• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    1987 йилда Украинада суд 62 ёшли одамни ўлим жазосига ҳукм қилади. Бу хабар ҳаммани ҳайрон қолдиради. Орадан икки йил ўтгач, мустабид совет тузуми парчаланиб кетади. Шундан сўнг Украина матбуотида қария КГБ томонидан тайёрланган сохта ҳужжатлар туфайли айбдорга чиқарилгани ва ноҳақ қатл этилгани ёзиб чиқилади. Хўш, КГБ кекса ёшдаги одамни нега суд залигача олиб келган ва унга ўлим жазоси берилганди?

    Иккинчи жаҳон уруши пайтида ҳам бошқа урушларда бўлгани каби ўз ватанини сотиб, душман билан ҳамкорлик қилган, улар сафида туриб юртига қарши қурол ўқталган инсонлар етарлича бўлган.

    Айниқса, немислар СССРга бостириб киргандан сўнг руслар орасидан сотқинлар кўп чиққан. Масалан, биргина генерал Власовнинг ўзи қўл остидаги йирик армия билан немисларга жангсиз асир тушади.

    Бироқ Москва ва асосан руслар раҳбарлик қилган СССРда Власовнинг сотқинлиги унча ҳам эсланмасди. Чунки совет тузуми бунга рухсат бермасди. Яъни катта бир мамлакат эгаси бўлиб турганлар ўз миллатдошининг иснодли ишини эслашни хоҳламасди.

    Советлар одамларни Власов ва унга ўхшаганларнинг сотқинлигидан чалғитиш учун 1943 ва 1944 йилларда бир қанча миллатларни сотқинликда айблаб, ўз ватанидан сургун қилади.

    Жумладан, қорачойлар, қалмиқлар, чеченлар, ингушлар, болқорлар, қримтатарлар, месхети турклар ва Волгабўйи немислари шулар жумласидан эди.

    Энг ёмони юқорида номлари келтирилган миллатлар ноҳақ айблангани етмагандай СССР парчаланиб кетганча “сотқин” деган тавқи лаънатни кўтариб юришга мажбур ҳам бўлишади.

    Генерал Власов

    Советларнинг бошқа миллатларга нисбатан бундай нохолис сиёсати ва ноҳақ айбловлари Иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳам СССР парчаланиб кетганча давом этди.

    Узоққа бормайлик, 1980 йилларда СССРнинг барча ҳудудларда турли соҳаларда қўшиб ёзиш ва порахўрлик авж олганда Москва фақат ўзбекларни жазолаганди. Бундай ишлар совет тарихида жуда кўп марта бўлган.

    Советларнинг ноҳақ айбловларидан бири 1987 йилда, “қизил империя” парчаланиб кетишидан тўрт йил олдин содир бўлади. Ўшанда КГБ 62 ёшли миллати украин бўлган Иван Гончарукни Иккинчи жаҳон уруши пайтида сотқин бўлган ва советларга қарши жанг қилган деб топади ва суд уни ўлим жазосига ҳукм қилади.

    Аслида Гончарук сотқин бўлмаган ва немисларга хизмат қилмаганди. Аксинча немислар СССРга ҳужум қилганда фашистларга қарши жанг қилганди. Бироқ шу билан бирга, у қисқа вақт Украинани озод қилиш мақсадида бўлган Украина исёнчилар армияси сафида бўлганди. КГБ унинг бир пайтлар совет тузумига қарши бўлганини унутмаганди.

    Энг қизиғи, Гончарук советларга қарши бўлгани учун урушдан сўнг узоқ йиллар қамоқда ўтирган, етарлича жазосини олганди. Шунчаки КГБ бу иши билан 1980 йиллар охирида Болтиқбўйи халқларидан ўрнак олиб энди-энди уйғонаётган ва Украинанинг мустақил бўлиши хоҳлаётган украиналикларнинг кўзини қўрқитиб қўйишни хоҳлаганди.

    Гончарук хотини билан

    Аммо кекса ёшдаги биргина одамнинг қатл этилиши мустақиллик учун кечаётган жараёнларни тўхтатиб қололмасди ва шундай ҳам бўлди.

    Орадан икки йил ўтмасдан мустабид тузум парчаланиб кетди ва нафақат Украина, балки 69 йил советлар зуғуми остида яшаган барча республикалар мустақил бўлди. Хўш, КГБ сценарийси билан қатл этилган Гончарук ким бўлганди?

    Польшада туғилган украин

    Иван Гончарук 1925 йилда Ғарбий Украинада туғилади. Бироқ ўша пайтда у яшайдиган ҳудуд Польша таркибида эди. 1939 йилда кузда Германия ҳамда СССР Польшани босиб олади ва Иван Гончаруклар яшаб турган қишлоқ Украина ССРга қўшиб берилади.

