• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар Саломатлик

    Кони фойда: қовун ейиш учун 9 та асосли сабаб

    Қовуннинг озуқавий аҳамияти ниҳоятда катта бўлиб, инсон саломатлигига кучли таъсир этувчи ажойиб маҳсулот ҳисобланади. Халқ табобатида қадимдан қовун турли касалликларни даволашда кенг қўлланган. Ундан ўз вақтида Ибн Сино ҳам кўп фойдаланган. Қуйида қовуннинг кўплаб шифобахш хусусиятлари ҳақида сўз боради.

    Foto: Alamy
    Фото: Alamy

    Организмни витаминлар ва минераллар билан бойитади

    Ҳар бир бўлак қовунда C витамини, калий, магний, фолий кислотаси, К витамини ва бошқа кўплаб фаол моддалар мавжуд. Унда антиоксидантлар — бета-каротин, лютеин, кверсетин ва зеаксантин ҳам бор. Улар ҳужайраларни зарарланишдан ҳимоя қилади, иммунитетни мустаҳкамлайди ва тананинг барча тизимлари фаолиятини қўллаб-қувватлайди.

    Қон босимини меъёрда сақлашга ёрдам беради

    Қовундаги калий ва C витамини юрак-қон томир тизимига фойдали таъсир кўрсатади. Калий организмдаги натрий миқдорини тартибга солиб, қон босимини меъёрда ушлашга ёрдам беради, гипертония хавфини камайтиради. Албатта, қовун дорининг ўрнини боса олмайди, лекин давони тўлдирувчи фойдали восита бўла олади.

    Сув ва электролитлар манбаи

    Foto: Alamy
    Фото: Alamy

    Қовун 90 фоиз сувдан иборат бўлиб, таркибида калий, магний, кальций ва натрий каби электролитлар мавжуд. Бу уни иссиқда ёки жисмоний машқлардан сўнг сув балансини тиклаш учун идеал маҳсулотга айлантиради. Бир бўлак қовун организмни сувсизланишдан сақлаб, қувват беради.

    Суяклар саломатлигини қўллаб-қувватлайди

    Қовундаги фолий кислотаси, магний ва К витамини суяк тўқималарининг шаклланиши ва мустаҳкамланишида муҳим рол ўйнайди. Айниқса, К витамини суяклар тўқимасидаги остеокалцин оқсилини ишлаб чиқаришда зарурдир.

    Қондаги шакар миқдорини барқарорлаштиради

    Ширин таъмига қарамай, қовун (меъёрда истеъмол қилинганда) қондаги глюкоза даражасини мувозанатга келтиришга ёрдам беради. Қовундаги антиоксидантлар ва микроэлементлар эса моддалар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади. Тадқиқотларга кўра, қовунни мунтазам истеъмол қилиш 2-турдаги қандли диабет хавфини камайтиради.

    Тери эластиклигини сақлаш ва қуёшдан ҳимоя

    Foto: Alamy
    Фото: Alamy

    Қовундаги C витамини тери чўзилувчанлиги ва ёшлиги учун зарур бўлган коллаген ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Шунингдек, унинг антиоксидант хусусияти терини қуёш нурларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади ва эрта қаришни секинлаштиради.

    Иммунитетни мустаҳкамлайди

    Бир нечта бўлак қовун организмнинг C витаминига бўлган кунлик эҳтиёжининг ярмидан кўпини қоплайди. Бу витамин оқ қон таначалари ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради ва юқумли ва вирусли касалликдан тезроқ тузалишга ёрдам беради.

    Ҳазм қилиш тизимини яхшилайди

    Қовун ўсимлик толаларига бой бўлиб, ичакларни табиий равишда тозалайди ва соғлом ичак микрофлорасини қўллаб-қувватлайди. Овқат ҳазми муаммоси борлар учун қовун ёрдамчи бўла олади. У ичак перисталтикасини фаоллаштириб, қабзиятнинг олдини олади.

    Кўз саломатлигини ҳимоя қилади

    Қовундаги лютеин ва зеаксантин каби каротиноидлар кўзларни оксидловчи стрессдан ҳимоя қилади ва ёши катта инсонларда кўришнинг ёмонлашишига олиб келувчи макулодистрофиянинг ривожланишини секинлаштиради. Рационга қовунни қўшиш — бу нафақат ҳозир, балки келажакдаги кўз саломатлигига қаратилган ғамхўрликдир.

    Муҳим эслатма

    Foto: Alamy
    Фото: Alamy

    Ҳар қанча фойдали бўлмасин, қовунни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш лозим. Шифокорлар уни оч қоринга, уйқудан олдин, сут маҳсулотлари, асал ёки алкоголь билан бирга истеъмол қилишни тавсия этмайди. Энг яхши кунлик истеъмол ҳажми — 200–300 граммдир. Диабет, гастрит, панкреатит ёки ошқозон-ичак яраси бўлганлар шифокорга мурожаат қилган ҳолда истеъмол қилганлари маъқул. Шунингдек, қовун 3 ёшгача бўлган болалар учун тавсия этилмайди.

