Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 июнда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра:
- доллар 45,26 сўмга кўтарилиб, 12 456,25 сўм бўлди;
- евро 223,82 сўмга ошиб, 14 461,71 сўм бўлди;
- рубль 0,02 сўмга тушиб, 158,36 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар 85,95 сўмга тушиб, 12 410,99 сўм бўлганди. Ушбу валюта курси 17 июндан бери кўтарилмаганди. Айрим иқтисодчилар бу валюта мустаҳкамланиши эмас, доллар глобал миқёсда қадрсизланиши эканини айтди. Жумладан, Юлий Юсупов бу ҳолатни сўм мустаҳкамланиши сифатида баҳолаш нотўғри эканини, чунки бунда сўм қадри ортмаётгани, балки долларнинг халқаро миқёсда заифлашуви кузатилаётганини билдирди.
Изоҳ (0)