• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Қовун, тарвуз, гўшт ёки сут: ёзда заҳарланиш осон бўлган озиқ-овқатлар қайси?

    Севимли резаворлар ва мевалар, тўғридан тўғри томорқадан териб олинган сабзавотлар ва ҳатто янги сут ва дудлаш учун гўшт: кутилган пикник муаммога ва ундан ҳам ёмонроқ фожиага айланмаслиги учун хавфсизлик чоралари ва гигиена қоидаларига риоя қилиш керак.

    Фото: “Новий очаг”

    Ёзги овқатдан заҳарланиш ҳақида гапирганда биринчи навбатда қўзиқорин билан заҳарланиш хаёлга келади. Аммо ҳатто биз хавфсиз ва фойдали ҳисоблаган овқатлар ҳам жиддий соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин. Қайси ёзги маҳсулотлардан эҳтиёт бўлишингиз кераклигини билиб олинг.

    Томорқадан териб олинган резаворлар ва сабзавотлар

    Ёзнинг завқли ишларидан бири — эрталаб боққа югуриб чиқиб, барра бодринг, помидор ёки пишган қулупнайни танлаб, дарҳол ейиш. Эҳтиёт бўлинг! Ёзги овқатдан заҳарланишнинг деярли ярми янги сабзавот, мева ва резаворлардан келиб чиқади. Ейишдан олдин уларни яхшилаб ювиб ташланг! Эсингизда бўлсин: очиқ ҳавода ўсадиган сабзавот ва мевалар кўплаб бактериялар манбаидир.

    Фото: Google Images 

    Кўкатлар

    Исмалоқ ёки салат барги, яшил сабзавотлар ёзда қуёшда қолган гўштдан кўра хавфлироқдир: озиқ-овқат заҳарланишининг энг кенг тарқалган сабабларидан бири бўлган одам норовируси бу сабзавотларнинг кенг, салқин баргларини афзал кўради. Бундан ҳам ёмони, у салат ёки исмалоқда бир неча кун туриши мумкин. Уларни иссиқлик билан ишлов бермасдан туриб ишлатганда заҳарланиш хавфи ортади. Салат баргларини жуда эҳтиёткорлик билан ювинг ёки яхшиси, устидан қайноқ сув қуйинг.

    Микрокўкатлар

    Салатлар ва овқатларга ажойиб қўшимча, тўғрими? Шунингдек, у листерия ва E.cоli’нинг потенсиал манбаи ҳисобланади. Тавсия: баргли кўкатларники билан бир хил: яхшилаб ювиб ташланг ва қайноқ сув қуйинг.

    Фото: Google Имаге

    Қовун ва тарвуз

    Ҳеч қаерда ва ҳеч қачон ўзгартирмаслик керак бўлган қоида: тарвузларни ва айниқса, қовунларни кесишдан олдин яхшилаб ювиб ташланг. Қовунлар том маънода ўсишининг бутун даври давомида ерда ётади ва пўстлоғида хавфли бактерияларнинг ҳақиқий тўпламини жамлайди, улардан энг хавфлиси салмонеллалар ва листериялардир. Кесилган қовунни музлаткичда сақлашни унутманг: қовунни столга қўйишингиз мумкин бўлган вақт бир ёки икки соатдан ошмаслиги керак.

    Янги шарбат

    Янги шарбатлар том маънода витаминларга бой, аммо улар пастеризация қилинмаган, яъни мева ёки сабзавотларнинг қобиғида яшаган барча бактериялар стаканингизга тушиши мумкин. Агар сиз шарбатларни ўзингиз тайёрласангиз, мева ва сабзавотларни яхшилаб ювинг (яхшиси, устига қайноқ сув қуйинг), агар тайёрини сотиб олсангиз, жараённи диққат билан кузатиб туринг.

    Устрица

    Вибриоз — ҳалокатли инфекциянинг қўзғатувчиси. Бу денгиз маҳсулотларида яширинган бўлиши мумкин. Эски қоида: номида “р” ҳарфи бўлмаган (бежиз бу танланмаган) бир неча ой ичида денгиз маҳсулотларини истеъмол қилманг. Айнан ёз ойларида, иссиқ ҳавода денгиз маҳсулотлари, айниқса, устрица билан заҳарланиш жуда осон. Аммо бу фойдали таомлардан воз кечишингиз керак дегани эмас: уларни фақат ишончли кафе ва ресторанларда буюртма қилинг ва ҳеч қандай ҳолатда уларни хом ҳолда истеъмол қилманг.

    Гўшт

    Ёз оқшомида гўштни дудлаш ёки панжарада пишириш ёқимли бўлгани билан хавфлидир. Чунки E.cоli бактериялари бўлиши эҳтимоли юқори. Яхшиси шундаки, у иссиқлик билан ишлов бериш пайтида ўлади. Ёмони, овқат пишириш вақтида эҳтиёт чораларини кўрмасангиз, у қўлларингизга, кейин эса оғзингизга тушиши мумкин. Қийма, шунингдек, пичоқ ва тахтакачдан фойдалангандан кейин қўлингизни яхшилаб ювинг. Гўштни яхшилаб пиширинг.

