• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон беш ойда 6,6 млрд долларлик олтин экспорт қилди

    Мамлакат янва—май ойларида аввалги йиллар мос даврига нисбатан рекорд қийматда олтин сотди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълумот берди.

    Инфографика: “Дарё” / Асадбек Бердиёров

    2025 йилнинг дастлабки беш ойида Ўзбекистон 6,6 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Мазкур қиймат республика умумий экспорт тушумларининг 43,8 фоизига тенг. Қимматбаҳо металл сотуви 2024 йил мос давридагидан 56,9 фоизга ўсган.

    Қўмита эълон қилган таҳлилларда мамлакат январда олтин сотмагани кўринади. Февраль ойида 1,7 млрд долларлик, мартда 1,9 млрд долларлик, апрелда 1,9 млрд долларлик, майда 1 млрд долларлик олтин экспорт қилинган.

    Олтин экспортининг ортиб бориши мазкур металл нархи юқори шаклланаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Жумладан, 24 июндаги савдоларда бир унсия қимматбаҳо металл баҳоси 3 341 долларни ташкил этди.

    Олтин саноати ҳақида

    Олтин сотуви Ўзбекистон экспортининг учдан бир қисмини ташкил этмоқда. Охирги йилларда мамлакат қимматбаҳо металл қазиб олиш ва захиралар бўйича жаҳондаги ўрнини мустаҳкамламоқда. Масалан, 2023 йилда Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи давлатлар орасида ўнинчи ўринни эгаллади. Ўша йили республикада 119,6 тонна қимматбаҳо металл қазиб олинган.

    Фото: REUTERS
    Фото: Reuters

    Ўтган 2024 йилда ҳам мамлакат 120 тонна олтин қазиб олди ва дунё бўйича ўнталикка кирди.

    Ўзбекистонда олтин ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи иккита йирик корхона бор. Улар — Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) ҳамда Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК).

    НКМК дунё олтин саноатида йирик компаниялар тўртталигига киради ва соҳада Марказий Осиёда етакчи. Комбинатнинг “Мурунтов” кони олтин захираси 101 миллион унсия (3 156 тонна) ресурс базасига эга. ОКМК олтин ресурслари эса 148 миллион унсияни (4 625 тонна) ташкил этади.

    Ўзбекистон яқин йилларда олтин қазиб олиш ҳажмини йилига 150 тоннагача оширишни режалаштирган.

    Марказий банк НКМК ва ОКМКдан олтин сотиб олиш ва уни сотиш бўйича эксклюзив ҳуқуққа эга. Регулятор харид қилган олтин пулини халқаро нархдан келиб чиқиб, сўмда тўлайди. Ички бозорда олтинни қанча нархга сотиб олса, шунча миқдорда сўм интервенсиясини амалга оширади. Яъни Марказий банк фақатгина олтин сотиб олиш орқалигина миллий валютани муомалага чиқаради.

    Жорий йил 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистон олтин захираси 11,4 млн унсияни (402,1 минг тонна) ташкил этиб, умумий қиймати 37 млрд 654 млн долларга баҳоланган.

    24 июн, 16:25   Изоҳ (0)   964
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #олтин#экспорт#Олтин саноати#НКМК#ОКМК

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БАА Ўзбекистон заргарлик саноатига инвестиция киритиши кутиляпти

    26.11.2022, 13:55

    Ўзбекистон Африка давлатлари билан савдо салоҳиятини ўрганмоқда

    28.07.2024, 20:24

    “Инвесторларни Ўзбекистонга келишдан чўчимасликка ундаган бўлардим” — Дэн Паттерсон 

    04.10.2024, 20:35

    Олмалиқда байрам шодиёнаси: Олмалиқ кон-металлургия комбинати 75 ёшда  

    02.11.2024, 20:15

    Энг катта бойликка эга мамлакатларда энг камбағал инсонлар яшайди — “Ресурс қарғиши” урган давлатлар қисмати

    24.12.2024, 18:32

    Январь ойида Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин харидори бўлди — WGC

    5 март, 09:25

    Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йил биринчи чорагида 6,2 фоизга ўсиши кутилмоқда — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    5 март, 21:45

    Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати рекорд даражада ошди

    10 март, 19:59

    Марказий банк февралда катта миқдорда олтин сотди

    23 март, 13:55

    “Қумтор” конида қанча олтин борлиги маълум қилинди 

    26 март, 16:30

    2024 йилда ташқи савдо баланси тақчиллиги 17,4 млрд долларни ташкил этди  — Марказий банк

    30 март, 17:01

    Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати бир йилда 14,1 млрд долларга кўпайди

    10 май, 09:07

    Ўзбекистонда якка тадбиркорларга ҳам тилла буюмлар билан савдо қилишга рухсат берилади

    26 май, 12:12

    Россия Эрон дронларини олтин қуймасида сотиб олган — ОАВ

    30 май, 08:47

    “Олтин нархи баландлиги омадимиз”. Собиқ молия вазири, “Ўзбекинвест” раҳбари Рустам Азимов билан суҳбат

    10 июн, 20:35

    Доллар кескин қадрсизланмоқда: бунга сабаб нима?

    23 июн, 18:37
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 24 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:15

    Чиноздаги деҳқон бозорида ўғрилик содир этган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:00

    NASA’нинг “ўлик” сунъий йўлдоши 60 йилдан сўнг биринчи марта сигнал юборди

    Дунё | 24 июн, 22:38

    Лондон полицияси Флоренсияда ясалган 285 йиллик скрипкани қидирмоқда 

    Дунё | 24 июн, 22:21

    “Украинани Европа Иттифоқи ва НАТОга қабул қилиш мумкин эмас” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 24 июн, 22:05

    Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари рафиқалари билан бирга қўшма концертда иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:51

    Ўзбекистонда беш ойда қанча фуқаро овқатдан заҳарлангани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:45

    Ўзбекистон Кубоги. “Машъал” меҳмонда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 24 июн, 21:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.