• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар Саломатлик

    Иссиқда ҳолсизликни ҳис қилмаслик учун қандай овқатланиш керак?

    Июнь ойи ҳарорат анча қизиган, сиз эса тушликка етмасдан чарчаб қоляпсизми? Эрталаб тетик бўлган бўлсангиз-да, ҳозир ўзингизни сиқиб олинган лимондек ҳис қиляпсизми? Эҳтимол, муаммо об-ҳавода эмас, балки иссиқда қандай овқатланаётганингиздадир. Тана экстремал шароитда ишлайди, ҳароратни мувозанатда сақлаш учун жуда кўп куч сарфлайди, биз эса худди куз фаслидагидек овқатланишда давом этаверамиз.

    Фото: Inmyroom.ru

    Ёзги овқатланиш алоҳида илм. Баъзилар дим ҳавода азобланиб, кечгача етиб олишни орзу қилса, бошқалар +35 даражада ҳам тетик ва фаол бўлиб қолаверади. Бунинг сири генетикада ҳам, кондиционерда ҳам эмас — ҳамма гап овқат ва ичимликка тўғри ёндашишда.

    Сув мувозанати: нима учун “кунига 8 стакан” қоидаси иссиқда ярамайди?

    Фото: Inmyroom.ru

    Иссиқда тана фақат сувни эмас, балки электролитларни ҳам йўқотади. Ҳар бир литр тер билан натрий, калий ва магний ҳам чиқиб кетади. Агар фақат сув ичилса, мувозанат бузилади: суюқлик етарли кўрингани билан, ҳужайралар барибир “қурийди”. Бош айланиши, ҳолсизлик ва кўнгил айниши ана шундан келиб чиқади.

    Қоида жуда оддий: ҳар бир литр ичилган сувга бир чимдим туз тўғри келиши керак. Уни албатта стаканда эритиш шарт эмас — тузланган бодринг ейиш, смузи ичимлигига денгиз тузи қўшиш ёки оддий таомга озгина туз сепиш кифоя. Энг муҳими, тананинг натрийга бўлган эҳтиёжини эътибордан четда қолдирмаслик лозим.

    Ичимликларнинг ҳарорати ҳам муҳим аҳамиятга эга. Муздек сув нажотдек туюлса-да, аслида тана қўшимча энергия сарфлаб, уни иситишга мажбур бўлади. Энг мақбул ҳарорат — хона ҳарорати ёки бир оз салқинроқ таомни тановвул қилишдир. Иссиқ ҳавода қайноқ чой ичиш садизм эмас, балки донишмандлик: у терлашни ва табиий совишни фаоллаштиради.

    Туз дори сифатида: ёзда овқатни нима учун кўпроқ тузлаш керак

    Фото: Inmyroom.ru

    Диетологлар одатда тузни камайтириш кераклигини айтишса-да, ёзда бу қоида ўзгаради. Иссиқ пайтда тананинг натрийга бўлган эҳтиёжи икки-уч баробар ортади. Туз етишмаслиги ҳолсизланишга олиб келиши мумкин: тана керакли миқдорда сувни ушлаб тура олмай қолади.

    Бироқ ҳамма туз ҳам бир хил фойдали эмас. Тозаланган ош тузи деярли соф натрий хлориддан иборат. Денгиз ёки Ҳимолай тузи эса магний, калий, кальций каби минералларнинг бутун бир тўпламини ўз ичига олади. Иссиқ ҳавода тананинг нормал ишлаши учун айнан шундай туз керак бўлади.

    Овқатда туз етарли эканини текширишнинг оддий усули: бир чимдим денгиз тузини татиб кўринг. Агар у ёқимсиз туюлса — сизда натрий ортиқча. Агар нормал ёки ҳатто ёқимли бўлса — танангизда минераллар етишмаяпти.

