• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    Яқин Шарқ минтақасида Исроил-Фаластин муаммоси ҳал этилмасдан туриб, минтақадаги можаролар ва урушлар кўлами борган сари кенгайиб бормоқда. Исроил томондан Фаластин ва Ливан ҳудудларига мунтазам равишда зарбалар берилиши, Эрон билан кечган бир неча ҳафталик уруш, Суриянинг бир қисми ҳисобланган Голан тепаликларини ўз назоратига олиши ва айни друзларни “ҳимоя қилиш” баҳонасида Сурия муваққат ҳукуматини йўқ қилишга бўлган ҳаракатлари таҳдидларга жавобан бўлган реакция эмас. Балки Исроил томонидан диний мафкурага асосланган кенгроқ ва пухтароқ ўйланган стратегиянинг бир қисмидир.

    Ушбу лойиҳа “Катта Исроил” ёки “Буюк Исроил” (“Greater Israel”) деб номланади. Бугун бу ғоя Яқин Шарқ минтақасидаги сиёсий харитани буткул ўзгартириш орқали Исроилнинг геосиёсий устунлигини таъминлашга қаратилган реаллик сифатида намоён бўлмоқда. Қуйидаги мақолада “Катта Исроил” лойиҳаси, унинг яратилиш тарихи ва геосиёсий мақсадлари ҳақида сўз юритилади.

    Диний мотив

    “Катта Исроил” — бу сиёсий ва диний жиҳатдан баҳсли бўлган тушунча бўлиб, у тарихий ва диний манбаларга таяниб замонавий Исроил давлати чегараларини кенгайтириш ғоясини ифодалайди.

    Бу қараш қадимги диний манбаларга, жумладан, яҳудийларнинг муқаддас китоби ҳисобланган Тавротда келтирилган сўзларга таянади. Бу тушунча Библия (насронийларнинг муқаддас китоби)нинг қисмларида ҳам учрайди.

    Масалан, Тавротнинг Ибтидо қисмида шундай ёзилади:

    Ўша куни Эгамиз Иброҳим билан аҳд қилиб деди:

    “Мен сенга бу ерларни бердим — Миср дарёсидан то Эфрат дарёсигача бўлган ҳудудни”.

    Бу жойлар ҳозирги Мисрнинг Синай яримороли, Исроил, Фаластин, Иордания, Ливан, Сурия ва Ироқнинг бир қисмини ўз ичига олади. Айни вақтда Исроил ҳокимиятида бўлиб турган радикал қарашдаги гуруҳлар Тавротда келтирилган илоҳий ваъдаларни сиёсий даъво суфатида талқин қилмоқда.

    Фон изображения
    Тавротда келтирилган Нилдан Фрот дарёсигача бўлган ерлар
    Фото: YouTube

    “Катта Исроил” лойиҳасининг пайдо бўлиши

    Вақт ўтиши билан бу диний мотив сионизм асосчиси сифатида танилган Теодор Герцел (1860–1904)нинг ғояларида акс этади. Унинг 1896 йилда ёзган “Яҳудий давлати” (“Дер Жуденстаат”) номли асари глобал сионистик ҳаракатга асос бўлган. Ушбу асар орқали Герцел яҳудийлар учун хавфсиз ва мустақил миллий давлат зарурлигини асослаб беради.

    У ўзининг шахсий кундаликларида (“Тҳе Cомплете Диариэс”, 1895–1904) баъзида Исроил давлатининг бошқа ҳудудларни ҳам қамраб олиши кераклиги ҳақида ёзади. Масалан, Герцелнинг кундаликларида “Миср дарёсидан Фротгача” деган ибора учрайди.

    Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, айни шу қараш кейинчалик “Катта Исроил” лойиҳасининг яралишига илҳом манбаларидан бири бўлиб хизмат қилган. Герцел вафот этгач, радикал қарашдаги ўта миллатчи яҳудий гуруҳлар бу ғояни ўзларининг сиёсий мақсадларига айлантирган.

    Жумладан, Обед Йинон, Ави Липкин, Моше Феиглин ва бошқа замонавий Исроил сиёсатчилари ҳарбий-сиёсий доираларда Нил-Фрот оралиғини Исроилнинг табиий чегараси деб аташни бошлади.

    Picture background
    Сионизм асосчиси Теодор Герцел
    Фото: jewishjournal.com

    Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил

    Тарих давомида, айни вақтда ҳам Исроил учун қўшни давлатлар ва арабларнинг бирлиги энг катта таҳдид бўлиб келган. Шу туфайли яҳудий давлати Яқин Шарқни заиф, диний ва этник асосда бўлинган давлатларга парчалашга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаган.

    Мисол учун, 1982 йилда Одед Йинон томонидан ёзилган “1980 йилларда Исроил учун стратегия” номли мақолада Исроилнинг минтақавий ҳолати ва қўшнилар билан зиддиятлари контекстида геосиёсий ғоялар муҳокама қилинган.

