• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар Саломатлик

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Чарчоқ, суяклардаги оғриқ ва ёмон уйқу — бу шунчаки стресс эмас. D витамини ҳақида кўпинча қишда — қуёш ва қувват кам бўлган пайтда эсланади. Бироқ унинг етишмовчилиги йил давомида кузатилиши ва соғлиққа тасаввур қилинганидан кўра кучлироқ таъсир кўрсатиши мумкин. Муаммо шундаки, аломатлар оддий — кўпчилик уларни чарчоқ, стресс ёки ёш билан боғлайди. Қуйида эътибор қаратишга арзигулик D витамини танқислигининг 9 та кенг тарқалган белгисини тўпладик.

    Фото: Izhlife.ru
    1. Етарлича ухласангиз ҳам, доимий чарчоқ

    Саккиз соат ухласангиз ҳам, лекин эрталабдан чарчаб уйғонасизми? Организм D витаминининг керакли даражасисиз айтарли “ишга тушмайди”. У ҳужайра даражасидаги энергия алмашинувида иштирок этади — энергия ишлаб чиқарадиган митохондрия органеллалари фаолиятини бошқаради. У етишмаса, одам соғлом турмуш тарзини олиб борса ҳам, ўзини лимон каби сиқиб ташлагандек ҳис қилиши мумкин.

    1. Мушак тортишишлари, титрашлар ва ҳолсизлик

    D витамини танқислиги қондаги кальций миқдорига таъсир кўрсатади. Натижада мушаклар беқарор ишлаши мумкин: қовоқлар, бармоқларда титраш, оёқларда бўшашганлик ҳисси ёки ҳатто кечаси мушак тортишишлари пайдо бўлади. Бу, айниқса, кекса одамларда яққол сезилади — уларга паст стулдан туриш ёки зинапоядан кўтарилиш қийинроқ бўлади.

    Фото: Izhlife.ru
    1. Суяк ва бўғимлардаги худди жароҳатлангандек оғриқлар

    Агар белингиз ва бўғимларингиз оғриса ёки оёқларингиз зирқираса-ю, рентген текшируви нормал бўлса, бу D витамини етишмовчилиги белгиси бўлиши мумкин. У кальцийнинг сўрилишига ва суяк тўқимасининг мустаҳкамланишига ёрдам беради. Усиз суяклар мўрт, қобиғи эса таъсирчан бўлиб қолади, бу эса сурункали оғриқларга олиб келади.

    1. Тез-тез шамоллаш ва вирусли касалликлар

    D витамини иммунитет тизимига фаол таъсир кўрсатади — у вируслар ва бактерияларга қарши курашадиган антимикроб пептидлар ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Агар йилига тўрт мартадан кўпроқ касал бўлсангиз ва ЎРВИни оғир ўтказсангиз, муаммо фақат иммунитетда эмас, балки D витамини даражасида ҳам бўлиши мумкин.

    Фото: Izhlife.ru
    1. Кайфиятнинг тушиши, хавотирланиш ва ҳатто тушкунлик

    Тадқиқотлар D витамини етишмовчилиги ва руҳий-ҳиссий ҳолатнинг бузилиши ўртасидаги боғлиқликни тасдиқлайди. Бу витамин “бахт гормони” деб аталадиган серотонин синтезида иштирок этади. У етишмаса, одам жаҳлдор, хавотирли, лоқайд бўлиб қолади, мотивацияси пасаяди. Баъзида белгилар мавсумий тушкунликка ўхшаб кетади.

    1. Бош терисининг кўп терлаши

    Бу энг аниқ бўлмаган, аммо кўрсатма берувчи белги. Агар бош терингиз ҳатто нормал ҳароратда ва жисмоний зўриқишсиз ҳам тез-тез терласа — D витамини даражасини текшириш керак. Илгари бу ҳатто чақалоқларда билвосита белгилардан бири сифатида қўлланилган.

    Фото: Izhlife.ru
    1. Соч тўкилиши ва яраларнинг секин битиши

    D витамини ҳужайра бўлиниши ва тўқималарнинг тикланиш жараёнларида иштирок этади. Унинг етишмаслиги соч ўсиши ва тери регенерациясига таъсир қилиши мумкин. Агар кичкина яралар ҳам ҳафталаб битмаса ва сочлар одатдагидан кўпроқ тўкилса, бунинг сабаби шампунда эмас, балки озуқа моддаларининг етишмаслигида бўлиши мумкин.

    1. Хотира ва диққатни жамлаш муаммолари

    Ўзингизни унутувчан ҳис қиляпсизми, вазифаларга диққатни жамлаш қийинлашяптими, миянгиз эса “туман ичида”дек туюляптими? D витамини даражаси когнитив функцияларга ҳам таъсир кўрсатади. Унинг рецепторлари бош мияда, айниқса, диққат, ўрганиш ва хотира учун масъул бўлган қисмларда мавжуд. Хавф гуруҳига кексалар ва қуёшсиз хонада узоқ вақт ишлайдиган кишилар киради.

