56

    Винисус рекорд сумма эвазига Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин

    Спорт | 18 июл, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.