• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Жеймс Кемероннинг “Титаник” фильми деярли 30 йил ўтган бўлса-да, ҳамон энг севимли ва кўп муҳокама қилинадиган фильмлардан бири бўлиб қолмоқда. Картинанинг муваффақиятига нафақат студиянинг режиссёрга ўша давр учун энг улкан кўламли суратга олишларни амалга оширишга имкон бергани, балки Жеймс Кемероннинг мавзуга чуқур шўнғигани ҳам ҳисса қўшди.

    Фильм устида иш бошлашдан олдин ва ҳатто суратга олиш пайтида ҳам Кемерон “Титаник” Атлантика океанининг шимолида муз тоғи билан тўқнашган жойга бир неча бор ташриф буюрган. Режиссёр бир неча тунни кема саҳнида ўтказиб, қоронғи кечага тикилиб, ҳалокатли фожиа ҳолатларини тасаввур қилган. Кеманинг ҳам қизиқарли, ҳам фожиали тарихига берилиб кетган Кемерон океан лайнери ҳалокат юз берган жойга 30 мартадан ортиқ марта саёҳат қилган, у ҳақиқатан ҳам бу жой ва воқеа ҳақида барча нарсани билади. Фильм муаллифининг фикрича, ҳалок бўлганларнинг қутулиш имконияти бўлган. Барча олимлар ва тадқиқотчилар унинг фикрига қўшилмасалар-да, у келтирган далилларга эътибор қаратиш керак.

    “Титаник” ҳалокати муқаррар бўлган пайтда омон қолиш ҳақиқатан ҳам жуда мушкул эди. Кемерон буни Жек ва Роузнинг юракни эзувчи хайрлашув саҳнасида маҳорат билан тасвирлаган — йигит севгилисини қутқариш учун барча имкониятларни ишга солади, аммо ўзи табиий офат қаршисида ожиз қолади. Томошабинлар ҳамон Леонардо Ди Каприо қаҳрамонини қутқариш мумкинмиди, деган саволни муҳокама қилади: агар Роуз бир оз силжиганда, тахта бўлагига Жек ҳам сиғармиди? Интернетда ҳисоб-китоблар, чизмалар ва расмлар пайдо бўлмоқда, ҳатто амалий “тергов тажрибалари” ўтказилмоқда. Гарчи Жеймс Кемерон Жекни Роуз ёнига жойлаштириш имкониятини қатъиян рад этса-да, режиссёрнинг ҳалокат қурбонлари сонини бир неча баробар камайтириш мумкинлиги ҳақида бошқа назарияси бор.

    Кемерон National Geographic экспертлари гуруҳи олдида нутқ сўзлаб, ҳалокат сабабчиси бўлган нарса аслида қутқарув воситаси бўлиши мумкинлигини айтди — фильм муаллифи “Титаник” йўловчилари айсбергга эвакуация қилиниши мумкин эди, деб тахмин қилмоқда. 

    “Амалга ошмаган сценарийлар ҳақида гапирганда, бу менинг энг севимли назариям”, деди Жеймс Кемерон. “Агар капитан қарор қабул қилиб, йўловчилар ва экипажни музли оролга эвакуация қилишни буюрганида, кема ҳалокатига учраган одамларнинг омон қолиш имконияти кўпроқ бўларди”.

    Унинг фикрича, айсберг яқин атрофда чўкмаслиги аниқ бўлган ягона нарса бўлиб, унинг ҳажми ҳамма одамни жойлаштириш учун етарли эди. Бу ёрдам келишини хотиржам кутиш учун энг хавфсиз жой бўларди.

    Titanik” haqida hayratga soluvchi 25 ta fakt | Odam.uz - Odamlar uchun  veb-sayti

    Шу билан бирга, режиссёр бу усул энг хавфсиз эмаслигини тан олади, бироқ у ҳар қандай ҳолатда ҳам муздек сувга шўнғишдан ёки океан тубига чўкаётган кемада мўжиза кутишдан афзал эди. Айсбергдан бошқа ҳамма нарса ўлимга олиб келиши аниқ эди. Бундан ташқари, Кемероннинг фикрича, етарлича тезкорлик билан эвакуацияни бир неча дақиқада амалга ошириш мумкин эди — маълум вақт давомида “Титаник” қопламасини бузган муз бўлаги амалда кемага ёпишиб турган. Албатта, бу нозик масалада кўп нарса сузиб юрган муз парчасининг шакли, барқарорлиги ва мустаҳкамлигига боғлиқ, аммо йўловчиларнинг бир кечада қандай аҳволга тушишини билган ҳолда бу назарияни мантиқли деб ҳисоблаш мумкин.