    18 июл, 10:58   Изоҳ (0)   746
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саломатлик#қовун

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кўз саломатлигини яхшилаш учун мунтазам равишда қабул қилиш керак бўлган 3 хил витамин

    10.04.2023, 16:35

    Инсулин кўтармайди, озишга ёрдам беради, ширинликнинг ўрнини босади: таркибида кам углевод бўлган мевалар

    07.06.2023, 09:28

    Кўпроқ картошка ва банан енг: озиқ-овқатдаги калийнинг организмга қандай фойдаси бор?

    22.06.2023, 17:37

    Ёзда вазн йўқотишнинг олтин қоидалари: иссиқда озишга ёрдам берадиган осон лайфхаклар

    08.07.2023, 13:40

    Қовун, тарвуз, гўшт ёки сут: ёзда заҳарланиш осон бўлган озиқ-овқатлар қайси?

    10.07.2023, 17:12

    Таомномангиздан чиқариб ташланг: озмоқчи бўлганларга тавсия этилмайдиган мевалар

    17.07.2023, 14:41

    Нима учун жазирама иссиқда тез оч қоламиз?  

    28.07.2023, 18:35

    Етилиб пишган қовунни тўғри танлаш бўйича тавсиялар

    31.07.2023, 15:30

    Банан, йогурт ва жиғилдон қайнашидан халос этадиган бошқа табиий маҳсулотлар 

    29.09.2023, 14:50

    C витаминига бой табиий маҳсулотлар

    13.10.2023, 12:32

    Селдерей, сабзи ва қанд миқдорини оширувчи кутилмаган бошқа маҳсулотлар 

    16.07.2024, 10:35

    Йўл бўйида сотилаётган тарвуз ва қовунларни харид қилманг — Санэпидқўмита

    18.07.2024, 11:19

    Организмда темир моддаси етишмовчилигининг белгилари: уларни эътиборсиз қолдирманг

    15 март, 15:50

    Нима учун ҳомиладор аёлларга фолий кислотасини ичиш тавсия этилади?

    20 май, 14:45

    Иссиқда ҳолсизликни ҳис қилмаслик учун қандай овқатланиш керак?

    27 июн, 17:30

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    13 июл, 08:39

    Оздирувчи таблеткалар: навбатдаги ёлғонми ёки ҳақиқат?

    14 июл, 19:00

    Япония меҳмонхоналари мижозларнинг юмшоқ ўйинчоғи учун алоҳида мини-ётоқлар ўрнатишни бошлади

    14 июл, 16:55

    Ёзда ортиқча вазн тўпламаслик учун қандай таом ва ичимликлар истеъмол қилиш керак? Мутахассис тавсиялари

    14 июл, 16:10

    Ёзги суперфуд: помидорнинг иммунитетдан юраккача бўлган саломатликка таъсири

    14 июл, 20:25

    Овқатланиш билан боғлиқ қайси одатлар ошқозонни бузади?

    14 июл, 19:35

    Иссиқда қайси егуликларни етказиб бериш хизмати орқали буюртма бериб бўлмайди?

    14 июл, 20:59

    Онколог огоҳлантиради: қайноқ ичимликлар қандай қилиб саратонни келтириб чиқариши мумкин?

    15 июл, 12:50

    Иссиқ ҳавода чанқоқни тез қондирадиган табиий ичимликлар

    15 июл, 11:51

    Ишга боғлиқ эмас: душанба куни инсонларда стресснинг кучайиши илмий тасдиқланди

    15 июл, 09:59

    Ўзбекистон дунё руҳий саломатлиги рейтингида паст ўринни эгаллади

    15 июл, 12:31

    Барча билиши шарт: Иссиқлик уришининг дастлабки белгиларини қандай аниқлаш ва ёрдам кўрсатиш мумкин?

    15 июл, 21:10

    Германиялик йигит оёқ узунлигини 24 см га узайтириш учун иккита жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди

    15 июл, 20:25

    Эрта қариш: организмда кексайиш жараёни тезлашганидан дарак берувчи белгилар

    17 июл, 20:25

    Электрон сигареталар умрни қисқартиради(ми): замонавий тиббиёт қандай фикрда?

    17 июл, 21:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳаррисон Форд ўз фаолиятида биринчи марта “Эмми” мукофотига номзод бўлди

    Лайфстайл | 18 июл, 14:55

    “Туркия Суриянинг бўлинишига йўл қўймаган ва қўймайди ҳам” — Эрдоғон

    Дунё | 18 июл, 14:50

    “Сити” империяси кенгаймоқда: Файзуллаевнинг “ЦСКА”дан “Башакшеҳир”га ўтиши ортида нималар бор?

    Спорт | 18 июл, 14:44

    Мораторий сабаб ярим миллион дарахт асраб қолинган — Экопартия Мурод Назаровнинг мораторийни бекор қилиш таклифига қаршилик билдирди

    Ўзбекистон | 18 июл, 14:31

    Олимлар органларнинг биологик ёшини ўлчайдиган қон таҳлилини ишлаб чиқди

    Илм-фан | 18 июл, 14:25

    Ўзбекистонда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тартиби белгиланди 

    Ўзбекистон | 18 июл, 14:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.