• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Лайфстайл

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    АҚШнинг ҳар бир президенти Оқ уйга келгач, шахсий диди ёки сиёсий қарашларига қараб интерерга ўзгариш киритади. Президент Дональд Трамп эса максимализм ва олтин безакларга бўлган иштиёқини намойиш қилди. Business Insider нашри Оқ уй дизайнидаги аввалги ва ҳозирги ўзгаришларни таққослади.

    Illyustrativ foto: ChatGPT
    Иллюстратив фото: ChatGPT

    Оқ уйни таъмирлаш ишлари ҳалигача давом этмоқда. Сентябрь ойида 8 000 квадрат метр майдонга эга, 200 миллион долларлик зал қурилиши бошланади. У биринчи хоним офислари жойлашган Шарқий қанотда барпо этилади. Трамп бу зални “ҳар бир АҚШ президенти орзу қилган жой” деб атаган.

    Овал кабинетдаги ўзгаришлар

    Гилам: Байденнинг Овал кабинетдаги тўқ кўк гилами дастлаб Билл Клинтон учун мўлжалланган. Трамп эса уни Роналд Рейган давридаги оч рангли гилам билан алмаштирди. Гилам нақшида президент муҳри, қуёш нурлари ва тинчлик рамзи бўлган зайтун шохчалари тасвирланган.

    Foto:
    Фото: Оқ уй сурати
    Foto:
    Фото: Оқ уй сурати

    Байроқлар: Байден даврида фақат иккита байроқ бўлса, Трамп армиянинг турли қўшинларига тегишли байроқларни ҳам қўшди. Улар орасида денгиз пиёдалари корпуси ва денгиз флотига тегишлилари ҳам бор.

    Foto:
    Фото: Getty Images
    Foto:
    Фото: AFP

    Байден президентлиги даврида Овал кабинетнинг шифтида ҳеч қандай қўшимча безаклар бўлмаган. Трамп шифтдаги бўртиб чиққан тасвирларга олтин безак қўшди. Бундай безаклар Байден президентлигидан бери сақланиб қолган олтин рангли пардаларга мос келади.

    Foto:
    Фото: Оқ уй сурати
    Foto:
    Фото: Anadolu

    Деворларда портретлар жойлашуви ўзгарган: Байденнинг Овал кабинетида президент Франклин Рузвельтнинг портрети бор эди. У фикрлар турфа хиллигини рамзий маънода ифодалаш учун Томас Жефферсон, Александр Гамилтоннинг портретларини, шунингдек, Жорж Вашингтон ва Авраам Линкольннинг портретларини бирга илиб қўйган.

    Foto:
    Фото: Getty Images
    Foto:
    Фото: The Washington Post

    Трамп деворда очиқ қолган бўшлиққа қўшимча портретлар ва кўплаб тилла безаклар қўшди. Сиёсатчи Овал офиснинг деворий галереясини яратиш учун безак ромли портретларни танлади. У Рузвельт сурати ўрнини Жорж Вашингтон портрети билан алмаштирди. Каминдаги токчага эса Оқ уй коллекциясидан олинган тарихий олтин ваза ва бошқа буюмларни жойлаштирди.

    Трамп ўз номи туширилган қадаҳ тагига қўйиладиган идишга ҳам олтин деталларини қўшган. АҚШнинг амалдаги раҳбари олтин безакларга бўлган қизиқиши билан ажралиб туради. Унинг Нью Йоркдаги Trump Тоwер пентхаусида кўплаб зарҳал шифтлар, мебеллар ва санъат асарлари мавжуд. Президентнинг Палм-Бич шаҳридаги Мар-а-Лаго клубида ҳам полдан шифтгача олтин билан қопланган рақс зали мавжуд.

    Foto:
    Фото: AFP

    Трамп иккинчи президентлик давридан олдин Овал кабинетдаги президент муҳри оддий эди. 1934 йилда Рузвельт қўшган гипс релефга у тилла суви бериб, муҳр ва юлдузларни олтин рангга бўятди.

    Foto:
    Фото: AFP
    Foto: AFP
    Фото: AFP

    Портретлар ва рамзий танловлар

    Байден кириш залида президент Барак Обаманинг расмий портрети туришини танлади. Роберт Маккурди томонидан чизилган гиперреалистик портрет 2023 йилда ўрнатилган. Трамп эса уни ўз портрети билан алмаштирган. Марк Липп чизган расмда Трамп суиқасдга учраган митингда қўлини мушт қилиб кўтараётган ҳолатда тасвирланган.

    Foto:
    Фото: AFP
    Foto:
    Фото: Getty Images

    Нафақат бино ичи, балки ҳовли ҳам ўзгаришга учради

    1913 йилда биринчи хоним Эллен Уилсон Оқ уйнинг ташқи ҳовлисини расмий гулзорга айлантириш лойиҳасини ишлаб чиқди. Кейинчалик у матбуот анжуманлари ва тадбирлар ўтказиладиган жойга айланди. 2020 йилда биринчи хоним Мелания эса майсазор атрофига оҳактошдан ишланган чегара қўшди.

    Foto:
    Фото: AFP

    Трамп “Атиргул” боғидаги майсалар устидан тош ётқизишга ва уни очиқ террасага айлантиришга қарор қилди. У ўтлар йирик тадбирлар учун яроқсиз, чунки улар нам бўлиши ва баланд пошнали пойабзал кийганлар учун муаммо туғдиришини айтди. Ишчилар июнь ойида ўтларни бетон ва тош плиталар билан алмаштиришни бошлади.

    Foto:
    Фото: Getty Images

    Байден ва ундан олдинги президентлар катта тадбирларни кўпинча Шарқ хонасида ўтказган (сиғими 200 киши). Баъзан, масалан, 2023 йилда Австралия бош вазири Энтони Альбанезни қабул қилганда, Байден тадбирни ҳовлида ўтказган.

    Трамп 31 июль куни Шарқий қанотда 650 кишилик бал залини қуриш режасини эълон қилди. Унинг айтишича, лойиҳа харажатлари шахсан ўзи ва бошқа “ватанпарвар донорлар” томонидан қопланади.

    Foto:
    Фото: Getty Images

    8 август, 16:00   Изоҳ (0)   748
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40

    Муҳаммад алайҳиссалом дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублар нусхаси Тошкентдаги экспозициядан жой олади

    Ўзбекистон | 8 август, 18:25

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.