    Фото: Izhlife.ru
    1. Суяк мўртлиги, синиш хавфи ва остеопороз

    D витаминисиз кальций шунчаки сўрилмайди — сутни литрлаб ичсангиз ҳам, суяклар заифлашади. Катталарда бу остеомаляция — суякларнинг юмшаши кўринишида намоён бўлиши мумкин. Ўтказиб юборилган ҳолларда остеопороз ривожланади. Болаларда D витамини етишмаслиги рахит касаллигига олиб келиши мумкин.

    Нима қилиш керак?

    • 25(OH)D учун қон таҳлилини топшириш. 30 дан 50 нг/мл гача бўлган даража меъёр ҳисобланади. 20 дан паст бўлган кўрсаткич — тақчилликни билдиради.
    • Қуёшга чиқиш — очиқ юз ва қўлларни кунига 10-30 дақиқа (SPF кремисиз) қуёшга тутиш танага D витаминини мустақил равишда ишлаб чиқариш имконини беради.
    • Рационга қўшинг: ёғли балиқ (лосос, тунец, сардина), тухум сариғи, мол жигари, D витамини билан бойитилган маҳсулотлар.
    • Шифокор тавсиясига кўра қўшимчалар қабул қилиш. Таҳлилсиз бошламаслик керак — ортиқча миқдорда D витамини заҳарли бўлиши мумкин.
    Фото: Izhlife.ru

    Агар ўзингизда ушбу аломатларнинг камида 3-4 тасини сезсангиз, бу ваҳимага тушиш учун сабаб эмас, лекин соғлиғингизни текширтириш учун жиддий асос бўлади. D витамини танқислигини бартараф этиш мумкин, аммо бунинг учун аввало уни билишингиз керак. Шунинг учун танангиз берган сигналларни эътиборсиз қолдирмаслик мақсадга мувофиқдир.

     

    25 июн, 23:10   Изоҳ (0)   2185
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Витаминлар#Витамин Д#Саломатлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қиш яқин: иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин

    11.11.2024, 12:46

    Кўпроқ — яхшироқ дегани эмас: қайси витаминлар 40 ёшдан ошган аёллар учун мумкин эмас?

    20.11.2024, 19:35

    Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 та турдаги биологик фаол қўшимчалар

    22.11.2024, 10:58

    Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?

    26.11.2024, 13:22

    Қиш мавсумида болаларни турли касалликлардан ҳимоя қилишнинг оддий ва самарали усуллари

    05.12.2024, 16:45

    Иммунитетни пасайтиради, камқонликка олиб келади: қатъий парҳез сабаб юзага келиши мумкин бўлган 10 та ножўя ҳолат

    16 январ, 17:55

    Инсон организмида энг кўп танқислиги кузатиладиган витаминлар қайси?

    27 январ, 10:21

    Уйқу, витамин, моддалар етишмовчилиги организмга қандай таъсир қилади? 

    28 феврал, 10:35

    Нима учун баҳорда витаминлар ёрдам бермайди: иммунитетни табиий ошириш сирлари

    4 март, 10:30

    Соч ва тирноқларни тезроқ ўстириш ҳамда мустаҳкамлаш учун ейиш керак: биотинга бой 8 маҳсулот

    7 апрел, 13:40

    Қайси витаминларни шифокор маслаҳатисиз қабул қилиш мумкин? 

    12 апрел, 19:58

    Киприкларни ўстириш ва қалинлаштиришга ёрдам берадиган тавсиялар

    13 май, 17:35

    Кето, интервал очлик, интуитив овқатланиш: қайси бири тезроқ озишга ёрдам беради?

    15 май, 08:00

    Болангизга витаминли мармеладлар берасизми? Ота-оналар билиши керак бўлган ҳақиқатлар 

    17 май, 19:39

    Ёзги таътил бошланишидан аввал болаларда ўтказиш керак бўлган 5 та муҳим текширув

    23 май, 10:56

    Картошкани пўстлоғи билан ейиш мумкинми?

    23 май, 16:40

    Нега тўсатдан фастфуд ва ширинликларга кучли иштиёқ пайдо бўлади?

    24 май, 19:50

    Тирноқларга назар: агар сизда шундай белгилар бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг 

    25 май, 12:00

    Гилос соғлиқ учун фойдами ёки зарар?

    2 июн, 16:48

    Мутахассис эрийдиган қаҳванинг зарари ва ундан кимлар воз кечиши кераклиги тўғрисида огоҳлантирди

    9 июн, 17:58

    Дунёнинг энг бадавлат модели Кендалл Женнер сарвқомат бўлиш учун қандай нонушта қилади?

    20 июн, 18:45

    Диетолог юрак учун фойдали топ-7 ёзги мева ва сабзавотларни санаб ўтди

    20 июн, 14:06

    Эндокринолог B гуруҳи витаминлари онкология хавфини ошириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

    20 июн, 16:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.