Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммадали Искандарий Яқин Шарқдаги вазият бўйича баёнот бериб, Исроилни террорчи давлат деб атади. Элчининг журналистларга ўқиб эшиттирилган баёнотида Эрон музокарага музокара, урушга уруш билан жавоб бериши келтирилган.

Кеча, 24 июнь куни Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасида маҳаллий ОАВ вакиллари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Дарё" мухбири хабар берди.
Мулоқотда Муҳаммадали Искандарий шахсан қатнаша олмади, лекин унинг баёти ўқиб эшиттирилди.
Баёнотда айтишича, Исроил “Нилдан Фродгача” концепциясини амалга оширмоқда. Ва бу ислом дунёси байроғини пастга туширишга қаратилган хатти-ҳаракатдир.
“АҚШ ва Исроилнинг экстремистик мафкурага таянган элитаси жаҳонга ҳукмронлик қилиш, ъНилдан Фуротгачаъ номли эскирган ва хавфли назариясини ҳаётга татбиқ этиш ҳамда ислом дунёси байроғини пастга тушириш бўйча хатти-ҳаракатларга киришдилар. Халқаро институтлар, замонавий қурол-яроғлар, тактика ва стратегиялардан фойдаланган ҳолда ўрмон қонунини жорий этиш бўйича хатар қўнғироқлари янгради ва ваҳшийликнинг янгича кўриниши қарор топмоқда”, дейилади.
- Маълумот учун, “Нилдан Фуротгача” деб номланган концепция аслида “Греатер Исраэл” (Буюк Исроил) назарияси бўлиб, у Иоардан дарёсидан бошлаб Голан, Қуддус, Ғарбий Соҳил ва Ғаза каби мавжуд ҳудудларни ўз ичига олади.
Элчи АҚШ ва Исроилнинг жиноятлари олдида сукут сақлаш агрессияга шериклик ёки уни оқлаш ҳисобланишини қўшимча қилган.
“Бундай жиноятлар қаршисида сукут сақлаш тажовузкорга шериклик ёки уни рағбатлантириш ҳисобланади, уни ҳар қандай даражада қоралаш қотиллик ва инсониятга қарши жиноятлар поездини тўхтатишда самарали бўлади. Ҳар қандай мумкин бўлган усулда ҳақиқат ва адолатпарварлик томонида туриш диққатни жалб этади ҳамда қонуний ҳисобланади, золим қаршисида сукут сақламаслик эса пок виждонларнинг розилигига сабаб бўлади”.
Баёнотда келтирилишича, Эрон урушга уруш билан, музокарага музокара билан жавоб қўшимча қилди.
Эроннинг маданиятли халқи музорага музокара, урушга эса уруш билан жавоб беради. Маданиятли эронликлар асрлар давомида ана шундай инқирозларга дуч келганлар ва уларни енгиб ўтганлар. Эроннинг матонатли ва қудратли халқи доимо ёруғлик йўлидан боражак. Эронликларнинг “Аллоҳу Акбар” қуроли билим ва цивилизация билан биргаликда уларга мададкор бўлади.
Фиръавн шунчалик қудратга эга бўлишига қарамасдан, ёруғлик ва адолатпарварликка қарши курашда охир-оқибат даҳшатга тушиб, мағлуб бўлгани каби Трампнинг “Титаниги” ҳам шунчалик қудрати ва маҳобатига қарамасдан тўхтатилади. Иншаалоҳ, дейилган баёнотда.
Шу билан бирга, элчихона вакили Ҳусайн Парвариш Эрон нима учун Исроилнинг ҳужумларини қайтаришда Россиядан ёрдам олмаганига жавоб бериб ўтди. Унинг айтишича, расмий Теҳрон ташқи хавфларни қайтариш бўйича принспиал ёндашувга эга. Ва шундан келиб чиқиб Эрон ташқаридан бўладиган тажовузларни бартараф этишда доим ўз кучига таянади.
“Биз ташқи хавфларни бартараф этишда ўз кучимизга таянамиз. Россия Эроннинг стратегик шериги ҳисобланади. Россия охирги бир неча кун ичида содир бўлган воқеалар бўйича ўзининг қатъий позициясини билдириб, АҚШ ва Исроилнинг ҳаракатларини қоралади.
Эрон 5+ давлатлари (БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси – АҚШ, Буюк Британия, Франция, Россия, Хитой ва Германия назарда тутилмоқда – таҳр.) билан ядро дастури бўйича олиб броган музокаралари вақтида Россия Эроннинг яқин ҳамкори эди. Ҳар бир роунд олдидан расмий Теҳрон Москва билан бу масалада маслаҳатлашарди”, дейди у.

Шунингдек, масъул вакил АҚШнинг зарбасидан сўнг Натанз, Исфаҳон ва Фордодаги ядро объектларнинг ҳолати қандай эканлигига ҳам тўхталиб ўтди.
“Эрон Ислом республикаси атом ташкилоти ва Халқаро атом энергетика ташкилоти (МАГАТЕ) ҳам тасдиқлади-ки, ҳозирча зарба берилган ядро объектларидан радиация чиқмаяпти. Эрон раҳбарияти Американинг ҳужумидан олдин бу масалани ўйлаган ва етарли чора тадбирларни кўрган эди.
Биз ўзимизнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларимидан келиб чиқиб, ядро йўналишда фаолиятимизни давом эттирамиз. Эроннинг ядро дастури тўлиқ МАГАТЕнинг назорати остида амалга оширилмоқда”, деди у.
Изоҳ (1)
Hurmatli Sardor Ali Nurmatov. Maqolangizda Eron koʻchalari deya tasvirlangan obyekt aslida ham Eronni. Negadur yozuvlar ibroniycha tuyulyapti menga. Iltimos surʼatni izohlab bering.