    Ушбу мақолани “араб давлатларининг парчаланишига доир қўлланма” деб ҳам аташ мумкин. Боиси Йинон араб давлатларидаги этник хилма-хилликдан фойдаланган ҳолда уларни парчалашни таклиф қилади.

    Унинг режасига кўра, Исроил атрофидаги Ироқ, Сурия, Ливан ва бошқа мамлакатларда миллий ва диний зиддиятларни авж олдириш орқали яҳудий давлати қўшниларини ички можаролар гирдобига ташлаб, шу йўл билан ўзи учун муҳим ерларни эгаллаши керак эди. Бу стратегия 80 йилларда шакллантирилган “Йинон режаси” номи билан машҳур бўлган ҳужжатда аниқ ифодаланади.

    Ирак в огне | Народная демократия
    Яқин Шарқнинг сиёсий харитаси
    Фото: пеоплесдемоcраcй.ин

    1984 йилда Исроил Меҳнат (Laboр) партияси ва Ликуд партияси (ўнг консерватив, миллатчи сиёсий партия) ўзаро коалицион ҳукумат тузгач, улар “Йинон режаси”га таяниб тўртта “Йўқ” ташаббусини илгари суради.

    1996 йилдаги Исроилдаги парламент сайловида Ликуд партиясидан Биньямин Нетаньяху бош вазир этиб сайланди. Шундан сўнг яҳудий давлати “Йинон режаси”га таянган ҳолда араб давлатларини ички парокандаликлар орқали заифлаштиришга жиддий киришади.

    Дарҳақиқат, агар эътибор қарацак, 90 йилларда ҳам иқтисодий, ҳам ҳарбий жиҳатдан кучли бўлган Ироқ, Сурия ва Ливан каби давлатлар бугунги кунда ич-ичидан емирилиб, кучсиз ҳолатга келиб қолганини кўришимиз мумкин. Бу эса “бўлиб ташла, ҳукмронлик қил” концепциясига мос тушади.

    “Катта Исроил” шунчаки уйдирма эмаслигини, Исроил ҳукумати сўнгги йилларда бу лойиҳани амалга ошириш учун жиддий ҳаракат қилаётганини Исроил мудофаа кучлари аскарларининг кийиб олган ҳарбий кийимидан ҳам билиб олиш мумкин. Бугун ҳар бир Исроил аскарининг ҳарбий кийимида “Катта Исроил” харитаси акс этган сурат мавжуд.

    Picture background
    Исроил аскарларининг ҳарбий кийимида акс этган “Катта Исроил” харитаси
    Фото: tapnewswire.com

    “Довуд коридори”

    “Катта Исроил” концепциясига эришиш учун мўлжалланган яна бир стратегик лойиҳа мавжуд. Бу лойиҳа “Довуд коридори” деб номланади. Бу йўл Исроилнинг регионал етакчилик позициясини мустаҳкамлашга қаратилган.

    “Довуд коридори” — Исроил томонидан масофа жиҳатдан Суриянинг Голан тепаликларидан жануби-шарқий Сурия орқали Ироқ чегарасигача чўзилувчи янги геосиёсий йўлакдир.

    Бу йўлак орқали Исроил Жанубий Сурия ва Ироқ шимолидаги ҳарбий ва разведка тармоқларга кириш имконига эга бўлади. Шунингдек, бу коридор орқали Исроил Ироқ Курдистонидаги бой энергия манбаларини ўзига ёки Европа бозорларига тўғри йўналтиришни кўзлайди. АҚШнинг минтақадаги Эронни чеклаш стратегияси “Довуд коридори” ғоясига бевосита мос келади.

    Picture background
    “Довуд коридори”
    Фото: Дзен

    Амалда татбиқ қилиш

    2023 йил октябрь ойида ҲАМАСнинг Исроилга берган ракета зарбаларидан сўнг, Нетаньяху бошчилигидаги Исроил ҳукумати “Катта Исроил” лойиҳасини амалга оширишга жиддий киришди.

    Дастлаб Исроил Ғазо секторини ер билан яксон қилишга қаратилган режа асосида ҳаракат қилди. Сўнгра навбат Ливанга келди. Ливан географик жиҳатдан энг қулай бўлган Европадан Осиёга, Осиёдан Европага борадиган савдо йўлларида жойлашган. Шу сабабли ХХ асрнинг охирида Ливан Яқин Шарқ минтақасидаги энг йирик савдо марказига айланган эди.

    Аммо сўнгги йилларда Ливанда Эрон томонидан дастакланадиган “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг таъсири кучайиб кетганди. Исроил ҳарбийлари аниқ ракета ҳужумлари билан “Ҳизбуллоҳ” раҳбариятини бутунлай йўқ қилди. Айниқса, “пейжер ҳужуми” орқали ҳаракат анчайин заифлаштирилди. Шундан сўнг Исроил Ливанга қарши ҳарбий амалиёт бошлади.