    Аммо тарихчилар, муҳандислар ва тажрибали денгизчиларнинг бунга қарши далиллари мавжуд. Айсбергни тасаввур қилишимиз биланоқ, биринчи аниқ далил хаёлимизга келади. Бу ҳар доим ҳам икки минг кишилик гуруҳни қулай ва хавфсиз жойлаштириш мумкин бўлган текис муз эмас. Noteкисликлар ва сирпанчиқ юза туфайли унга жойлашиш жуда мушкул вазифа. Бундан ташқари, ҳар томондан шамол эсаётган музлик жуда совуқ жой эканлигини тушуниш қийин эмас. Муз устида тик турсангиз, оёғингизни совуқ уриши, ётиб қолсангиз эса музлаб ўлишингиз ҳеч гап эмас. “Титаник” йўловчилари эвакуация пайтида иссиқроқ кийинади, деб тахмин қилиш мумкин, аммо бунга ишониш қийин.

    Мутахассислар “Титаник” йўловчилари уюшган гуруҳ бўлмаганини, шу сабабли музликка эвакуация қилишнинг иложи йўқлигини таъкидлайди. Ҳатто фильмда ҳам дастлабки дақиқаларда ҳеч ким ҳалокатни жиддий қабул қилмагани аниқ кўрсатилган — одамлар лайнернинг чўкмаслигига ишонган. Ҳалокат аниқ бўлгач, одамлар табиий равишда океанда омон қолишнинг энг мантиқий воситаси бўлган қайиқлардан нажот излай бошлайди. Уларни айсберг устига олиб ўтиш уста нотиқнинг ҳам қўлидан келмасди. Афсуски, Кемерон назарияси чиройли, аммо реал ҳаётда амалга ошириш қийин.

    Godinama nisu smjeli objaviti da su prvi pronašli Titanic | Express

    Бироқ танқид қилсанг, таклиф ҳам бер деганларидек, фильм муаллифи билан кемани қутқариш иложи бўлмаса-да, қурбонлар сонини камайтириш мумкинлиги ҳақида баҳслашган мутахассислар ўзларининг қарши чораларини таклиф қилишди. Ишчи ғоялардан бири солларни ички жиҳозлар, мебеллар ва кема ички хоналарининг қопламаларидан қуришдир. Кема аниқ ҳалокатга учраган, у сув тубига чўкишидан олдин соатлар ва дақиқалар қолган — бу пайтда хона жиҳозларини асраб қолишда мантиқ борми? Мунозара иштирокчиларининг баъзилари каравот, жавон, эшик, столлардан муздек сувда қолиб кетмаслик учун бир нечта катта сол ясаш мумкинлигини тахмин қилишди. Эҳтимол, бу юзлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин эди.

    Бошқа назарияга кўра, агар кема экипажи сув оқимини ўз вақтида тўхтатиш ёки ҳеч бўлмаганда секинлаштириш ҳақида ўйлаганда эди, “Титаник” чўкишининг олдини олиш мумкин бўларди. Тўқнашувдан кейинги дастлабки дақиқаларда буни жуда осон ва самарали бажариш мумкин эди — бир нечта денгизчи каюталардаги юзлаб матраслар билан ташқаридан тешикни беркитишлари керак эди. Агар хоналарга сув киришини тўсишнинг иложи бўлганда, кема ҳаддан ташқари қийшаймас ва синмасди. Ҳа, сувга тўлиб, қийшайиб, ярмигача чўккан бўлса-да, “Титаник” сузиб туриши мумкин эди — бу эса кўпларнинг ҳаётини сақлаб қоларди.

    Афсуски, тарих қанчалик оддий эшитилмасин, “агар” сўзини тан олмайди. Ҳамма нарса айнан шундай бўлди, бошқача эмас — бир ярим мингдан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлган океан, ҳаттоки бир лаҳза бўлса ҳам эътиборини сусайтирган ҳар қандай одам учун ҳанузгача бегона ва хавфли. Эҳтимол, бошқа — қулай шароитларда Жеймс Кемерон ва унга қарши турган мутахассисларнинг тахминлари тўғри чиқиши мумкин эди, бироқ ўша машъум 1912 йил 15 апрель кечасида кема билан айсберг тўқнашуви энг фожиали тарзда содир бўлди.

    Машҳур дилемма ҳақида сиз қандай фикрдасиз — Жек Роузнинг ёнига сиғармиди? Ёки улар бошқа усул билан биргаликда омон қолиши мумкинмиди? Айсбергда жон сақлаш ҳақида фикрингиз қандай? Кемероннинг сўзларига ишонса бўладими? Фикрларингизни изоҳларда баҳам кўринг.

    25 июн, 23:50   Изоҳ (1)   3603
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#фильмлар#«Титаник»#Кемерон#кема

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. ulugbek.hakimov@soliq.uz / 26 июн, 11:18

      Xom xayol

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Терминатор» фильми продюсери Лоуренс Алан Касанофф Ўзбекистонда блокбастер суратга олади

    03.06.2019, 14:49

    Ҳаммасини кўришга улгурганмисиз? Барча даврларнинг энг кўп даромад келтирган фильмлари (фото)

    23.09.2021, 10:10

    Фото: «Титаник» фильми актёрлари 24 йил ичида қанчалик ўзгарди?

