Президентнинг Мўғулистонга ташрифи, Тошкент метросининг 7 та бекати оралиғида ҳаракат тўхтатилиши, Марказий банк Тожикистон банки ваколатхонасига берилган гувоҳномани бекор қилиши — “Дарё” нашри 24 июнда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Ўзбекистонда 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича танлов ўтказилади
Ғолибларга пул мукофоти берилади, хизмат сафарига ҳамда хорижий стажировкага юборилади.
Ўзбекистонда сунъий равишда нархни ошириб, кейин арзонлаштириб кўрсатиш ман этилади
Савдода акция ва чегирмаларни ҳуқуқий тартибга солишга доир янги тартиб лойиҳаси ишлаб чиқилди.
“Дўстлик” пости орқали юклар электрон навбат билан ўтказилади
Қирғизистон томони бу ҳаракатланишни тартибга солишга, тирбандликларни бартараф этишга қаратилганини айтди.
Тошкент метросининг 7 та бекати оралиғида ҳаракат тўхтатилади
28 июндан режали профилактик ишлар амалга оширилади.
Электр энергияси, газ ва сув тармоқларига ноқонуний уланиб, ўғирлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Депутатлар бу кўзда тутилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Қашқадарёда судланган ЙПХ инспекторлари уч ой давомида ўз вазифасини бажармаслик эвазига пора олиб келган
Қашқадарёда бир вақтнинг ўзида 7 нафар ЙПХ инспектори пора олгани учун судлангани ва қамалгани ҳақида хабар берилганди.
Ташқи савдо: Ўзбекистон чет эл билан нималарни кўпроқ олди-сотди қилмоқда?
Беш ойда экспорт ҳажми 31,1 фоиз, импорт 3,7 фоиз ошди. Республика ташқи савдосида энг кўп улуш Хитой ва Россия ҳиссасига тўғри келмоқда.
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Мўғулистонга ташриф буюрди (фото)
Уларни Мўғулистон ташқи ишлар вазири ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояни таъминлашга қаратилган янги қонун қабул қилиниши кутилмоқда
Унда шахс ёки оилани ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топиш, ижтимоий хизмат ва ёрдамлардан фойдаланиш ҳамда тугатиш асослари белгиланмоқда.
Маҳмуд Истамов адлия вазирига ўринбосар бўлди
У Қонунчилик палатаси Девонига раҳбарлик қилиб келаётганди.
Ўзбекистон беш ойда 6,6 млрд долларлик олтин экспорт қилди
Қимматбаҳо металл сотуви 2024 йил мос давридагидан 56,9 фоизга ўсди. Олтин нафақат экспорт манбаи, балки сўмни муомалага чиқариш воситаси ҳам бўлиб қолмоқда.
Тошкентдаги кўчалардан бири 5 кунга автомашиналар ҳаракати учун ёпилади
Бунга қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.
Мўғулистонда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)
Давлат раҳбари ва рафиқасини Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурельсух рафиқаси билан кутиб олди.
Тошкентда жиноят содир этгани учун қидирувга берилган қанча шахс ушлангани очиқланди
Бундан ташқари, қанча фуқаро бедарак йўқолгани учун қидирилаётгани маълум қилинди.
Мўғул ёшларининг Ўзбекистондаги ОТМларда таълим олиши қайта тикланади
Шавкат Мирзиёев ва Ухнаагийн Хурельсухнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари Кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди
Шунингдек, президентлар ҳузурида бир қатор ҳужжатлар имзоланди.
Марказий банк Тожикистон банки ваколатхонасига берилган гувоҳномани бекор қилди
Ваколатхона Ўзбекистондаги фаолиятини 2022 йил августидан бери олиб бораётган эди.
Ўзбекистон ва Мўғулистон ҳукуматлари томонидан имзоланган битимларни ўз вақтида амалга ошириш учун “йўл харитаси” қабул қилинади
ОАВ вакиллари билан учрашувда Шавкат Мирзиёев ва Ухнаагийн Хурельсух ўтказилган музокаралар натижаларига доир фикрларини баён қилди.
Тожикистон ва Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 8,2 кг наркотик модда тўхтатиб қолинди
Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Изоҳ (0)