Президентнинг Қашқадарёга ташрифи, хонанда Шоира Отабекова автоҳалокатга учраши, шамол йўналишининг ўзгариши сабабли бир нечта самолётлар Тошкентга қўна олмагани, Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилиши — “Дарё” нашри 19 июнда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Нукусда юздан ортиқ ўқитувчидан пора олган мактаб директори ўринбосари ушланди
Бу қилмишга алоқадор яна икки кишига жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 14,5 млрд сўм мукофот тўланди
2025 йилнинг июнигача бундай ҳуқуқбузарликлар ҳақида 45 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.
Рақобат қўмитаси алдамчи консалтинг фирмаларидан огоҳлантирди
Хорижда ўқиш ва ишлаш ниятида бўлган фуқаролар ҳар қандай “ўртакаш” фирмалар алдовларига ишонмасликка чақирилди.
Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга келди
Президент ташрифни Қаршидаги электротехника корхонаси билан танишувдан бошлади.
Magnum супермаркетлар тармоғи Ўзбекистонни тарк этмоқда
Қатор супермаркетлар аллақачон ёпилган, қолганларида охирги товарлар сотиб тугатилмоқда.
Президент Қаршидан Шаҳрисабзга поездда борди (фото)
Сафар давомида қашқадарёлик фаоллар билан шаҳар ва қишлоқлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти ҳақида гаплашди.
“Қанча маблағ керак бўлса, топамиз”: президент Шаҳрисабздаги инновацион клиникани бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш ҳақида
У юқори технологияли кардиожарроҳлик амалиётларини ўтказиш имкониятига эга клиника бўлиб, россиялик тадбиркор билан ҳамкорликда ташкил этилган.
“Халқимизнинг харид қобилияти, бозор маданияти ошяпти” — президент
Шавкат Мирзиёев Яккабоғда барпо этилган “Янги Ўзбекистон” массиви ва “Экобозор”ни бориб кўрди.
Аттестациядаги қинғирликлар: 200 дан ортиқ номзодлар синовлардан четлаштирилган
Вазирлик Қорақалпоғистонда таълим соҳасида порахўрлик ортидан уч кишига жиноят иши қўзғатилганига муносабат билдирди.
Хонанда Шоира Отабекова автоҳалокатга учради (видео)
Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Шамол йўналишининг ўзгариши сабабли бир нечта самолётлар Тошкентга қўна олмади
Ҳозирда Тошкент аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чекловлар бекор қилинган.
Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
Зилзиланинг эпицентрда сезилиш кучи — 3 балл.
Тошкентда иккинчи хотинининг 11 яшар қизини зўрлаб келган блогерга ҳукм ўқилди
У қонуний хотини бўла туриб, бошқа бир эркак билан расмий никоҳи бекор қилинмаган аёлни ўзига иккинчи хотин қилиб олган.
Фарғонада қайнука поччасини кетмон билан ўлдирди
Ҳодиса сабаби ва унга нисбатан суд ҳукми маълум қилинди.
“Хизматлар таклиф қилиш, бу ернинг табиати ва шароитини чет элларда кенг тарғиб этиш керак” — Шавкат Мирзиёев
Президент Шаҳрисабздаги “Мираки” халқаро туризм марказига ташриф буюрди.
Бухородаги боғчада уч ёшли бола ток уришидан вафот этди
Жиноят иши суд муҳокамасига юборилди.
Шавкат Мирзиёев “Ҳисорак”да 1,5 млн долларга қурилган кичик ГЭСни кўздан кечирди
Бу ерда ишлаб чиқариладиган электр энергия 7 минг 300 та хонадонга етади.
Марказий банк май ойида 13 та банкка жарима санкцияси қўллади
Қонунчилик талабларига риоя қилинмаган тақдирда 17 та тижорат банки чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
“Чўл-адирларни ўзлаштиришимизга шубҳа қилганлар шу боғни келиб кўрсин” – президент Шаҳрисабздаги агротуризм мажмуасини бориб кўрди
Давлат раҳбари суғоришни ташкил этиб, боғларни аҳолига бўлиб бериш, одамларга даромад манбаи яратиш бўйича топшириқлар берди.
Изоҳ (0)