• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Доллар кескин қадрсизланмоқда: бунга сабаб нима?

    Жорий йил 5 июнь куни 1 АҚШ доллари 12 831 сўмни ташкил этган бўлса, 23 июндаги расмий курс 12 496 сўмга тушди. Мазкур даврда сўм 2,6 фоиз атрофида мустаҳкамланди. Лекин айрим иқтисодчилар “бу валюта мустаҳкамланиши эмас, доллар глобал миқёсда қадрсизланяпти”, демоқда. 

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Ўзбекистонда доллар курси 2024 йил мартидан бери илк бор 12 500 сўмдан пасайди. Жорий йил июнида АҚШ валютаси сўмга нисбатан сезиларли қадрсизланиш трендига ўтди. Иқтисодчилар таҳлилига кўра, бунга қатор омиллар таъсир кўрсатмоқда.

    Infografika: “Daryo”
    Инфографика: “Дарё”

    Доллар курсига таъсир қилаётган омиллар

    Валюта курсига таъсир қилувчи энг муҳим омиллардан бири мамлакат ташқи савдосидир. Жорий йил январь—апрель ойларида Ўзбекистон экспорти ҳажми 11,9 миллиард долларга етиб, 2024 йил мос давридагидан 35,1 фоизга кўпайди.

    Экспорт тушумларининг 5,55 миллиард доллари (46,1 фоизи) олтин сотувидан келган. Бу даврда қимматбаҳо металл савдоси ўтган йилнинг дастлабки тўрт ойидаги сотувдан 62,3 фоиз кўпроқ бўлган. Экспорт ортишида олтиннинг жаҳон бозоридаги нархи жуда юқори даражада шакллангани муҳим рол ўйнамоқда (23 июнь ҳолатига 1 унсия олтин 3 376 доллар).

    Хориждан Ўзбекистонга меҳнат муҳожирлари жўнатган пул ўтказмалари миқдори кескин ўсяпти. Хусусан, 2025 йил I чоракда мамлакатга пул ўтказмалари 32 фоизга кўпайиб, 3,3 миллиард долларни ташкил этган.

    Шу билан бирга, ички бозорда хорижий валюта таклифи ортишига мамлакатга хорижий инвестициялар кўпайгани ҳам ўз ҳиссасини қўшяпти. Хусусан, январь—март ойларида тўғридан-тўғри, бошқа ва кафолатланмаган хорижий кредитлар ҳажми 6,1 миллиард долларни ташкил этган ва бу ўтган йил мос даврига нисбатан 10 фоизга юқори.

    Айни пайтда глобал иқтисодиётда ноаниқликлар кўлами кенгайган. Халқаро савдода АҚШ бож тарифлари ҳамда геосиёсий зиддиятлар сабаб доллар қадри пасаймоқда. Жумладан, 2025 йил бошидан бери АҚШ доллари индекси асосий валюталарга нисбатан қарийб 9,1 фоизга қадрсизланган. Натижада йил бошидан долларга нисбатан евро 11,9 фоизга, Швейцария франки 11,4 фоизга, Россия рубли 30 фоизга, Корея вони 5,7 фоизга, Хитой юани 2 фоизга, Қозоғистон тенгеси 1,2 фоизга мустаҳкамланди.

    Infografika: “Daryo”
    Инфографика: “Дарё”

    Иқтисодчи Юлий Юсупов фикрича, ҳозирги ҳолатни сўм мустаҳкамланиши сифатида баҳолаш нотўғри. Чунки бунда сўм қадри ортмаяпти, балки долларнинг халқаро миқёсда заифлашуви кузатилмоқда.

    “Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори АҚШ эмас, балки Хитой, Россия ва Европа экан, сўм реал қийматда инфляция даражасида қадрсизланмоқда. Яъни сўм реал ҳисобда мустаҳкамлангани ҳам, кескин тушаётгани ҳам йўқ”, деб ёзади мутахассис.

     

    Infografika: “Daryo”
    Инфографика: “Дарё”

    Доллар курси пасайишининг аҳоли чўнтагига таъсири

    Доллар курси ошиши инфляцияни ўстириб, нарх-наво қимматлашишига олиб келадиган омиллардан саналади. Аммо юқорида қайд этилганидек, АҚШ валютаси президент Дональд Трамп сиёсати туфайли нафақат сўмга, балки бошқа валюталарга нисбатан ҳам қадрсизланмоқда.

    Доллар қадрсизланишда давом этиши Ўзбекистонда инфляция пасайиши, демакки, истеъмол товарлари нархлари арзонлашишига олиб келувчи омил бўлиши мумкин. Сўм мустаҳкамланиши аҳоли харид қобилиятини оширади, қолаверса импорт товарлар нархи арзонлашишига олиб келади.

    Мамлакатда инфляцион кутилмалар шаклланишида доллар курси истиқболи муҳимлиги ҳисобига алмашув курси барқарорлашиши аҳоли ва бизнес инфляцион кутилмаларига ижобий таъсир қилади. Бу ўз навбатида, аҳолида долларга боғланганлик даражаси камайишига ва натижада иқтисодиётда долларлашув даражаси пасайишига хизмат қилади. Натижада аҳоли пулларини сўмда сақлашга қўрқмайди. Чунки курс барқарорлигига ишонч бўлади.

