Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 90,78 сўмга кўтарилиб, 12 593,77 сўм бўлди;
- евро 213,48 сўмга ошиб, 14 698,19 сўм бўлди;
- рубль 2,55 сўмга кўтарилиб, 158,49 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет уч кун пастлаб, 12 502,99 сўм бўлганди. Рубль ҳам тушиб, евро кўтарилганди. Ўзбекистонда доллар расмий курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 24 июнда 12 410,99 сўмни ташкил этди.
Марказий банк маълумотларига кўра, июнь ойида ўзбекистонликлар тарихда илк бор рекорд қийматдаги доллар сотиб олди. 2025 йил апрелида аҳолининг банкларга доллар сотиши, май ойидан АҚШ валютасини сотиб олиши рекорд даражада орта бошлади.
Июнь ойида тарихда биринчи марта фуқаролар банклардан 1 миллиард доллардан зиёд (1,1 миллиард доллар) хорижий валюта харид қилди. Таққослаш учун, 2024 йил июнида 697 миллион доллар сотиб олинган.
Изоҳ (0)