    Ўша пайтда советлар дарҳол ўзлари эгаллаган ҳудудларда бойларнинг ер-мулкларини тортиб олиб, у ерда колхозлар тузишга киришишади. Бу иш азалдан эркин бозор тамойилларига асосланган жамиятда яшаб келган одамларга ёқмайди ва совет ҳукуматига қарши партизанлик уруши бошланади.

    Орадан икки йил ўтгач, 1941 йил 22 июнь куни немислар СССРга бостириб киради ва советлар чекинишади. Шунда советларга қарши курашаётган украин партизанлари энди немисларга қарши жанг бошлаб юборишади. Бироқ кучлар тенг эмасди. Партизанлар қалин ўрмонларда яширишгани учун немислар уларни тута олмайди.

    Немислар СССРга бостириб кирганда 16 ёшда бўлган Иван онаси билан далада ишлаб юраверади. 1943 йилда немислар чекина бошлашади ва ўша йили советлар Иванни ҳарбий хизматга чақиришади, бироқ у совет армияси сафида хизмат қилишни хоҳламайди. Иван ўрмонга, ҳар икки томонга қарши жанг қилаётган украин партизанлари олдига қочиб боради ва улар сафига қўшилади.

    Немислар чекингач, ҳудуд батамом советлар ихтиёрига ўтади. Шундан сўнг Украина исёнчилар армияси деб номланган ташкилот атрофида бирлашган украин партизанлари яна совет армиясига қарши жанг қилишади.

    Бироқ кучлар тенг эмаслиги учун улар мағлуб бўлиб, урушнинг охирида турли томонга тарқаб кетишади. Шу жумладан, Гончарук ҳам яширинади.

    1945 йилда НКВД Иван Гончарукни яшириниб юрган жойидан топади ва ҳибсга олади. Сўнг уни суд қилишади. Судья Иванни Бандера тўдасида бўлган ва совет ҳукуматига қарши жанг қилган деб топади ҳамда 20 йил қамоқ жазоси тайинлайди. Ўшанда у 20 ёшда эди.

    1953 йилда Сталин вафот этади. Шундан сўнг СССРда қатағонлар тўхтайди ва ноҳақ қамалганлар озод қилина бошлайди. 1956 йилда Гончарук ҳам афв этилади ва қамоқдан озод қилинади. Ўшангача у 11 йил қамоқда ўтирганди.

    1939-1940 йилларда СССР таркибига қўшилган ва аввалига совет тузумига қарши чиққан инсонлар 1950-1960 йилларга келиб шароитга кўникишади. Уларнинг барчаси тинч ҳаёт йўлига ўтишади.

    Иван Гончарук билан ҳам шундай бўлади. У қамоқдан озод қилингач, Мурманскка кўчиб боради ва корхоналарнинг бирида ишлай бошлайди. Кўп ўтмай Иван уйланади, фарзандлар кўради.

    Кейинчалик раҳбарлик курсида ҳам ўқийди ва уни тугатиб ошхоналардан бирига директор бўлади. Умуман олганда, тинч ҳаёт кечиради. Кейинроқ ватани Украинага қайтиб келади ва меҳнат фаолиятини шу ерда давом эттиради.

    КГБ айблови

    1985 йилда СССРга Михаил Горбачёв раҳбар бўлади. Унгача давлатни қисқа муддат Константин Черненко, ундан аввал эса собиқ КГБ бошлиғи Юрий Андропов бошқарганди.

    Катта ёшдагилар яхши эслашади, Юрий Андропов КГБ раҳбари бўлган йилларда ўзини давлат раҳбарига яхши кўрсатиш ва “мана, ишлаяпмиз” дейиш учун жуда кўп шубҳали амалиётлар ўтказилган. Шунингдек, том маънода совет тузумини ичдан емирган Афғон уруши ҳам айнан Андропов ташаббуси билан бошланган.

    КГБ бошлиғи 1975 йилларга келиб ҳатто давлат раҳбари Леонид Брежневга ҳам ўз гапини ўтказадиган бўлиб қолганди. Яъни де-факто СССРни Андропов бошқараётганди. Брежневнинг ўлимидан сўнг у расмий равишда СССР раҳбарига айланади ва ўзбеклар учун фожиали кечган “Пахта иши” айнан шундан кейин бошланганди.

    1980 йиллар ўрталарида СССРда АҚШ ва Британия махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилган бир гуруҳ ҳарбийлар ва КГБ ходимлари фош бўлади. Шундан сўнг КГБнинг обрўси тушиб кетади. Ўша пайтда ташкилотни Андроповнинг шогирдлари, ундан “таълим олган” шахслар бошқарарди. Улар нима бўлса ҳам КГБнинг обрўсини кўтаришни ўйлай бошлайди.

    Ана шундай кунларнинг бирида ташкилотга Украинада яшовчи Николай Найдич исм-шарифли шахсдан ариза келиб тушади. У аризасида уруш пайтида Украина исёнчилар армияси сафида хизмат қилган ва совет фуқароларини азоблаган шахс масъул лавозимда ишлаб юрганини маълум қилганди.

