• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Саломатлик

    Юришдан ҳам яхшироқ: олимлар мия учун энг фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади

    Жисмоний фаоллик ёшга боғлиқ хотира ва ақлий қобилиятларнинг пасайиши хавфини камайтиришнинг энг қулай ва айни пайтда энг самарали усулларидан биридир. Маълумки, мия учун ҳар қандай жисмоний фаоллик фойдалидир. Бироқ жадал иш графикига мунтазам спорт машғулотларини киритиш баъзан жуда мушкул бўлади.

    Фото: Hi-tech.mail.ru

    Фаоллик даражасини оширишнинг энг осон усули “фаол ҳаракатланиш”, яъни транспорт воситаларидан фойдаланиш ўрнига пиёда юриш ёки велосипедда учиш эканлиги узоқ вақтдан бери маълум. Пиёда юриш ёки велосипедда учиш учун автомобиль ёки автобусдан воз кечиш нафақат юрак ва қадди-қоматга, балки мия саломатлигига ҳам сезиларли фойда келтиради.

    Фото: Hi-tech.mail.ru

    Бироқ, фаол ҳаракатланишнинг индивидуал фойдаси инсоннинг деменцияга ирсий мойиллигига қараб фарқланиши ҳам маълум. Ушбу ўзаро таъсирни чуқурроқ тушуниш мақсадида Буюк Британия олимлари кенг қамровли тадқиқот ўтказди. Унда УК Биобанк маълумотлар базасидаги 480 мингга яқин иштирокчининг маълумотлари таҳлил қилинди ва улар 13 йилдан ортиқ вақт давомида кузатиб борилди. Ушбу кузатув жараёнида нафақат иштирокчилар кундалик ҳаётда фойдаланадиган транспорт турлари, балки уларнинг мия тузилишидаги ўзгаришлар, шунингдек, деменция хавфи билан боғлиқ генетик омилларнинг мавжудлиги ҳам баҳоланди.

    Фото: Hi-tech.mail.ru

    Иштирокчилар танланган ҳаракатланиш усулига кўра қуйидаги гуруҳларга ажратилди:

    • нофаол — асосан шахсий автомобиль ёки жамоат транспортидан фойдаланганлар,
    • пиёдалар — пиёда юришни афзал кўрганлар,
    • велосипедчилар — асосан велосипедда ҳаракатланганлар,
    • комбинаторлар — маълум бир турнинг устунлигисиз, турли хил транспорт турларини бирлаштириб фойдаланган иштирокчилар.

    Бундан ташқари, мутахассислар иштирокчиларнинг мия, юрак ва қорин бўшлиғи МРТ маълумотларини таҳлил қилишди. Генетик таҳлил эса деменция хавфини ошириши маълум бўлган APОЭ ε4 ген вариантининг мавжудлиги ёки йўқлигини аниқлаш имконини берди.

    Натижалар жуда кўрсатмали бўлди. Кузатув даврида иштирокчиларнинг 1,8 фоизида деменция ташхиси қўйилди. Шу билан бирга, асосан велосипед учган ёки бу ҳаракат усулини бошқалар билан бирлаштирганларда деменция ривожланиши хавфи 19 фоизга, Альцгеймер касаллиги хавфи эса қолганларга нисбатан 22 фоизга паст бўлган. Ҳайратланарлиси шундаки, оддий юриш аксинча, Альцгеймер касаллиги хавфининг 14 фоизга ошиши билан боғлиқ бўлиб чиқди.

    Фото: Hi-tech.mail.ru

    МРТ шуни кўрсатдики, велосипед учиш миянинг маълум қисмларида, жумладан, хотира учун масъул бўлган асосий соҳа — гиппокампда ҳам кулранг модда ҳажмининг бир оз кўпайиши билан боғлиқ. Юриш эса аксинча, кулранг ва оқ модданинг камроқ ҳажмлари билан боғлиқ бўлиб чиқди. Шуни таъкидлаш керакки, бу юришнинг мияга салбий таъсир кўрсатишини англатмайди, балки турли хил фаолиятларнинг мияга таъсиридаги фарқни кўрсатади, холос.

    Қизиқ жойи шундаки, генетик омил ҳаракатланиш усули ва эрта деменция ёки Альцгеймер касаллиги хавфи ўртасидаги боғлиқликка таъсир кўрсатмаган. Бироқ кечки деменция ҳолатида APОЭ ε4 гени аҳамиятли эканлиги маълум бўлди: генетик мойиллиги бўлмаган одамлар ушбу ген ташувчиларига қараганда велосипед учишдан кўпроқ наф олишган.

    Тадқиқотнинг чекловлари мавжуд — иштирокчилар ҳаракатланиш усуллари ҳақида ўзлари ҳисобот беришган, бундан ташқари, эрта деменция, бахтимизга, камдан кам учрайди. Шундай бўлса-да, чиқарилган хулосалар муҳимлигича қолмоқда: кундалик ҳаётда шунчаки жисмоний фаолликни ошириш ҳам мия саломатлигини яхшилаш йўлидаги сезиларли қадам бўлиши мумкин, айниқса, у бошқа фойдали одатлар — мувозанатли овқатланиш, тўлиқ уйқу ва ижтимоий фаоллик билан биргаликда қўлланса.

