Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 34,15 сўмга пастлаб, 12 557,56 сўм бўлди;
- евро 12,57 сўмга тушиб, 14 809,13 сўм бўлди;
- рубль 0,74 сўмга пастлаб, 159,44 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси 84,40 сўмга пастлаб, яна 12 600 сўмдан тушганди. Бундан аввал доллар 20 июнда 12 600 сўмдан тушганди.
17 июндан бошлаб доллар курси кетма-кет бир неча кун пастлаб борганди. 24 июнда ушбу валюта расмий курси 12 410,99 сўмни ташкил этди. Айрим иқтисодчилар долларнинг бундай кескин пастлаганини валюта мустаҳкамланиши эмас, доллар глобал миқёсда қадрсизланиши эканини айтди. Жумладан, Юлий Юсупов бу ҳолатни сўм мустаҳкамланиши сифатида баҳолаш нотўғри эканини, чунки бунда сўм қадри ортмаётгани, балки долларнинг халқаро миқёсда заифлашуви кузатилаётганини билдирди.
Изоҳ (0)