    Найдич КГБга Иван Гончарук ҳақида маълумот берганди. Ўшанда у аризасида “Гончарук уруш кетаётган пайтда онамни дўппослаган эди” деб ёзганди.

    Гончарук оиласи билан

    Вазиятдан фойдаланишни мақсад қилган КГБ дарҳол Иван Гончарукни ҳибсга олади. Бу пайтда Гончарук 62 ёшга кирган, ҳеч нарсани ўйламасдан тинчгина яшаб келаётганди.

    Гончарукни хотиржам эканига сабаб, у уруш пайтида совет тузумга қарши чиққани учун жазоланган ва 11 йил қамоқда ўтирганди. Шу сабабли у бир жиноят учун икки марта судланиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмасди. Бироқ мустабид тузумда бу иш бўлиши мумкин эди ва амалда шундай ҳам бўлди.

    Гончарукни ҳибсга олишгач, терговни КГБ олиб боради. Сўроқларда қария бир пайтлар содир этган жинояти учун жазо олганини айтади. Бироқ КГБ буни инобатга олмайди ва ишга янги “далиллар” ва сохта гувоҳларни қўшади. Ҳатто Гончарук умуман танимайдиган “шерикларини” ҳам топиб келишади. Шу тариқа Гончарук бир жинояти учун иккинчи марта айбланади.

    Бир муддат давом этган терговдан сўнг иш судга ўтказилади. Ўша пайтда КГБ таъсир остида бўлган судья ҳақиқатга кўз юмади ва Гончарукни ўлим жазосига ҳукм қилади. Ҳукм орадан икки йил ўтгач, 1989 йилда Киев шаҳридаги қамоқхонада ижро этилади.

    Судда Гончарук шундай дейди: “Биз немислар бостириб келгач, уларга қўшилмадик ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмадик. Шунчаки қалин ўрмонларда яшириниб, немислар ва советлар бир-бирини қириб тугатишини кутдик. Мақсадимиз мустақил Украина давлатини тузиш бўлган”.

    Шу тариқа уруш даврида содир этган жинояти учун 11 йил қамоқда ўтирган ва афв этилган 65 ёшли Гончарук ўша иш учун қайта судланади ва бу сафар ўлимга маҳкум этилади.

    Бу ишда энг қизиғи шундаки, 1989 йилда қатл ижро этилгач Гончарукнинг жасади оила аъзоларига берилмайди. КГБ буйруғи билан яширинча кўмиб юборилади. Бугун унинг оила аъзолари Гончарукнинг қабри қаерда эканини билишмайди.

    Гончарук оиласи билан

    Сўнги можаро

    СССР парчаланиб кетгач, мустақил Украинада совет даврида ноҳақ қатағон қилинганлар ва қамалганларни оқлаш ҳаракати бошланади. Ўша жараёнда Иван Гончарук ҳам оқланади.

    Бироқ 2021 йилда Украина матбуоти Гончарукни яна эслаб қолади. Бу сафар 1987 йилда уни ўлим жазосига ҳукм қилган судья туфайли Гончарук омма эътиборига тушади.

    Гап шундаки синчков журналистлар 1987 йилда КГБ уюштирган жиноят иши бўйича Гончарукка ўлим жазоси берган судья Борис Плахтий қарийб 203 минг гривна пенсия олаётганини аниқлашади. 2021 йилда Украинада 1 доллар 25-27 гривна бўлган ва Плахтий олаётган пенсия 8000 доллар атрофида бўлган.

    Украина ОАВ Плахтий олиши лозим бўлган пенсия аслида анча кам бўлиши лозимлиги, бироқ у суд орқали пенсия фондидан ҳам пул ундиришга эришганини ёзиб чиқишади.

    Шундан сўнг Украина ОАВлари бир пайтлар мустабид совет тузумига садоқат билан хизмат қилган ва КГБ уюштирган жиноят ишларида виждонсизларча ҳукм чиқарган судьянинг жуда катта миқдорда пенсия олаётганига эътибор қаратилган материаллар эълон қилишади.

    Ўша пайтда гарчи ОАВларида судья ҳақида шов-шув кўтарилган бўлса-да, унинг пенсияси қисқартирилгани ҳақида маълумотлар йўқ. Фақат 2023 йилда Плахтийнинг судья лавозимида ишловчи қизи Украина судьялар кенгаши аъзоси бўлгани ҳақида хабарлар чиққан.

    Хулоса ўрнида. Бугун Иван Гончарук Украинада жиноятчи ҳисобланмайди. Гоҳ-гоҳида турли сайтларда унинг аччиқ кечган тақдири ҳақида мақолалар эълон қилинади. У Украина тарихида ноҳақ ўлим жазоси берилган сўнгги украин қаҳрамони сифатида қолган.

    Ғайрат Йўлдош тайёрлади

    21 июл, 21:06   Изоҳ (0)   1382
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #СССР#тарих#Иван Гончарук

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.