Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 июнда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 75,53 сўмга кўтарилиб, 12 531,78 сўм бўлди;
- евро 76,41 сўмга ошиб, 14 538,12 сўм бўлди;
- рубль 1,46 сўмга кўтарилиб, 159,82 сўмни ташкил этди.
17 июндан бери кўтарилмаган доллар курси 25 июнда 45,26 сўмга ошиб, 12 456,25 сўм бўлганди.
Айрим иқтисодчилар доллар кетма-кет бир неча кун пастлаганини валюта мустаҳкамланиши эмас, доллар глобал миқёсда қадрсизланиши эканини айтди. Жумладан, Юлий Юсупов бу ҳолатни сўм мустаҳкамланиши сифатида баҳолаш нотўғри эканини, чунки бунда сўм қадри ортмаётгани, балки долларнинг халқаро миқёсда заифлашуви кузатилаётганини билдирди.
Изоҳ (0)