    Шу билан бирга, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Суриянинг ҳарбий инфратузилмасини ва ўша пайтда Сурия ҳудудининг муҳим қисмини назорат қилган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини йўқ қилишни бошлади.

    Башар Асад ҳокимияти қулаши арафасида, Исроил кучлари Суриядаги нотинчликлардан фойдаланган ҳолда Суриянинг бир қисми ҳисобланган Голан тепаликларини эгаллаб олди ва бу ерлар Исроилнинг ажралмас қисми эканлигини эълон қилди.

    Ўша вақтда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг ўлдирилишини ва Яқин Шарқда содир бўлаётган воқеаларни “тарихий бурилиш нуқтаси” деб атаган эди.

    “Исроил фуқаролари, биз катта ютуқларга эришдик, аммо иш ҳали якунига етмаган. Биз яқин кунларда муҳим қийинчиликларга дуч келамиз ва уларни биргаликда енгамиз... бу ажойиб кунлар. Биз тарихий бурилиш нуқтасида турибмиз”.

    Бу баёнот билан Нетаньяху нима демоқчи эди? Эҳтимол, у яҳудий давлати минтақадаги мураккаб вазиятдан фойдаланиб Миср, Иордания, Ливан, Сурия, Саудия Арабистони ва Ироқни ўз ичига олувчи “Катта Исроил” лойиҳасини фаол амалга ошира бошлаганини назарда тутгандир?!

    “Катта Исроил” ғояси Нетаньяхунинг сайловолди кампаниясининг бир қисмига айланган эди. 2019 йилда у сайловда ғалаба қозонса, Иордания дарёсининг Ғарбий соҳаси ҳудудларининг катта қисмини Исроилга қўшиб олишини ваъда қилганди.

    Picture background
    Сурия ҳудудини эгаллаб олган Исроил
    Фото: medium.com

    Бу лойиҳа фақат Исроил манфаатларига хизмат қилмайди. Балки АҚШнинг Яқин Шарқдаги ташқи сиёсатининг бир қисми ҳисобланади. Қўшма Штатлар бу минтақада ўз таъсирини кенгайтириш учун давлатларни парчалаш, янги сиёсий тузилмалар яратиш ва уларни бир-бирига қарама-қарши қўйиш йўлидан бормоқда. Бу сиёсат Кондолиза Райс ва бошқа америкалик сиёсатчилар томонидан илгари сурилган “Янги Яқин Шарқ” концепциясида ўз аксини топган.

    АҚШда Дональд Трамп ҳокимиятга келгач, “Катта Исроил” лойиҳаси янада жонланди. Жумладан, у Исроилнинг Голан тепаликлари устидан суверенитетини расман тан олди ва Иордания дарёси бўйидаги ноқонуний яҳудий қишлоқлари қурилишини қўллаб-қувватлади.

    Иккинчи бор ҳокимиятга келган Трамп ўзининг исроилпараст сиёсатини давом эттирмоқда. У томонидан Фаластин ва Исроил урушини тўхтатиш бўйича таклиф қилинган “Аср келишуви”, аслида “Катта Исроил” лойиҳасини амалга очиқ татбиқ этиш эди.

    Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда Исроилнинг қўшниларига нисбатан агрессив сиёсат олиб бориши бежизга эмас. Бу ҳаракатлар “Катта Исроил” лойиҳасини амалга ошириш учун қаратилган пухта режанинг бир қисмидир.

    22 июл, 12:22   Изоҳ (0)   2330
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #"Катта Исроил"#Яқин Шарқ#Исроил#яҳудийлар#ваъда қилинган ерлар#геосиёсат
    Сардор Али Нурматов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳеч қандай рекламасиз муваффақият қозонган фильм: “Саияара” Ҳиндистон кинотеатрларини забт этди

    Кино | 22 июл, 18:21

    Солиқ қўмитаси мол-мулк ва ер солиғидан қарздор ташкилотлар ходимларини огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 22 июл, 18:08

    Ўзбекистондан чет элга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони кўпайди

    Ўзбекистон | 22 июл, 17:55

    Чехословакия ва Украинанинг ўхшаш тақдири – Гитлер ўз босқинчилик ҳаракатларини қандай бошлаган эди?

    Дунё | 22 июл, 17:45

    Тошкентда тиббий кўрик вақти беморига шаҳвоний шилқимлик қилган шифокорга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 22 июл, 17:30

    Зоминда 7 мингдан зиёд аҳоли иш билан таъминланадиган маиший техника заводи ишга тушади

    Ўзбекистон | 22 июл, 17:21

    Голливуд юлдузи Уилл Смит исмини ўзгартирмоқчи

    Кино | 22 июл, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.