    Тўғри ёғлар: нима учун авокадо музқаймоқдан афзал

    Фото: Inmyroom.ru

    Иссиқда енгил ва совуқ нарса истеъмол қилгингиз келади. Музқаймоқ, мевали муз, совуқ ичимликлар — буларнинг барчаси қисқа муддатли енгиллик беради, аммо кейин қувват камайиб кетади. Тез ўзлаштирилувчи углеводлар ошқозон ости безини зўриқтириб ишлашга мажбур қилади, қондаги шакар миқдорининг кескин ўзгариши эса тана ҳароратини бошқаришни қийинлаштиради.

    Ёғлар эса бутунлай бошқа масала. Улар барқарор энергия беради, овқат ҳазм қилиш тизимини зўриқтирмайди ва ёғда эрувчи витаминларнинг сўрилишига ёрдам беради. Иссиқ кунларда тўйинмаган ёғлар: зайтун мойи, авокадо, ёнғоқлар, уруғлар айниқса фойдалидир.

    Нонуштага авокадо-тост ярим кун давомида оғирлик ҳис қилмасдан энергия беради. Тамадди сифатида бир ҳовуч бодом, банан ёки печенье кабилар уйқусирашга сабаб бўлмайди. Салатга сифатли зайтун ёғи қўшиш эса тананинг иссиқ ҳавода юзага келадиган стрессни енгишига ёрдам беради.

    Нима учун совуқ овқат ҳар доим ҳам нажот эмас

    Фото: Inmyroom.ru

    Ёзги овқатланиш парадокси: совуқ овқат ҳар доим ҳам танани совутмайди. Музлатгичдан олинган муздай шўрва ёки салат ошқозон томирларининг торайишига олиб келиши мумкин. Организм буни стресс сифатида қабул қилади ва қўшимча иситиш механизмларини ишга туширади.

    Ёзги таомларнинг энг мақбул ҳарорати — хона ҳарорати ёки бир оз салқин бўлиши лозим. Сабзавотли пюре-шўрвалар, хона ҳароратидаги қайлали салатлар, музлатгичдан ташқарида камида ярим соат турган мевалар бунга мисол бўлади. Бундай овқатлар осон ҳазм бўлади ва организмга ортиқча юклама бермайди.

    Ичимликлар бундан мустасно. Бу ерда бошқа қоида амал қилади: салқин сув тананинг ички ҳароратини пасайтиришга ёрдам беради. Аммо яна бир бор таъкидлаш жоиз, муздек эмас — ичимлик ҳарорати +10-15 даражадан паст бўлмаслиги керак.

    Овқатланиш тартиби: иссиқ кунларда жадвални қандай ўзгартириш мумкин

    Фото: Inmyroom.ru

    Иссиқда иштаҳа табиий равишда пасаяди — бу организмнинг ҳимоя реакциясидир. Овқатнинг ҳазм бўлиши энергия талаб қилади ва ички ҳароратни оширади. Шунинг учун ёзда одатдагидек эмас, балки об-ҳавони ҳисобга олган ҳолда овқатланиш лозим.

    Ёзги идеал тартиб: эрталаб соат 9 гача, ҳали унчалик иссиқ бўлмаган пайтда тўйиб нонушта қилиш. Соат 13-14 атрофида енгил тушлик — салатлар, совуқ шўрвалар, сабзавотлар. Асосий овқатланишни кечқурунга, иссиқ пасайгандан кейин кўчириш лозим. Ёз пайтида кечки овқатни соат 19-20 да истеъмол қилиш меъёрий ҳолат ҳисобланади.

    Асосий овқатланиш орасида енгил тамаддилар: мевалар, сабзавотлар, қатиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Улар қувват даражасини сақлаб туради, аммо оғирлик ҳиссини келтириб чиқармайди.