    21.11.2021, 09:50

    Фото: Жаҳон киносининг дурдоналари суратга олинган ажабтовур масканлар

    12.09.2022, 18:49

    «Ролларни рад этганинг учун раҳмат». Кристиан Бэйл Леонардо Ди Каприо унинг карьерасига қандай таъсир ўтказганини гапириб берди

    14.10.2022, 18:44

    Жеймс Кемерон Леонардо Ди Каприонинг «Титаник»да суратга тушишини истамагани айтди

    25.11.2022, 13:49

    Америкалик актёр Мэтт Деймон «Аватар» фильмида суратга тушмагани учун 250 миллион доллардан қуруқ қолди

    24.12.2022, 22:00

    Болалигидан фильмларда рол ўйнашни бошлаган Голливуд актёрлари (фото)

    07.02.2023, 21:51

    Роль ўйнаган фильмлари катта даромад келтирадиган актёр ва актрисалар рейтинги тузилди. 1-ўринда ким экани хаёлингизга ҳам келмаган

    23.03.2023, 20:55

    Жеймс Кемерон, Леонардо Ди Каприо ва атроф-муҳит ва табиат ҳақида қайғурадиган бошқа машҳурлар

    27.03.2023, 16:30

    Мисли кўрилмаган бойлик: Дунёнинг энг бадавлат актёрлари 20 талиги (фото)

    13.09.2023, 14:50

    22 йил ёзилган сценарий: жуда узоқ суратга олинган фильмлар 10 талиги 

    10.07.2024, 17:20

    Таниқли Голливуд актрисалари болалигида қандай кўринишда бўлган? 

    15 март, 09:55

    Warner Bros. ва Paramount компаниялари YouTube’даги фейк трейлерлардан даромад олмоқда

    1 апрел, 19:45

    Машҳурликда рафиқасидан ўта олмаган ва миш-мишлар гирдобида яшайдиган Болливуд юлдузи Ажай Девган 56 ёшда

    3 апрел, 13:48

    Ўртоқ Сааховнинг шляпаси, Жек Николсоннинг болтаси: аукционда рекорд нархга сотилган машҳур фильмлар реквизитлари

    7 апрел, 09:47

    Кинога тасодифан кириб келган ва оламшумул машҳурликка эришган Голливуд юлдузлари

    11 апрел, 17:01

    Хитойнинг энг бой актёрлари топ-7 талиги: Брюс Лининг устози Ип Ман эса 4-ўринда

    12 апрел, 11:59

    Хитойнинг энг бой актрисалари топ-7 талиги: Дилраба Дилмурат эса охирги ўринда

    14 апрел, 16:40

    Актёрликдан ташқари бизнесда ҳам муваффақият қозонган Голливуд юлдузлари

    8 май, 00:00

    Фарзандларининг актёр бўлишини хоҳламайдиган Голливуд юлдузлари

    11 май, 12:30

    “Психо”дан “Паразитлар”гача: кинематографияни ўзгартириб, кино саноатида инқилоб ясаган фильмлар

    16 май, 15:55

    Машҳурликда ота-онасидан ўзиб кетган Голливуднинг ёш юлдузлари

    11 июн, 19:15

    Ақл бовар қилмас даромад келтирувчи “Гарри Поттер”: Жоан Роулинг миллиардерлик мақомини қандай қайтариб олди?

    12 июн, 17:25

    Фарзандларини бегона кўзлардан асрайдиган Голливуд юлдузлари

    17 июн, 20:55

    Юлдузлар тавсияси: 5 дақиқа вақтингизни оладиган, бироқ кўринишингизни сезиларли даражада яхшилайдиган муолажалар

    17 июн, 18:24

    Ишдаги ишқ: суратга олиш майдончасида танишган Голливуд юлдузлари

    19 июн, 21:40

    Ҳарви Вайнштейн Голливуд юлдузларининг асл юзини фош этадиган китоб ёзмоқчи

    17 июн, 19:45

    Тасаввурга сиғмайдиган миқдорда бойлик орттирган Голливуд юлдузлари

    18 июн, 12:12

    Дунёнинг энг бой ва нуфузли блогерлари рўйхати эълон қилинди

    19 июн, 16:55

    Муваффақиятсиз образи туфайли кулгига қолган машҳур аёллар

    23 июн, 20:55

    Голливуднинг машҳур актрисалари йиллар давомида қанчалик ўзгарган? 

    23 июн, 09:45

    Йоҳанссон танқиддан қўрқади, Буллок эса хакерлардан: нима учун баъзи машҳурлар ижтимоий тармоқлардан воз кечган?

    21 июн, 13:45

    Кўр-кўрона ишонманг: макияж бўйича блогерлар тарқатадиган хавфли лайфхаклар

    21 июн, 22:15

    Леонардо Ди Каприо, Силвестр Сталлоне ва съёмка жараёнида жароҳатланган бошқа Голливуд юлдузлари

    24 июн, 16:05

    Фильмларда бошқа кино юлдузларини гавдалантирган замонавий актрисалар

    25 июн, 09:58
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.