• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида жорий этилган “Чегара билмайдиган иш” интеграциялашган платформасига қўшилиши мумкин

    Президент Шавкат Мирзиёев олий даражадаги Евросиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида нутқ сўзлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари протексионизм ва санкциялар сиёсатининг кучайиши, савдо-логистика занжирларининг бузилиши ва хорижий шерикларнинг инвестициявий фаоллиги қисқариб бориши оқибатларининг салбий таъсири Ўзбекистонда тўлиқ ҳис этилаётганини таъкидлади.

    Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

    Аввало, анъанавий самимий қабул ва бугунги учрашувимизни юқори даражада ташкил этгани учун Беларусь республикаси президенти ҳурматли Александр Григоревич Лукашенкога билдирилган миннатдорлик сўзларига қўшиламан.

    Шунингдек, Евросиё иқтисодий иттифоқида Беларусь томонининг самарали раислигини, бу даврда кўптомонлама амалий ҳамкорлик сезиларли тарзда фаоллашганини таъкидламоқчиман.

    Бугун ҳамкасбларимнинг нутқларида жаҳон иқтисодиётида вужудга келаётган мураккаб вазиятга баҳо берилди. Протексионизм ва санкциялар сиёсатининг кучайиши, савдо-логистика занжирларининг бузилиши ва хорижий шерикларнинг инвестициявий фаоллиги қисқариб бориши оқибатларининг салбий таъсирини биз Ўзбекистонда тўлиқ ҳис этмоқдамиз.

    Бизнинг табиий ва анъанавий шерикларимиз бўлган Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш ташқи иқтисодий сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлаб ўтмоқчиман.

    Фурсатдан фойдаланиб, жорий йил бошидан буён Ўзбекистонда бўлиб ўтган “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси ва тўртинчи Тошкент инвестиция форумини қўллаб-қувватлагани ва уларнинг ишида делегацияларингиз фаол иштирок этгани учун барча ҳамкасбларимга миннатдорлик изҳор этаман.

    Ушбу тадбирлар якунида муҳим келишувларга эришилди, кооперация бўйича янги йўналишлар ва истиқболли лойиҳалар белгиланди. Биз мамлакатларимизнинг янада кўпроқ етакчи компаниялари ва молиявий гуруҳларини жалб этган ҳолда, ушбу ҳамкорлик майдончаларини кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз.

    Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

    Сизларга Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи билан кўптомонлама ҳамкорлиги қандай ривожланаётгани ҳақида қисқача маълумот бермоқчиман.

    Кузатувчи давлат мақомидаги тўрт йиллик ҳамкорлик даврида Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 80 фоизга ўсди ва ўтган йил якуни бўйича 18 миллиард долларни ташкил этди. Шуни мамнуният билан таъкидламоқчиманки, савдо операциялари номенклатураси, авваламбор, саноат маҳсулотларини етказиб бериш ҳисобидан кенгаймоқда. Қўшма корхоналар ва лойиҳалар сони уч баробар ўсди.

    Жорий йилнинг март ойида Қўшма ишчи гуруҳининг тўртинчи мажлиси муваффақиятли ўтказилиб, унинг якунида техник тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этиш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва ишбилармонлик ташаббусларини рағбатлантириш бўйича келишилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

    Биз 40 та аниқ чора-тадбирни қамраб олган, уч йилга мўлжалланган янги режани амалга оширишга киришдик.

    Ўзбекистон, шунингдек, Евросиё иқтисодий иттифоқининг муҳим ташаббусларида, жумладан, “Евросиё агро экспресс”, электрон савдони ривожлантириш, юкларни ташишни рақамлаштириш ҳамда иқлим масалалари каби лойиҳа ва дастурларда фаол иштирок этмоқда.

    Апрель ойида барча тартиб-таомилларни якунига етказдик ва Евросиё тараққиёт банкини таъсис этиш ҳақидаги битимга қўшилдик. Банк билан ҳамкорликда инфратузилмани модернизация қилиш, металлургия, тўқимачилик, кимё соҳалари ва бошқа стратегик тармоқларда истиқболли лойиҳалар портфели ишлаб чиқилмоқда. 