    Ёрдамчи маҳсулотлар: ёзги рационга нималарни қўшиш керак

    • Бодринг сув миқдори бўйича етакчи ва калий манбаи ҳисобланади. Тарвуз ва қовун табиий изотониклар вазифасини бажаради. Помидор таркибидаги ликопин терини ичкаридан ултрабинафша нурлардан ҳимоя қилишга кўмаклашади.
    • Кўкатлар — петрушка, укроп, райҳон, рукола - ҳақиқий витамин манбалари. Улар тер билан йўқотилган микроэлементларни тўлдиради ва айни пайтда деярли калориясиз. Сувга қўшилган лимон ва лайм нафақат таъмни яхшилайди, балки кислота-ишқор мувозанатини сақлашга ҳам ёрдам беради.
    • Сут маҳсулотлари — йогурт, кефир, айрон таркибида иммунитетни қўллаб-қувватловчи пробиотиклар ва осон ҳазм бўладиган оқсил мавжуд. Иссиқда овқат ҳазм қилиш секинлашгани боис, бундай маҳсулотлар айни муддао.

    Жазирама — организм учун синов, бироқ тўғри овқатланиш орқали нафақат ёзни енгиб ўтиш, балки ўзини тетик ва ғайратли ҳис қилиш мумкин. Энг муҳими, танангизга қулоқ солинг, ўзингизни зўрлаб овқатланишга мажбурламанг ва ёзда таом оғирлаштирмаслиги, аксинча қувват бериши кераклигини унутманг. Бир чимдим туз қўшилган сувни етарли миқдорда ичинг, сифатли ёғлардан чўчиманг ва об-ҳавога мослаштириб овқатланиш тартибини ўзгартиринг. Шунда организмингиз сиздан миннатдор бўлади.

    27 июн, 17:30   Изоҳ (0)   360
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳолсизлик#Саломатлик#Таомланиш#Ёз#Жазирама#Тавсиялар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ичаклар фаолиятидаги бузилишлардан дарак берадиган 6 та яширин белги

    11 апрел, 20:15

    Қайси витаминларни шифокор маслаҳатисиз қабул қилиш мумкин? 

    12 апрел, 19:58

    Тез-тез шамоллаш, ҳолсизлик, асабийлашиш: остеопатия қандай муаммоларни ечишга ёрдам беради?

    12 май, 19:30

    Ўзбекистонда аномал иссиқ бўлади. Қандай хавфлар бор?

    13 май, 20:40

    Қонни суюлтириш нимага керак ва у қачон зарарли бўлиши мумкин?

    17 май, 11:50

    Юрак кўтара олмаяпти: замонавий ҳаёт тарзи инфарктга чалиниш хавфига қандай таъсир кўрсатмоқда?

    19 май, 16:53

    Ёшлар орасида энг кўп учраётган 5 хил саратон

    22 май, 19:40

    Овқатдан кейинги кўнгил айниши ва ҳолсизликка қарши қандай чора кўриш мумкин?

    29 май, 09:19

    Оҳак, бўр, бўёқ каби нарсаларни ейиш одати қандай касалликдан далолат беради?

    2 июн, 18:57

    Эндокринолог ҳолсизлик хавфли белги бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

    10 июн, 12:00

    Ўзбекистонда болалар орасида Коксаки вируси авж олаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    11 июн, 12:17

    Жазирама ҳавода юқори қон босимидан қандай ҳимояланиш мумкин?

    12 июн, 21:25

    Ким қон донори бўлиши мумкин? Донорлик ва унинг фойдаси ҳақида тўлиқ қўлланма

    18 июн, 20:55

    “Стоп, олинди”: суратга олиш жараёни ҳақиқий азобга айланган фильмлар

    23 июн, 10:41

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    25 июн, 23:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40

    Хитой ва АҚШ ўртасида савдо шартномаси имзоланди

    Дунё | 27 июн, 20:25

    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

    Реклама | 27 июн, 19:30

    Уруш суратларини ёритган, халқ дардини гапирган ва ҳақиқат учун жон берган журналистлар

    Дунё | 27 июн, 20:10

    Трамп Салвадорга адашиб юборилган муҳожирни қайта депортация қилади

    Дунё | 27 июн, 19:55

    Покистонда ёғган кучли ёмғир камида 7 кишининг ўлимига сабаб бўлди

    Дунё | 27 июн, 19:40

    Қозон ва Самарада рўй берган мигрантлар иштирокидаги жиноятларга ўзбеклар аралашмагани маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 27 июн, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.