• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Китоб Мусиқа Саломатлик

    Тонг сеҳри: Женнифер Лопес, Опра Уинфри ва бошқа машҳурлар нега соат 5 да туради?

    Эрта уйғониш — бу осон иш эмас. Аммо кўплаб юлдузлар, ёзувчилардан тортиб моделларгача ва телебошловчиларгача кунларини шу тарзда бошлайдилар. Қуёшнинг биринчи нурлари билан уйғонадиган машҳурлар ҳақида ва уларга бу нима учун кераклиги ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Машҳурлар кўпинча тушгача ухлашдан кўра эрта туришни афзал кўришади. Баъзиларини одат ва ўзини тарбиялаш, бошқаларини эса шахсий фалсафа бошқаради. Маҳсулдорлигига ҳавас қилса арзийдиган тўрғай юлдузларнинг ҳикояларини тўпладик.

    Фото: Lady

    Ҳаруки Мураками — режим фалсафа сифатида

    Фото: Lady

    Япониялик ёзувчи Ҳаруки Мураками соат 4:30 да жуда эрта уйғонади. Унинг учун эрта туриш оддий одат эмас, балки ёзувчилик фалсафасининг бир қисмидир. Ёзувчининг ҳаётида жисмоний куч ва “кучли” нарсаларни яратиш қобилияти ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд.

    Кун бошида Мураками аччиқ қаҳва қайнатиб, беш-олти соат ёзувчилик билан шуғулланади. Ва шундан кейингина у спорт, ўқиш ва бошқа ишларга вақт ажратади. “Мен ҳар куни бу режимга амал қиламан. Такрорлаш гипноз қилади ва транс ҳолатига туширади. Бу онгнинг чуқурроқ қатламларига етиб бориш учун муҳим”, дейди ёзувчи.

    Опра Уинфри — миннатдорлик билан бошланган тонг

    Фото: Lady

    Опра Уинфри ҳар куни соат 6:02 да уйғонади. Соат роппа-роса 6 да эмас, айнан шундай — будилниксиз ҳам туради. Телебошловчининг сўзларига кўра, бу унинг уйғониш учун шахсий сеҳрли рақамидир.

    Эрталаб у ўзида бор нарсалар учун оламга миннатдорлик билдиради — бу унинг кунни ижобийлик билан бошлаш усули. Ва шундан кейин Опра итлари билан сайр қилади, қаҳва ичиб, шахсий фитнес залига боради. Машғулотлардан сўнг телебошловчи нонуштага вақт ажратади, у ҳар доим бутун донли тостлар билан тухумдан иборат бўлади. Ана шундан кейингина ишга киришади. Ташқи томондан медиа магнатининг ҳаёти чалкашроқ кўринади, лекин аслида ҳамма нарса ўз жойида.

    Женнифер Лопез — тонгги машғулотлар ва мазали нонушта

    Фото: Lady

    Ишониш қийин, лекин бу йил Жей Ло 56 ёшга тўлади. Ва актрисанинг айтишича, ёшлик ва гўзалликни сақлашнинг калити унинг кун тартибида. Женнифер ҳар куни соат 4:45 да машғулотга бориш учун уйғонади. “ Мен ўзимни синаб кўришдан қўрқмайман ва ҳар куни яхшиланиб бормоқдаман”, дейди у.

    Жей Ло қаҳва ичмайди, лекин албатта оиласи билан бирга нонушта қилишга вақт ажратади. Унинг танлови — фойдали, озуқавий моддаларга бой маҳсулотлар, масалан авакадоли тостлардан, гранула ва янги мевалардан иборат.

    Женнифер иш кунини бошлашдан олдин ўзига оро беради ва пардоз қилади. Уйдан чиқишдан олдин эса бир нечта ижобий ибораларни айтади. Унинг сўзларига кўра, ўзингизнинг энг яхши версиянгиз бўлиш учун ҳар куни “танангиз учун танлов қилишингиз ва вақтингизни тўғри тақсимлашингиз” керак.

    Виктория Бекҳэм — ўзи учун тонг ва жадвалга мувофиқ ҳаёт

    Фото: Lady

    Виктория соат 6 дан олдин уйғонади — бу нафақат режимга содиқлик, балки ўзига ғамхўрлик қилишнинг бир лаҳзасидир. “Мен ўзим билан ёлғиз бўлиш учун вақтга муҳтожман ва эрта тонг — бунинг ягона имконияти”, дейди у. Тадбиркор аёлнинг сўзларига кўра, эрта туриш муаммо эмас, чунки у табиатан тўрғай қуши кабидир.

    Викториянинг тонги югуриш йўлида давом этади. У кардио машғулотини иш электрон почта хабарларини кўриб чиқиш билан муваффақиятли бирлаштиради. Кейин эса душ ва озуқавий нонушта қабул қилади. Бекҳэм хонимнинг севимли рецепти — авокадо билан кўпиртирилган тухум оқи. “Мен мазали ва фойдали таомни яхши кўраман”, дейди у.

    Соат 9 атрофида Виктория ишга кетади. Ва иш куни жуда хилма-хил бўлиши мумкин, лекин “фақат ишхонада ишлаш” қоидаси у учун ўзгармасдир. Ҳеч қандай қўшимча иш соатлари йўқ, акс ҳолда, унинг сўзларига кўра, ақлдан озиш мумкин.

    Ҳамма нарса жуда аниқ ва ўйланган. “Ёшингиз улғайган сайин, ўзингизга кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор беришингиз керак”, дейди Виктория.

    Эрта уйғониш — бу фақат кундалик ҳаёт эмас, балки баъзи юлдузларнинг ҳаёт қоидасидир. Албатта, бу ҳаммага ҳам мос келмайди. Аммо режалаштирилган аниқ кун тартиби кўплаб муваффақиятли одамларнинг ҳамроҳи ҳисобланади.

    10 май, 08:30   Изоҳ (0)   8477
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ҳаруки Мураками#Женнифер Лопез#Виктория Бекҳэм#Опра Уинфри#Кун тартиби#Режим

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳеч ким ногиронликдан суғурталанмаган». Олим Абдулла Абдухалилов билан кўзи ожизлар муаммолари ҳақида суҳбат

    14.10.2021, 08:56

    «Бошқалар билан бир хил китоб ўқисанг, ҳаммадек фикрлай бошлайсан». Адабиётдан кўра жазздан илҳомланиб ижод қилган япон ёзувчиси — Ҳаруки Мураками иқрорлари

    12.01.2022, 17:20

    «Одамлар кўнгли тусаганидек иш тутиши учун уларга мантиқнинг кераги йўқ, баҳона бўлса бас». Асли шифокор-у, бироқ адабиётдан ҳаловат топган инглиз ёзувчиси Сомерсе...

    26.01.2022, 16:48

    «Адабиёт менинг маъшуқам, табобат эса рафиқамдир». Асарлари сингари қисқа, аммо мазмунли умр кечирган рус адиби Антон Чехов сабоқлари

    29.01.2022, 22:54

    «Қашшоқлик инқилобга, инқилоб эса қашшоқликка етаклайди». Асарларида севги шаҳри – Париждаги ҳаётнинг асл юзини фош этган романтизм куйчиси Виктор Гюго ҳикматлари

    16.03.2022, 21:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.