• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Аёллар саҳифаси Маслаҳатлар Саломатлик

    Коллаген озишга ёрдам берадими? Олимлар жавоб берди

    Коллаген — инсон организмида энг кўп тарқалган оқсил бўлиб, у тери, суяклар, мушак ва боғловчи тўқималарнинг асосидир. Испан олимлари коллаген қўшимчалари тана массасини камайтиришга ёрдам берадими, деган саволга жавоб топиш учун тадқиқот ўтказди.

    Фото: Scitechdaily.com

    Эксперимент иштирокчилари 12 ҳафта давомида кунига икки марта коллаген билан бойитилган оқсилли батончикларни истеъмол қилди.

    Батончик таркибидаги коллаген махсус ишлов берилган бўлиб, у ошқозонда кенгайиб, сувни ушлаб туришга ёрдам беради ва шу тариқа тўқлик ҳиссини кучайтиради. Ҳар бир батончикда 10 грамм коллаген, жами 90 калория, деярли 9 грамм оқсил, 7 граммдан ортиқ углевод, 3,2 грамм ёғ ва 2,5 грамм тўқима толалари мавжуд эди. Коллагендан ташқари, батончик таркибида қора шоколад, озиқ-овқат толалари, сироп, соя оқсили ва кунгабоқар ёғи ҳам бор эди.

    Фото: Легион-медиа

    Экспериментда 20 дан 65 ёшгача бўлган ортиқча вазнга эга 64 киши иштирок этди. Бир гуруҳга батончикларни кунига икки марта — тушлик ва кечки овқатдан 45 дақиқа олдин,  бир стакан сув билан ейиш таклиф қилинди. Иккинчи гуруҳ эса шу вақт ичида фақат сув ичди. Орадан 12 ҳафта ўтгач, коллагенли батончикларни истеъмол қилган иштирокчилар ўртача 3 кг вазн йўқотишган. Иккинчи гуруҳ эса тахминан 1,5 килога озишни қайд этган.
    Бундан ташқари, биринчи гуруҳдаги иштирокчиларда қон босими пасайди ва жигар фаолияти кўрсаткичлари яхшиланди. Энг муҳими, вазн йўқотиш мушак массасини йўқотмасдан амалга ошди — бу ҳолат кўпинча озишда учрайди.

    Олимлар тўқлик ҳиссини коллагеннинг ошқозонда ҳажмини ошириш қобилияти билан боғлиқлигини тахмин қилишади. Бундан ташқари, коллаген ичак микробиотасининг таркибига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. У ошқозон-ичак тизимининг юқори бўлимларида ёмон сўрилади ва қалин ичакка етиб боргач, фойдали бактериялар учун озуқа бўлиб хизмат қилади. Натижада организмдаги яллиғланиш даражасини камайтирувчи қисқа занжирли ёғ кислоталари ҳосил бўлади. Бундан ташқари, коллаген бошқа оқсилларга нисбатан одатда ҳазм қилиш учун кўпроқ энергия талаб қилади.

    Фото: Gazeta.ru

    Қизиқарли натижаларга қарамай, тадқиқотнинг чекловларини ҳам инобатга олиш лозим. Иштирокчилар сонининг камлиги ва кузатув муддати қисқалиги (бор-йўғи 12 ҳафта) коллагеннинг тана вазнига таъсири ҳақида аниқ хулоса чиқаришга имкон бермайди. Бундан ташқари, батончиклар таркибида фақат коллаген эмас, балки клетчатка, оқсил, шакар ўрнини босувчи моддалар ва бошқа фойдали элементлар ҳам бўлган. Эҳтимол, вазн йўқотиш айнан шу моддалар комбинацияси туфайли юзага келган бўлиши мумкин.

    Мутахассислар фикрича, синовдан ўтган ҳамда рецепт бўйича қабул қилинадиган коллаген безарар. 
    Семизлик — мураккаб касаллик бўлиб, у комплекс ёндашувни талаб қилади. Коллагенни вазн йўқотиш стратегиясига киритишдан олдин шифокор ёки диетолог билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

    2 июн, 17:30   Изоҳ (0)   569
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Коллаген#Семизлик#саломатлик#оқтиқча вазн

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ошқозонни кичрайтириш — семизлик муаммосининг сўнгги чорасими?

    07.06.2023, 15:27

    Шакар қаритади: диетолог ширинликларнинг коллаген ишлаб чиқаришга салбий таъсири ҳақида огоҳлантирди

    06.08.2024, 13:40

    Оздиради, тинчлантиради ва ёшартиради: кўк чойнинг илмий исботланган 10 та фойдаси

    12.10.2024, 13:50

    Организмдаги коллаген миқдорини оширишнинг 4 та табиий усули

    16.10.2024, 16:05

    Кўз остидаги қора доғлар организмдаги қайси витамин етишмовчилигидан дарак беради?

    22.10.2024, 16:52

    Музқаймоқли ичимлик, картошка фри, шоколадли батон:  IT миллиардерларнинг ўзига хос диеталари

    24.10.2024, 12:40

    Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак? Эндокринолог тавсияси 

    11.11.2024, 16:52

    Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 та турдаги биологик фаол қўшимчалар

    22.11.2024, 10:58

    Мевалар қироли мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор? Диетолог жавоб беради

    10.12.2024, 19:21

    Дунёдаги энг фойдали сабзавот: диетологларнинг фикрича, уни ҳамма рационига киритиши керак

    23.12.2024, 16:54

    Майизнинг кўпчиликка маълум бўлмаган 7 та фойдали хусусияти

    27 январ, 17:45

    Шўрва кўпигининг соғлиққа фойдаси борми? Нутрициолог жавоб беради

    6 март, 11:53

    Кун давомида тетик бўлишга ёрдам берадиган 10 та одат

    8 март, 09:45

    Қуёшдан ҳимоя қилувчи SPF кремни тўғри танлаш ва ишлатиш ҳақида билишингиз керак бўлган 5 муҳим факт

    9 май, 16:30
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00

    Ли Чже Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди

    Дунё | 3 июн, 23:45

    Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия раҳбари сайловлардаги мағлубиятини тан олди

    Дунё | 3 июн, 23:38

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.