    Доллар курси кутилмалари борми?

    Ўзбекистонда 2017 йил сентябрдан бошлаб эркин сузувчи алмашув курси режимига ўтилган. Бу тизимда курс валюта биржасида шаклланади. Ҳар куни биржа иштирокчиларининг талаби ва таклифи асосида юзага келган расмий курс Марказий банк томонидан эълон қилинади. Эртаси куни тижорат банклари ўз курсларини шунга қараб белгилашади.

    Марказий банк масъулларининг айтишларича, номинал алмашув курсини олдиндан прогноз қилиб бўлмайди. Чунки бу жуда ҳам таъсирчан кўрсаткичдир.

    Алмашув курси асосан ички бозордаги хорижий валюта таклифи ва унга бўлган талаб ҳажмига боғлиқ. Жумладан, олтиннинг халқаро биржа нархлари ва ундан бошқа экспорт маҳсулотлари нархлари, ва умуман экспорт тушумлари ҳамда импорт тўловлари ҳажми, асосий ҳамкор давлатлар миллий валюталари курси, хорижий инвестициялар ҳажми, шунингдек, бошқа омилларга боғлиқ.

    Шундай бўлишига қарамай, курс масаласида баъзи кутилмалар мавжуд. Масалан, Ўзбекистоннинг 2025-2027 йилларга мўлжалланган Бюджетномасида айрим “сигнал”лар эътиборни тортади. Қайд этилишича, 2025 йилги давлат бюджети параметрларида доллар курси йиллик ўртача 13 250 сўмдан ҳисобланган. Яъни курс бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб, мазкур қийматидан юқори даражада шаклланиш эҳтимоли юқори. Шу билан бирга, 2026 йилда 1 доллар 13 725 сўм, 2027 йилда 14 150 сўмдан ҳисобга киритилган.

    С&П халқаро рейтинг агентлигининг 2024 йил ноябрдаги прогнозлари эса нисбатан юқори. Ташкилот кутилмаларига қараганда, 2025 йил якунида 1 АҚШ доллари қиймати 13 650 сўмга етади. 2026 йил охирига бориб эса 14 300 сўмгача, 2027 йил сўнгида 15 000 сўмгача ошиши мумкин.

    Доллар курси ошиши сўмнинг қадрсизланишини англатади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, миллий валюта алмашув курсининг 100 сўмга қадрсизланиши йиллик давлат бюджети харажатларининг 240 миллиард сўмга ошишига олиб келади. Ўтган 2024 йилда сўм долларга нисбатан 4,7 фоизга қадрсизланди. Жорий йилда ҳам миллий валюта қадрсизланиши 5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда (йил бошидан бери 3,3 фоиз қадрсизланган).

    23 июн, 18:37   Изоҳ (0)   6319
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #доллар курси#Марказий банк

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда доллар курси беш йил ичида қанчага ошди?

    15.11.2023, 21:10

    Ўзбекистонда катта сармоялар киритилишига қарамай, газ қазиб олиш ҳажми қисқариб, импорт улуши ўсмоқда

    26.03.2024, 17:19

    Ўзбекистонликлар iPhone 16 Prо сотиб олиш учун неча кун ишлаши керак?

    13.09.2024, 19:15

    Ўзбекистон давлат қарзи келаси йилда 45 млрд доллардан ошиши кутилмоқда

    18.11.2024, 15:56

    “Курс эркинлашса, 1 доллар 20 минг сўмгача ошади”. Ўзбекистонда валюта курси сунъий ушлаб турилибдими?

    29.11.2024, 19:52

    Ўзбекистон банклари аҳолидан қанча доллар сотиб олгани маълум қилинди

    29.11.2024, 21:15

    Қадрсиз сўм. Нега ўзбекистонликлар миллий валютамизга ишонмайди?

    20 январ, 19:35

    Кутилма ва таҳлиллар: келгуси уч йилда доллар курси қанчага ошади?

    15 март, 11:00

    Ўзбекистонда доллар курси 12 500 сўмдан тушди

    20 июн, 16:15
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Медведевнинг Эронга ядро қуроли топшириш ҳақидаги таҳдидига жавоб берди

    Дунё | 23 июн, 22:40

    “Мен ‘кўча’га пул бермаганман” — хонанда Хуршид Расулов

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:25

    Бекзот Мавлонов Президент ёрдамчиси лавозимига тайинланди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:15

    Суперлига. “Бунёдкор” меҳмонда “Динамо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 23 июн, 22:11

    АҚШда 22 ёшли коллеж битирувчиси аксилтеррор дастурига раҳбарлик қилмоқда — The Independent

    Дунё | 23 июн, 22:10

    Комил Алламжонов Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи сифатида тайинлангани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:01

    Жазоирдаги футбол стадиони тўсиғи синиб, мухлислардан 3 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 23 июн, 21:55

    Жиззахда 50 нафар педагогни аттестациясидан ўтказиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 23 июн, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.