    25 июн, 14:35   Изоҳ (0)   2072
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Тадқиқот#Олимлар#Пиёда юриш#Саломатлик#Жисмоний фаоллик#Деменция

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «У жангчи, бутун инсоният учун курашган курашчи, умумбашарий адолат воизи эди». Немис фашистлари доҳийси Адолф Гитлер ҳаёти

    20.04.2021, 19:50

    «Олтин соат»: соғлом бўлиш ва умрни узайтириш учун қайси вақтда уйқуга ётиш керак?

    19.10.2022, 20:31

    Инсон умрини узайтиришга ёрдам берадиган спорт турлари

    25.10.2022, 21:49

    Инфаркт хавфини камайтириш учун ҳар куни неча дақиқа пиёда юриш керак?

    03.03.2023, 16:58

    Иммунитет учун нима хавфли: гамбургерми ёки шамоллаш?

    07.03.2023, 10:35

    Касал бўлмаслик учун кунига 10 минг қадам юриш шартми?

    16.03.2023, 15:43

    Парҳез ва спорт залисиз вазн йўқотишни бошлаш учун 10 та маслаҳат

    06.04.2023, 12:35

    Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик тури қайси эканлигини аниқлади

    24.04.2024, 16:55

    Тадқиқотчилар офис ходимлари ўртасида сурункали касалликлар хавфини камайтириш бўйича тавсия берди 

    10.08.2024, 18:50

    Емирилган суяклар, чириётган кўзлар, заифлашган хотира: ўзбекистонликлар коронавирусдан сўнг қандай асоратлар билан тўқнашмоқда?

    30 январ, 16:27

    Шакар ўрнини босувчи машҳур модда бош мия томирларини шикастлаши аниқланди

    11 июн, 20:30

    Олимлар тираннозаврнинг янги турини кашф этди 

    11 июн, 23:50

    “Ўтириб ишлаш Альцгеймер касаллигига чалиниш эҳтимолини оширади” — олимлар

    13 июн, 12:55

    Австралияда дунёдаги биринчи “тирик” компьютер яратилди

    18 июн, 16:20

    Ҳар қандай ёшда ўзини бахтли ҳис қилишга ёрдам берадиган омил аниқланди

    19 июн, 22:25

    “ChatGPT’дан фойдаланиш инсоннинг ақлий қобилиятларини пасайтиради” — тадқиқот 

    19 июн, 23:45

    Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги дипломи бўйича ишламайди — тадқиқот

    20 июн, 09:24

    Ижтимоий тармоқлар болаларда депрессияни келтириб чиқариши мумкин — тадқиқот

    20 июн, 13:49

    Автомобильнинг қайси қисмида энг кўп бактериялар тўпланиши маълум бўлди

    20 июн, 18:19

    Ўзбекистонлик олимлар қовуннинг янги навларини яратмоқда 

    20 июн, 21:45

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    20 июн, 23:05

    Эроннинг Beэр-Шевага ҳужуми оқибатида Microsoft офиси вайрон бўлди 

    20 июн, 22:25

    Ўзбекистонда Германия университети ташкил этилади

    21 июн, 14:00

    АҚШнинг Эронга зарбалари ортидан нефть нархи ошиб кетди

    23 июн, 17:20

    Бел оғриғининг бепул давоси: мутахассислар оддий усулни тавсия қилмоқда

    23 июн, 16:46

    Тадқиқот: бадавлат ота-оналарнинг фарзандлари узоқ умр кўради

    23 июн, 18:20

    АҚШда 22 ёшли коллеж битирувчиси аксилтеррор дастурига раҳбарлик қилмоқда — The Independent 

    23 июн, 22:10

    Глобал исиш уйқуда нафас олишнинг тўхтаб қолишини оширмоқда — тадқиқот

    24 июн, 13:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кинотавсия: севиб томоша қилинадиган 7 та француз комедияси 

    Кино | 6 август, 10:58

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    Рақобат қўмитаси Яндекс Маркет рекламаси иши бўйича Uzum Market фойдасига қарор чиқарди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:45

    Индонезия авиакомпанияларига Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига парвоз қилиш ҳуқуқи берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:24

    Генераллар Путинга Украина мудофааси 2-3 ойда қулашига ваъда берди — Reuters

    Дунё | 6 август, 10:08

    Нима учун Буюк Британияда қироллик тўй тортининг бир бўлаги сақлаб қўйилади?

    Шоу-бизнес | 6 август, 09:58

    “Манчестер Сити” ҳимоячиси Vitoр Рейс фаолиятини Ла Лигада давом эттиради

    Спорт | 6 август, 09:52

    Украина Россиянинг янги атом сувости кемаси ҳақидаги маълумотни қўлга киритди

    Дунё | 6 август, 09:48

    Хитойда чивин орқали юқадиган касаллик Ўзбекистонда тарқалмайди

    Ўзбекистон | 6 август, 09:37

    “Барселона” Эрлинг Ҳоланд, Бредли Барколя ва Хулиан Алваресни ўз сафига қўшиб олмоқчи

    Спорт | 6 август, 09:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.