Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 июнда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 27,81 сўмга пастлаб, 12 646,56 сўм бўлди;
- евро 8,99 сўмга тушиб, 14 461,34 сўм бўлди;
- рубль 0,35 сўмга пастлаб, 160,88 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси 37,68 сўмга пастлаб, 12 674,37 сўм бўлганди.
Ушбу валюта курси кетма-кет беш кундан буён пастлашда давом этмоқда. Сўнгги марта долларнинг расмий курси 2024 йилнинг сентябрида 12 700 сўмдан тушганди.
Изоҳ (0)