    Янги сут

    Бу мазали ва жуда фойдали, аммо хавфли: пастеризация пайтида сутнинг таъми ўзгариши мумкин, аммо хавфли бактериялар, албатта, ўлади. Бироқ ҳатто пастеризация қилинган сутни ҳам стол устида унутмаслик керак: ёзда, иссиқда, фақат музлаткичда сақланг!

    Хом тухум

    Фото: Google Имаге

    Салмонеллёз — бу эскирган тухумдан юқтириб олиш осон бўлган инфекция. Энг катта хавф: салмонеллалар ҳатто, ёқимсиз ҳидга эга бўлмаган ёки ташқи кўринишидан инфекцияланмаган тухумлардан ҳеч қандай фарқ қилмайдиган тухумларда ҳам бўлиши мумкин. Тухумни хом ҳолатида истеъмол қилиш одат тусига кирмаслиги эҳтимолдан йироқ. Аммо хамирли таомларда, пишириқларда ишлатаётганда эҳтиёт бўлиш керак.

    Заҳарланишни қандай аниқлаш мумкин ва бу вақтда нима қилиш керак?

    Агар шунга қарамай, сиз хавфли бактериялардан заҳарланиш аломатларини пайқасангиз, дарҳол чоралар кўриш керак.

    Заҳарланиш белгилари

    Озиқ-овқат заҳарланишининг дастлабки белгиларини имкон қадар эрта аниқлаш ва зудлик билан чоралар кўриш муҳимдир.

    • Қорин бўшлиғида кучли буришиш;
    • Кўнгил айниши ва қайт қилиш;
    • Ҳароратнинг кўтарилиши (баъзан 39 даражагача);
    • Умумий заифлик.

    Нима қилиш керак?

    Заҳарланишнинг биринчи белгисида дарҳол шифокорни чақиринг. Аммо бунинг иложи бўлмаса (масалан, таътилни шаҳар ташқарисида ўтказаётган бўлсангиз) ёки бирор сабабга кўра яқин келажакда ёрдам кела олмаса, қуйидаги чораларни кўриш керак:

    • Беморнинг ошқозонини ювинг. Бунинг учун тоза сувдан (камида бир литр) ёки калий перманганатнинг кучсиз эритмасидан фойдаланишингиз мумкин, сўнгра дарҳол қусишни қўзғатишингиз керак. Бу токсинларнинг қонга кейинги сўрилишининг олдини олади.
    • Агар беморда диарея бўлмаса, организмнинг ўз-ўзини тозалашини тезлаштириш учун унга ич келтирувчи препарат бериш лозим.
    • Ошқозонни ювишдан кейин бемор фаоллаштирилган кўмир ичиши керак. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, заҳарланишда организм намликни сезиларли даражада йўқотади, шунинг учун кўпроқ газсиз минерал сув ичиш керак.
    • Беморга ётоқда дам олишни таъминланг: заҳарланиш организмга оғир юк бўлиб, унга тикланиш имкониятини бериш зарур.
    10.07.2023, 17:12   Изоҳ (0)   7655
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Овқатдан заҳарланиш: бундай пайтда нима ейиш мумкин-у, нима мумкин эмас?

    05.06.2023, 17:50

    Эҳтиёт бўлинг: заҳарланиш ёки аллергияга олиб келувчи 5 хил озиқ-овқат

    28.06.2023, 09:55

    Организм овқатдан бош тортса, нима қилиш керак: мутахассис маслаҳати

    30.06.2023, 10:33

    Беш ёки 10 минг қадам: соғлом бўлиш ва озиш учун кунига қанча пиёда юриш керак?

    10.07.2023, 13:40

    Юракни асранг: инфаркт хавфини бир неча баробар оширадиган 6 та касаллик

    10.07.2023, 10:40

    Югуролмайсиз, сакролмайсиз: варикоз касаллигида нималарга рухсат бор-у, қайси ҳаракатларни бажариш мумкин эмас?

    09.07.2023, 10:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда “яшил” электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ойлик рекорд янгиланди

    Ўзбекистон | 5 август, 12:56

    Россия армияси Харьковдаги вокзалга ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 5 август, 12:39

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбари маслаҳат учрашувига тайёргарликка доир махсус тадбирда қатнашди

    Ўзбекистон | 5 август, 12:31

    “Аэропортда ёлғиз”: Испанияда ота-она 10 ёшли ўғлини аэропортда қолдириб кетди

    Дунё | 5 август, 12:27

    Голливуд юлдузи Марк Руффало яна Халк ролига қайтади

    Кино | 5 август, 12:22

    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

    Реклама | 5 август, 10:30

    Ҳабиб Нурмагомедов сўнгги 100 йилликнинг энг буюк спортчиси ким эканини айтди

    Спорт | 5 август, 12:16

    Самарқандда 12 млн долларга янги автовокзал ишга туширилди

    Ўзбекистон | 5 август, 12:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.