    Ҳурматли ҳамкасблар!

    Евросиё иқтисодий иттифоқи билан шерикликни янада ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини кўрсатиб ўтмоқчиман.

    Биз ўзаро савдо айланмасини кенгайтириш учун қулай шароитларни шакллантиришга муҳим аҳамият қаратамиз.

    Ўзбекистон мамлакатларимиз ўртасидаги эркин савдо ҳудуди фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ барча келишувларни тўлиқ ҳажмда бажармоқда.

    Савдо операциялари тартиб-таомилларини соддалаштириш ва техник тартибга солиш тизимларини яқинлаштиришга қаратилган қатор таклифларимиз экспертлар томонидан ўрганиб чиқилишини тезлаштириш зарур, деб ҳисоблаймиз.

    Биз, шунингдек, савдони қўллаб-қувватлашда техник тартибга солишнинг рақамли тизимлари ва Иттифоқнинг рақамли транспорт йўлаклари экотизими, Евросиё қайта суғурталаш компанияси каби восита ва механизмларга қўшилишдан манфаатдормиз. Бу бизнинг бизнесимиз учун шароитни сезиларли даражада енгиллаштиради, мамлакатларимизнинг товар бозорларига ўзаро киришида қулай имкониятларни таъминлайди.

    Замонавий ахборот технологиялари ва сунъий интеллект жадал ривожланиб бораётганини ҳисобга олиб, рақамлаштириш соҳасида кўптомонлама ҳамкорлик қилиш истиқболга эга, деб ҳисоблаймиз.

    Электрон савдо, маҳсулотларнинг рақамли маркировкаси, янги авлод логистика платформаларини яратиш, аниқ тармоқларда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича йўналишларни қамраб олган алоҳида дастур қабул қилишни таклиф этамиз.

    Шунингдек, Ўзбекистон ўтказиш пунктларининг ягона интеграллашган ахборот тизимида иштирок этиш имконига эга эканини ҳам таъкидламоқчиман. Бу, энг аввало, чегаралардан ўтишни тезлаштириш, мониторинг самарадорлиги ва барча жараёнлар шаффофлигини таъминлаш имконини беради.

    Техник жиҳатдан биз бундай лойиҳаларда фаол иштирок этишга тайёрмиз.

    Кооперация алоқаларини ривожлантиришни рағбатлантириш учун кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича ишга туширилган дастурлар, жумладан, Евросиё иқтисодий иттифоқи Ишбилармонлик кенгаши билан қўшма чора-тадбирлар доирасида амалий ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф этамиз.

    Саноат соҳасидаги лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизми ҳамда саноат кооперацияси ва технологиялар трансфери бўйича Евросиё тармоғи платформаси имкониятларидан фойдаланишдан манфаатдормиз.

    Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ҳамкорлиги учун имкониятларни кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимдир. Бу ўринда сўз, аввало, Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан агрокооперация дастурини қабул қилиш ҳақидаги ташаббусимизни амалга ошириш ҳақида бормоқда. Ушбу дастур илғор технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳаракатланиши тартибларини соддалаштириш, “яшил” йўлакларнинг самарали фаолияти ва уларни кенгайтиришни назарда тутади.

    Евросиё иқтисодий иттифоқидаги ҳамкорларимиз билан биргаликда меҳнат ресурслари тартиб-таомилларини соддалаштириш ва сафарбар этилишини ошириш бўйича фаол иш олиб боряпмиз. Шу муносабат билан меҳнат бозорида талаб катта бўлган соҳаларда профессионал стандартлар ва малака талабларини яқинлаштириш масалалари бўйича экспертлар маслаҳатлашувларини ўтказишни таклиф этамиз.

    Агар ҳамкасбларимиз қўллаб-қувватлашса, биз ташкилот доирасида жорий этилган “Чегара билмайдиган иш” интеграциялашган платформасига ҳам қўшиламиз.

    Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

    Сўзимнинг якунида Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида биз амалий ҳамкорликни кенгайтиришга содиқ эканимизни яна бир бор тасдиқлайман.

    Аминманки, Ўзбекистоннинг юқорида таъкидлаб ўтилган кўптомонлама дастур ва лойиҳаларда иштирок этиши иқтисодий шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилади ва бугунги шароитда мамлакатларимизнинг барқарор ривожланишига имкон беради.

    27 июн, 17:09   Изоҳ (0)   887
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шавкат Мирзиёев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Республикадаги барча туман ҳокимлари Шаҳрисабз, Яккабоғ ва Кўкдалани келиб кўрсин, ўргансин” — президент

    20 июн, 13:29

    Қашқадарёда чорвадорга мол сонини кўпайтириш учун арзон ресурслар ажратилади

    20 июн, 13:45

    Ҳисорак сув омборидан Қаршигача ичимлик суви тармоғи тортилади

    20 июн, 15:31

    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

    20 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёев Кўкдала тумани маъмурий марказидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди (фото)

    20 июн, 19:09

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    20 июн, 23:05

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради

    23 июн, 14:25

    Улан-Баторда Ўзбекистон—Мўғулистон бизнес-форуми ўтказилди (фото)

    23 июн, 15:30

    Ўзбекистонда электр истеъмоли юқори 18 та тармоқ ўзини ўзи энергия билан таъминлайдиган тизимга ўтказилади

    23 июн, 20:49

    Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири ўринбосарини қабул қилди. Нималар муҳокама қилинди?

    23 июн, 20:59

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    23 июн, 22:52

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    23 июн, 23:36

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Мўғулистонга жўнаб кетди

    24 июн, 09:39

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Мўғулистонга ташриф буюрди (фото)

    24 июн, 15:00

    Мўғул ёшларининг Ўзбекистондаги ОТМларда таълим олиши қайта тикланади

    24 июн, 18:31

    Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари Кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди

    24 июн, 19:44

    Ўзбекистон ва Мўғулистон ҳукуматлари томонидан имзоланган битимларни ўз вақтида амалга ошириш учун “йўл харитаси” қабул қилинади

    24 июн, 20:25

    Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари рафиқалари билан бирга қўшма концертда иштирок этди

    24 июн, 21:51

    “Дарё” дайжести: 24 июннинг энг муҳим хабарлари

    24 июн, 23:15

    Ўзбекистон ва Мўғулистон раҳбарлари анъанавий мўғул беллашувларини томоша қилди (фото)

    25 июн, 12:54

    Ўзбекистонда айрим товарларга импорт божини икки карра ошириб қўллаш бекор қилинади 

    25 июн, 14:35

    Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга ташрифи якунланди

    25 июн, 14:38

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    25 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга боради

    26 июн, 12:21

    Ўзбекистоннинг ядровий зарарни қоплаш бўйича конвенцияга қўшилиши маъқулланди

    26 июн, 15:00

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Минскка жўнаб кетди

    26 июн, 17:01

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    26 июн, 22:22

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    26 июн, 23:01

    Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади

    27 июн, 10:02

    Тошкентда тирбандликлар прогноз қилинадиган марказ ишга туширилди

    27 июн, 14:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40

    Хитой ва АҚШ ўртасида савдо шартномаси имзоланди

    Дунё | 27 июн, 20:25

    Уруш суратларини ёритган, халқ дардини гапирган ва ҳақиқат учун жон берган журналистлар

    Дунё | 27 июн, 20:10

    Трамп Салвадорга адашиб юборилган муҳожирни қайта депортация қилади

    Дунё | 27 июн, 19:55

    Покистонда ёғган кучли ёмғир камида 7 кишининг ўлимига сабаб бўлди

    Дунё | 27 июн, 19:40

    Қозон ва Самарада рўй берган мигрантлар иштирокидаги жиноятларга ўзбеклар аралашмагани маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 27 июн, 19:30

    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

    Реклама | 27 июн, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.