Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 40,84 сўмга кўтарилиб, 12 694,97 сўм бўлди;
- евро 60,51 сўмга ошиб, 14 878,50 сўм бўлди;
- рубль 0,42 сўмга кўтарилиб, 161,60 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет тўрт кун кўтарилиб, 12 654,13 сўм бўлганди. Тўрт кунлик кўтарилиш натижасида ушбу валюта курси 240 сўмдан кўпроққа ошганди.
Изоҳ (0)