• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    “Ўт қопидаги тошни туширишга уринманг. Бу сизга қимматга тушиши мумкин” — мутахассис

    Ўт-тош касаллиги Ўзбекистондаги энг долзарб касалликлар сирасига киради. Афсуски, ўт пуфагидаги тошни турли йўллар билан туширишга ёки эритишга ҳаракатлар бўлади. Бу қанчалик тўғри йўл, самараси борми, деган саволларга олий тоифали жарроҳ Абдулҳамид Раҳмонов “Дарё”га изоҳ берди.

    Abdulhamid Rahmonov
    Абдулҳамид Раҳмонов
    Фото: “Дарё”

    Ўт-тош касаллиги ўзи нима?

    Ўт-тош касаллиги — ўт пуфагида ёки ўт йўлида патологик тошларнинг ҳосил бўлиши. Бунга ўт-тош касаллиги ҳосил бўлишига олиб келувчи сабаблар жуда ҳам кўп: нотўғри овқатланиш, спорт билан шуғулланмаслик, моддалар алмашинувининг бузилиши ва шунга ўхшаш сабаблар бўлиши мумкин. Бу касаллик халқ орасида кўп учрайди.

    Ўт қопининг қисқаришида, нерв билан таъминланишида муаммо бўлса ёки ўт суюқлиги кўпроқ туриб қолса, у қуюқлашиб, тош ҳосил бўлиши ҳам мумкин.

    Белгилари

    Ўнг қовурға ёйи остида оғриқ, кўнгил айниши, қайт қилиш, ошқозонда оғриқ бўлиши мумкин. Оғриқнинг орқа куракка, ўнг елкага узатилиши ёки бошқа асоратлар бўлиши мумкин. Шунингдек, жигар функциясининг бузилиши, ошқозон ости безининг фаолияти бузилишлари, яъни ич ўтиши, ич қотиши, қорин дам бўлиши — шунга ўхшаган муаммолар безовта қилади.

    Фото: Интернет

    Аниқлаш

    Ўт пуфаги тошларини аниқлашнинг энг замонавий текшириш усулларидан энг яхшиси бу ултратовуш текширувидир (УТТ). Ултратовуш текширувида жигар, ўт пуфаги, ошқозон ости бези ва шу органларнинг касалликларини аниқласа бўлади. Яна бир текширув усули — МРТ яъни компьютер томография текшируви.

    Ўт пуфагида тош аниқланди. Нима қилиш керак?

    Маҳаллий шифокор ёки маҳаллий табиблар “ўт пуфагидаги тошни тушираман”, “ўт пуфагидаги тошни эритаман” деса, буларга ишонмасликни тавсия берардим. Чунки ўт пуфагидаги тош ўт пуфагида туриб, унчалик оғир асоратлар олиб келмаслиги мумкин. Лекин ўт пуфагидаги тош ўт йўлига ўтиб кетса, бу жуда ҳам оғир асоратларга олиб келади.

    Ўт пуфагидаги тош ўт йўлига ўтиб кетди. Нима бўлади?

    Бунинг клиник кечиши жуда ҳам оғир бўлади. Оғриқнинг жуда ҳам кучлилиги, яъни белбоғсимон оғриқ борлиги ёки енгиллик келтирмайдиган кўнгил айниш ва қусиш кузатилади ёки ҳарорат кўтарилади.

    Ўт пуфагидаги тош ўт йўлига ўтиб кетса, ўтнинг эркин ичакка тушиш йўлини тўсиб қўйиб, оғир асоратларга олиб келади. Бу қондаги бир қатор ўзгаришлар: билирубин, АLT, АСТ, жигар ферментларининг жуда ҳам юқори бўлиши ва тананинг сариқ рангга ўтиб қолиши. Ўт йўлининг димланиши ҳисобига ўт суюқлигининг жигарга сўрилиб, яъни терининг, кўз шиллиқ қаватларининг сариқ рангга ўтиб қолиши кузатилади. Бу сариқлик яна ҳам давом этаверса, теридаги қичишишлар, яралар, тошмалар ва ҳатто мия фаолиятини ишдан чиқариб, энсефалопатиягача олиб боради.

    Фото: Интернет

    Иккинчи, яна бир оғир асорати бу ошқозон ости безининг панкреатит ёки панкреонекроз асорати ҳисобланади. Ошқозон ости бези суюқлигининг ичакка тушишига тўсқинлик бўлгандан кейин, бу ошқозон ости безини ўзини-ўзи емира бошлайди. Бу ошқозон ости безининг жуда ҳам оғир асорати ҳисобланади. Беморларнинг ҳаёт сифати жуда ҳам ёмон бўлиб, охир-оқибат ўлимгача бориши мумкин.

    Бунақа асоратларда нима қилиш керак?

    Бунақа асоратлар берганда беморда иккита оператив амалиёт ўтказилади. Биринчи — оғиз орқали кириб, эндоскопик панкреатохолангиография усули билан ўт йўлидаги тошни олинади. Яъни ўт йўли тушадиган жойдаги сфинктерни кесиб, ўт йўлидаги тошларни олиб ташланади. Беморнинг ўт йўлининг кенгайиши қайтиб, сариқлик кетгандан кейин, иккинчи этапда ўт пуфагини олдириш амалиёти бажарилади.

    Юқоридаги белгилар сизда кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Ўз-ўзингизча даволаш усулларини бажарманг. Бу сизга қимматга тушиши мумкин.

    26 июн, 21:40   Изоҳ (0)   3644
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ўт қопи#ўт-тош#Ўт пуфаги#Ошқозон ости бези#жигар#тош

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида камида 160 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 август, 20:39

    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

    Реклама | 15 август, 19:30

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 15 август, 20:16

    Трамп жорий қилган тарифлар Япония автосаноатини инқироз ёқасига олиб келди

    Авто | 15 август, 20:10

    Хитойда роботлар олимпиадаси бошланди

    Дунё | 15 август, 19:56

    Жағдаги ҳуснбузарлардан қандай қутулиш мумкин? 9 та оддий қоида 

    Гўзаллик | 15 август, 19:35

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    “Махсустранс 2022−2023 йилларда 45 млрд сўм зарар кўрган” — Шавкат Умурзоқов

    Ўзбекистон | 15 август, 19:21

    Ўзбекистонлик талабалар бир вақтда 2 мингта робот ясаб Гиннес рекордини янгиламоқчи

    Ўзбекистон | 15 август, 19:05

    Ўзбекистонда кунлик иш ҳақи тўлаш тартиби жорий этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 18:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.